Realme X2 Pro чиндан ҳам Geekbench тестида Redmi Note 8 Pro’ни «ер тишлатди»!

Realme X2 Pro энг юқори версияда 12 гигабайтлик, LPDDR4X турига мнсуб тезкор хотирага ҳамда 256 гигабайтлик UFS 3.0 туридаги ички хотирага эга. Бенчмаркда айни шу илғор флагман текширилган.

Энг қудратли смартфонлар ўнталиги (AnTuTu, 2019 йил, сентябрь)

AnTuTu бенчмарки Android-смартфонларнинг самарадорлик тестига кўра кучли ўнлигини эълон қилди. Унда жорий йилнинг сентябрида мана шу сервисда синаб кўрилган моделларнинг энг қудратлилари акс этган.

Xiaomi смартфонларидан олтитасига барқарор MIUI 11 прошивкаси тарқатилмоқда, орасида арзон моделлар ҳам бор!

Компания MIUI 11 график қобиқ талқинига асосланган прошивкаларни турли смартфонларига тезкорлик билан тарқатмоқда. Улар орасида Ўзбекистонда оммабоп бўлган ҳамёнбоп моделлар ҳам борлиги қувонарлидир.

«Автономлик бўйича чемпион» – Redmi 8 тақдим этилди: видеоси, нархи ва жиҳатлари

Redmi 8 диагоналига 6,22 дюймлик, HD+ форматли экранига Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган. Дисплейнинг ўрта қисмидаги кемтикда 8 мегапикселлик селфи-камера мавжуд.

Android асосчиси Essential Phone 2’ни намойиш этди – бутунлай ўзгача смартфон! (+«жонли» видео)

Компаниянинг таъкидлашича, бу – мобил қурилмалар ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юборувчи мутлақо янги турдаги телефондир. У смартфондан кўра кўпроқ телевизорни бошқарув пультига ўхшаб кетади.

«Жонли» видео ва расмлар: Redmi 8’ни тақдимотдан аввал қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

SalimBaba Technical номли YouTube-канали эса аллақачон унинг қадоғини очиб, смартфонни ёқиб, ишлатиб ҳам кўрсатди. Лавҳадаги Redmi 8 кўк корпусли, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотирали версиясидир.

Қачондан бошлаб ҳамма смартфонлар қадоқдан Android 10'да ишлайди?

2020 йил 31 январдан кейин ишлаб чиқарилувчи барча самртфонларга Android 10 ўрнатилиб сотувга чиқарилиши шарт.

Яқин орада 5G-смартфонлар бозорининг нақ ярмини шу компания эгаллайди!

Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, 5G-смартфонлар бозори кейинги йил роса қизийди. Уларнинг ишонч билан таъкидлашларича, айнан Хитойда бундай девайслар савдоси рекорд даражага чиқади.

Xiaomi ва Redmi флагманларининг «кушандаси» 15 октябрда рингга тушади!

Компания Realme X2 Pro’ни самурайга қиёслаган. Чиндан ҳам, у энг тезкор ва кучли Android-процессор – Snapdragon 855 Plus базасига қурилган ва кўп жиҳатдан Xiaomi смартфонларининг «кушандаси» бўлади.

«Келинни келганда кўр...»: iPhone 11’лар бўйича оммавий шикоятлар бошланди

Буни қарангки, роса мақталган смартфонлар харидорларнинг қўлларига етиб боргач, фойдаланиш жараёнида уларнинг айби чиқа бошлади. Аниқроғи – бу йилги iPhone 11’ларнинг экрани тез қирилар экан.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш