Lenovo «ҳақиқий ромсиз» смартфонни кўрсатди (+видео)

Lenovo вице-президенти аниқлик киритган: компания тайёрлаётган флагман дисплейи ҳошиялардан холи, чинакамига тўлиқ экранли смартфон бўлади.

Android P бета-версияси чиқди. Қайси смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин?

Агар сиз ҳам шу рўйхатдаги моделлардан бирига мансуб смартфон ишлатаётган бўлсангиз, у ҳолда Android P бета-синов дастурида иштирок этишингиз мумкин.

Google Play Awards 2018: йилнинг энг зўр ўйин ва иловалари тақдирланди

Ҳар йили Google компанияси тўққизта тоифа бўйича ўтган бир йил давомидаги энг яхши ўйинлари ҳамда иловаларини аниқлаб, махсус тақдирлайди. Бу йилги энг зўрлари билан танишинг ва юклаб олинг!

Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади

Президент қарорига мувофиқ, давлат-хусусий шериклик шартларида Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади.

Бултурги Samsung флагманининг эксклюзив талқини тайёр!

Galaxy S8 Lite смартфони экран ўлчамига кўра оригинал Galaxy S8 билан бир хил, камера жиҳатидан эса устунроқ ҳам – у нақ 16 мегапикселли датчикка эга (оригинал Galaxy S8 камераси эса 12 мегапикселли).

Xiaomi Valentino – сирли Snapdragon процессорига эга яна бир смартфон бенчмаркда «қўлга тушди»

Xiaomi Valentino шу пайтгача бирор жойда учрамаган процессор – Snapdragon 638 чипи базасида ишлайди. Бу процессор 1,44 ГГц такт частотасида ишловчи саккизта ядрони ўзида жамлаган.

Уч камерали iPhone беш каррали гибрид зумга эга бўлади

iPhone датчикларидан бири 12 мегапикселли бўлиб, объективда олтита линза қўлланади. Учинчи модул уч каррали оптик зумга, аммо умумий ҳисобда эса камера беш каррали гибрид зумга эга бўлади.

Samsung ҳамёнбоп, аммо флагманча экранли Galaxy J6 смартфонини эълон қилди

Шу пайтгача Samsung ромсиз Infinity Display дизайнини фақат флагманларида ва ўрта нархли Galaxy A туркумидаги айрим моделларидагина қўллаган эди.

Огоҳ бўлинг: «Қора нуқта» Android-мессенжерларни ишдан чиқармоқда (2 та видео)

Android-смартфонлардаги WhatsApp ва бошқа мессенжерларни ишдан чиқарадиган битта хабар тарқалаётир. Унинг устига босилганида, илова «қотиб» қолади ва тегинишларни қабул қилмай қўяди.

Huawei'нинг биринчи рақамли рақобатчиси ким?

–Huaweiнинг қиммат моделлари – P20 ва P20 Pro. Умуман, Huawei смартфонлари кимларга мўлжалланган

Samsung смартфонлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади (2018 йил 7 май)

Samsung смартфонларига энди Ўзбекистоннинг исталган жойидан буюртма беришингиз мумкин! Пластик карточа ва онлайн тўлов воситалари орқали ҳам айни шу нархларга харид қила оласиз.

Металл корпусли, лекин арзон Xiaomi Redmi S2: техник хусусиятлари, расмий суратлари ва нархи

Face Unlock билан ҳам таъминланган ушбу металл корпусли «қўшкўз» смартфонда биратўла иккита SIM-картадан ташқари яна microSD форматли хотира картасини ҳам ўрнатиш мумкин бўлган тўлақонли слот мавжуд.

Paynet барибир аҳолидан тўловларни қабул қилаверишини айтди

UzPaynet компанияси ўз фаолияти тўхтатилиши ҳақида 6 май куни пайдо бўлган хабарларга муносабат билдирди. Компания баёноти билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин.

iPhone’лардаги ишкал сабабли яна Apple’нинг боши эгилди

Ўз айфонларига янги прошивкани ўрнатиб олган кўплаб фойдаланувчилар жиддий нуқсон – микрофоннинг ишламаслигидан шикоят қила бошлашди.

«Uzpaynet» МЧЖ тугатилади

Халқ банки ва «Микрокредитбанк»нинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Mi 7 нархи, расмий сурати ва бошқа маълумотлари Xiaomi сайтига чиқиб кетди

Mi 7’нинг барча маълумотлари эҳтиётсизлик сабабли Xiaomi сайтига чиқиб кетган. Компания буни пайқаб қолиб, тезда маълумотни яширган, аммо веб-саҳифадан олинган скриншотлар тарқалиб улгурган.

Энг арзон Xiaomi смартфони энг қиммат Samsung флагманидан қайси кўрсаткичда ўзиб кетди?

Strategy Analytics компанияси жорий йилнинг биринчи чораги бўйича дунё смартфон бозори ҳолатини ўрганиб чиқиб, бир-биридан қизиқ маълумотларни эълон қилди.

Galaxy S10 доимгидан эртароқ чиқади. Бунга жиддий ва қувончли бир сабаб бор!

Samsung ўзининг Galaxy S туркуми моделларини ҳар йилги MWC кўргазмаларида тақдим этиб келмоқда. Аммо навбатдаги – Galaxy S10 флагмани келгуси йил январидаги CES 2019 тадбирида намойиш қилинади.

iPhone X кушандаси, нақ тўртта камерали “топишмоқ” смартфон – HTC U12+ тақдимот санаси маълум!

Агарда HTC U12+ ичидаги сирли деталлар – аппарат таъминоти даражасидаги юзни таниш тизимининг махсус қисмлари бўлса, iPhone X’нинг бирйўла иккита рақиби шу куни дунё юзини кўради.

Mi Max 3’нинг тақдимот вақти, нархи ва хусусиятларини айтишди

Бу фаблет 6,99 дюймлик, кенг форматли экранга эга бўлиб, дисплей томонлари ўзаро 18:9 нисбатида бўлади. Унинг аккумулятори 5500 ёки ҳатто 6000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиши айтилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш