Instagram’га энди WhatsApp орқали кириш мумкин бўлади

Шу пайтгача Instagram’га кириш SMS орқали код ёки Google Authenticator каби иловалар ёрдамида ҳимояланган эди. Бироқ Facebook тез орада янги усул —WhatsApp орқали кириш имконини тақдим этади.

YouTube’га ҳеч кимга ёқмайдиган мажбурий функция 1 июндан қўшилади

YouTube ушбу амалиётни АҚШда ўтган йилнинг ноябридаёқ жорий этган эди, энди эса унинг янгича пул ишлаш стратегияси бутун дунё бўйлаб татбиқ қилинади.

Поезд тагига ётиб олган 37 ёшли андижонлик TikTok’чи энди «Мотамсаро она»га ҳурматсизлик қилди

Бу сафар мазкур фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Президент жонли эфирда Instagram фойдаланувчисини ҳақоратлади ва уни топиб йўқ қилишга ваъда берди (видео)

«Мен сени топаман... Кечалари ухлай олмайдиган қилиб қўяман, ҳозирдан васиятингни ёзиб қўявер, ўлсанг, оилангга қарашиб туришади. Мен жуда кўп шайтонларни йўқ қилдим, сени ҳам йўқ қиламан», деган у.

Тармоқларда тарқалган беҳаё видеолар Мўйноқда содир бўлмаганми?

Ижтимоий тармоқларда мазкур фестиваль давомида бўлганлиги айтилаётган ялонғоч ҳолда ўйнаётган қизнинг видеолари тарқалмоқда.

Вирус каби тарқалаётган бу ёлғондан огоҳ бўлинг!

«Ҳозирда интернетда тарқалаётган «Табриклаймиз, сиз ютдингиз, бир неча вақт ажратиб ютуқ соҳиби бўласиз» каби алдовларга учманглар. Булар – ҳисобингиздан пул ечиб олишнинг бир йўли», дейилади хабарда.

Ўзбекистонда Clubhouse иловасининг Android-версияси чиқадиган кун маълум бўлди

Android-гаджетлар учун Clubhouse клиенти шу ҳафтадаёқ бутун дунёдаги барча хоҳловчиларга тақдим қилинади. Бу жараён ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.

Сизга иш топишда энди ТikTok ёрдам беради!

Оддий резюме ўрнига фойдаланувчилар ТikTok форматида видео жойлаштиришлари керак. Эҳтимол, бу дастурга қўшилган янги хусусият эмас, балки дастурга кирадиган алоҳида ҳавола кўринишида бўлиши мумкин.

«Смартфон — иккинчи уйим...»

Моддий бойликлар орасида одам учун энг кераклиси ва қадрлиси бу, шубҳасиз, шахсий бошпана, яъни уй. Ва... смартфон!

Ниҳоят, расмий Clubhouse иловаси Android-смартфонларга ҳам чиқди!

Иловани хабардаги ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин, аммо Clubhouse тармоғида рўйхатдан ўтиш шартлари ўзгармаган. Унга аъзо бўлишингиз учун сизга ушбу тармоқ аъзоларидан бири таклифнома жўнатиши шарт.

Биринчи рақамли блогер «хайрия»дан воз кечиб, YouTube’да рекорд ўрнатди!

Сайёранинг энг кўп обуначига эга влогери 2019 йили ўз канали орқали $13 миллион фойда кўрган. Феликс ўшанда, 2020 йили YouTube’ни тарк этишини айтганди, бироқ аксинча – канали янада гуллаб-яшнади.

Facebook ва Instagram сиз ҳақингизда нималарни билади?

Signal ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар ҳақида нималарни билишини уларнинг ўзларига кўрсатиш учун Instagram’да таргетинг рекламасини ишга туширди.

Clubhouse’нинг кераги йўқ: Android ва iOS учун Twitter’да овозли чат ишга тушди! (+видео)

Spaces сервиси ҳам худди Clubhouse иловаси каби ишлайди – ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унда гуруҳли аудиочатлар яратишлари ва уларда турли мавзуларда суҳбат қуришлари мумкин.

«Одноклассники»да қиз номидан профил очиб, қизларни чув туширган самарқандлик альфонсга ҳукм ўқилди

Бу йигитнинг ўтмиши билан танишаркансиз, беихтиёр «Букрини гўр тўғрилайди», деган нақл ёдга келади. Негаки, навбатдаги жиноят иши саноқ бўйича нечанчиси эканлигига ўзи ҳам адашиб кетиши мумкин.

Faceebook жонли эфирида идорага кириб, ИИБ ходимларини «съёмка» қилган чинозлик қамалди

Нима масалада келгани ва ҳолат юзасидан тушунтиришини сўраганида, у турли саволлар бериб, инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган. Бошқалар эътиборини жалб этиб, инспекторга қаршилик кўрсатган.

Лайклар эвазига Galaxy S10 Lite смартфонини ютиб олинг!

Танлов ғолиби 2021 йилнинг 4 май куни аниқланади ва унга Galaxy S10 Lite смартфони топширилади. Омадингизни синаб кўринг!

Интернетдаги «чегарадан чиққан» изоҳлар учун ОАВ ва блогерларни нималар кутмоқда?

Сўз эркинлиги – бу қонун нормаларига зид исталган фикрни айта олиш, жамоат тартибини бузиш, ёт ғояларга даъват қилиш ёки ёлғон ахборот тарқатиш керак, дегани эмаслигини яхши англашимиз керак.

«Парда ортида ёмон ният бор» – TikTok’ни судга беришди!

«У оғир кечган йилда болаларга ўз дўстлари билан боғланишда ёрдам берган, кенг тарқалган ижтимоий медиа платформасидир. Аммо комик қўшиқлар ёки рақсларнинг парда ортида жуда кўп ёмон ниятлар бор»...

Президентни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган жиззахликка жиноий иш очилди

Бахмал туманида туғилган фуқаро YouTube ва Facebook тармоқларида профиллар очиб, ўз чиқишларида Президент раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка нотўғри талқин қилган.

Текшириб кўринг: Facebook’дан сизнинг телефон рақамингиз ҳам ўғирланганми?

Махсус саҳифага телефон рақамингиз ёки электрон почта манзилингизни киритиш орқали шахсий маълумотларингиз тарқатиб юборилгани ёки тарқатиб юборилмаганини ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш