Юртимизда илк рақамли банкка лицензия берилди!

Марказий банк томонидан биринчи маҳаллий рақамли банк — «Анорбанк» АЖга лицензия берилди. АКТ вазирлиги шу ва IT-соҳага оид бошқа янгиликларни эълон қилди.

Беларусь инқирози: йирик IT-компаниялар мамлакатни тарк этмоқчи

Россиянинг Интернет-гиганти Yandex ўз ходимларини Беларусдан чиқариб юборди, дея хабар беради The Bell. Бу хавфсизлик кучлари 13 август куни компанияда ўтказилган тинтувлардан сўнг рўй берди.

ЭКСКЛЮЗИВ: iPhone 12’ни биринчи марта «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Мазкур видеороликда iPhone 12 смартфони созламалар менюсининг айрим қисмлари кўрсатилган. Унга қараб, янги авлод айфонларининг баъзи хусусиятларига гувоҳ бўламиз.

Энг оригинал – айланма экранли LG Wing смартфонини илк «жонли» видеода кўрамиз!

Иккинчи экранда клавиатура ва бош дисплейдаги контент билан боғлиқ қўшимча маълумот акс этади. Сурат ёки видеоларни томоша қилаётиб, остки экранда уларни таҳрирлаш воситалари чиқиб туради ва ҳоказо.

Xiaomi янги «санъат асари»нинг намойиш кунини эълон қилди!

Расмий намойиши Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ушбу девайс олдин Хитойда ёки бошқа бирор мамлакатда чиққан эмас. Яъни – у буткул янги маҳсулот, аммо хусусиятлари ва нархи ҳозирча номаълум.

Экраности селфи-камерали илк смартфонни тўртта рангда расман кўрсатишди!

Android 10 операцион тизимли Axon 20 5G аккумуляторининг ток сиғими 4120 мА/соатга тенг. Компания уни 6/8/12 гигабайтлик тезкор ва 64/128 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда тақдим қилади.

Xiaomi «дамини олсин» – LG метро вагонларига ойна ўрнига шаффоф OLED-экранлар ўрнатди!

Дисплейларда поезд айни дамда қаерда эканлиги, об-ҳаво прогнози, янгиликлар ва бошқа маълумотлар акс этиб боради. LG буни у ўз ватанида эмас, балки рақобатчи – Xiaomi юртида қилаётгани ҳам эътиборли.

Интернет тезлиги бўйича жаҳон рекорди янгиланди – сониясига 178 терабит!

Бунгача АҚШ Энергетика фанлари тармоғи томонидан синов доирасида ишлаб чиқилган интернет уланиши эса «атиги» 400 гигабит/сонияга тенг эди.

Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

Ушбу технологияни ҳозир илғор телевизорлардан ташқари, айрим смартфонлар – Black Shark 3, Oppo Find X2 ва OnePlus 8 флагманлари, шунингдек, уларнинг Pro-версиялари ҳам қўллаб-қувватлайди.

Яширин олд камерали ZTE Axon 20 5G смартфонининг илк расмий сурат ва видеоси!

ZTE Axon 20 5G моделининг биринчи расмий реклама ролигида дисплейнинг юқори қисми ўртасида ҳам, бурчагида ҳам, корпусдан чиқувчи механизмда ҳам селфи-камера бўлмаслиги ўзига хос тарзда кўрсатилган.

ВИДЕО: Ер узра учаётган НУЖларни космонавт тасвирга тушириб олди!

Фазогир бу пайтда аслида гўзал табиий ҳодиса – шимол ёғдусини суратга олаётган бўлган. «Аммо видеода сиз шунчаки порлашнинг ўзи эмас, балки бошқача нарсани кўрасиз...» – деб ёзган Вагнер.

Huawei иккинчи авлод – Eyewear II смарт-кўзойнагини тақдим этди

Eyewear II бандидаги 3D Touch сенсор панел ёрдамида қўнғироқлар ва мусиқани бошқариш, овозли ёрдамчини чақириш мумкин. Гаджет USB Type-C порти орқали, шунингдек симсиз усулда ҳам қувватлана олади.

Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорнинг асосий сирини ошкор этди

Xiaomi’нинг таъкидлашича, суюқ кристалли дисплейларни ҳам, OLED-экранларни ҳам шаффоф қилса бўлади. Компания айнан иккинчи вариантни танлаган, чунки OLED-дисплейда ёритиш керак бўлмайди.

«Калашников» смартфонга боғланувчи ақлли милтиқ намойиш этди (+видеолар)

Ушбу смарт-қурол коллиматорли мўлжал ва дисплейга эга бўлиб, дисплейидаги менюда «камера», «медиа», «отишма», «вақт», «созламалар» ва «компас» бандлари кўзга ташланади.

Ўзбекистон «Ақл марказлари»нинг ТОП-15 талиги эълон қилинди

2020 йилдаги глобал рейтингда Ўзбекистоннинг яна бир неча таҳлилий марказлари бор: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (26) ҳамда «Таҳлил» ижтимоий тадқиқотлар маркази (33).

Louis Vuitton раҳбаридан ўзиб кетган Илон Маск дунёнинг тўртинчи энг бой инсонига айланди

Душанба куни Tesla акциялари 11% га қимматлади, Маскнинг бойлиги эса $7,8 млрдга кўпайди. Ҳозирги пайтда Bloomberg тадбиркорнинг бойлигини $84,8 млрд. деб баҳоламоқда.

Иккинчи партияси ҳам сотувга чиқибоқ тугаган, 7200 долларлик шаффоф телевизорни расмий видеода кўрамиз!

Xiaomi бу инқилобий маҳсулотининг дизайни билан фахрланади – Mi TV Lux Transparent Edition экрани қанчалик шаффоф эканлиги яққол акс этган. Ролик сўнгида телевизорни ўйин учун ишлатиб кўрсатишган.

Realme суперфлагмани 120 герцлик Samsung OLED-экранига эга ва 125 ваттлик тезкор қувватланади!

«Хитойча Apple» куни кеча Xiaomi Mi 10 Ultra, унинг арзончи бренди эса Redmi K30 Ultra флагманларини намойиш этишган. У билан рақобатлашиш учун ташкил этилган Realme бренди ҳам бўш ўтиргани йўқ...

Экраности камерали биринчи смартфоннинг «жонли» расмлари ва хусусиятлари

Куни кеча ZTE компанияси кутилмаганда яширин селфи-камерали илк смартфонни эълон қилган эди. Унинг тақдимоти яқин, шекилли – қурилманинг суратлари ва расмлари TENAA регуляторида қайд этилди.

Starlink «фазовий» интернетини синаб кўрганларнинг ҳафсаласи пир бўлди!

Компания раҳбари Илон Маск ушбу «фазовий» интернетнинг тезлиги сониясига 1 гигабитгача етишини ваъда қилган эди. Лекин...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш