Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)

Бу галги нархномамизда Xiaomi’нинг арзон флагмани – Mi 9 SE ҳам бор. Умуман, Xiaomi смартфонлари нархлари пасайди, рўйхатда нақ 51 та гаджет бор!

Samsung’нинг энг кучли смартфонлари автономлиги сезиларли равишда ошди

Маълум бўлишича, Samsung Galaxy S10 флагмани охирги дастурий янгиланишдан сўнг муҳим янгиликка эга бўлди. Қизиғи, бу ҳақда ишлаб чиқарувчи ҳеч нарса демаган.

Xiaomi арзон смартфонларига ҳам энг янги технологияни қўллашини эълон қилди

Аввалроқ, Fortsense компанияси LCD-экран учун мўлжалланган дисплей ости бармоқ изи сканерини ишлаб чиқиш мувафаққиятли кечаётганлигини эълон қилганди. Куни кеча, Xiaomi ушбу ечимни ўз қурилмалари учун ишлатишини айтиб ўтди.

Дунёдаги чинакамига биринчи буклама смартфон аллақачон сотиб тугатилди (+видео)

Samsung ўзининг Galaxy Fold моделини қайишқоқ экранли илк буклама смартфон сифатида реклама қилмоқда. Аммо амалда ундан ҳам аввал Royole FlexPai сотувга чиқиб ҳам улгурганди.

Ўзбекистонда илк бор журналист ва блогерларга янги Huawei P30 туркуми смартфонлари камера имкониятлари намойиш этилди!

Пойтахтимизда ўтказилган биринчи учрашув дунё бўйича жадал равишда ривожланиб бораётган мобил суратга олиш санъати мавзусига бағишланди. Бу ҳақда Terabayt.uz мухбири хабар бермоқда.

AnTuTu рекордчиси – Nubia Red Magic 3 геймерофони энди Geekbench’да ҳаммани лол қолдирди!

Бенчмарк унинг асосий техник хусусиятларини ҳам тасдиқлаган: Snapdragon 855 процессори, 8 гигабайтлик тезкор хотира ва Android 9.0 Pie тизими. Унинг самарадорлиги эса рекорд даражада!

Xiaomi Mi A3 ҳам янги Snapdragon 730 чипига эга – у Galaxy A80 билан беллашади!

Xiaomi’нинг Ҳиндистондаги бўлими раҳбари ҳамкорлик учун Qualcomm компаниясига миннатдорчилик билдириб, икки ҳафта ичида унинг 700-сериядаги янги процессори асосида смартфон тақдим этилишини ёзган.

Ҳамёнбоп P Smart Z – камераси корпусдан чиқувчи илк Huawei смартфони расмий суратда!

Kirin 710 чипли ва 4/64 ГБлик хотирали Huawei P Smart Z экрани 6,6 дюймлик ва Full HD+ форматида. Бош камера сунъий идрокли бўлиб, 16+2 МПлик, олд камера эса 16 МПлик модулларга эга.

Дунёдаги биринчи LCD-экран учун мўлжалланган дисплей ости бармоқ изи сканери тақдим этилди. Энди арзон смартфонлар ҳам ажойиб функцияга эга бўлиши мумкин!

Ҳозирда экраннинг ўзига ўрнатилган дактилоскоп фақат флагман ва ўртачадан юқори даражадаги смарфонларга ўрнатилаяпти. Бунинг учун ишлаб чиқарувчилар OLED-экран ишлатишга мажбур бўлишмоқда.

Oppo A9 тақдим қилинди: катта хотира ва йирик аккумулятор!

Oppo компанияси Хитой бозорига мўлжалланган 267 доллар нархли янги A9 смартфонини тақдим этди. Намойиш бўлиб ўтганига қарамасдан, смартфонга қайси процессор ўрнатилгани айтилмади. Аммо бу MediaTek Helio P70 эканлиги тахмин қилинмоқда.

Galaxy A50 яна Terashop.uz’да, Galaxy S10e ҳам етиб келди! Шу ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 25 апрель)

Энг арзон флагман – Galaxy S10e ва энг харидоргир Galaxy A50’дан ташқари, Samsung Gusto 2 ва Gusto 3 тугмачали телефонлари бор, қулай тўлов шакллари (нақд, терминал ва электрон тўловлар) мавжуд.

Redmi 855’нинг тўлиқ хусусиятлари ошкор қилинди

Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Redmi флагманининг хусусиятлари акс этган суратни улашди. Ушбу маълумот Redmi смартфонига тегишли эканлиги акс этмаган бўлса-да, пост муаллифининг аввалги таҳминлари тўғри чиққани туфайли хабарга ишониш

Galaxy M40 чиқяпти: 5000 мА/соатлик батарея ва 128 ГБ хотирали!

Samsung уни ўта бақувват – 5000 мА/соатлик аккумулятор, Super AMOLED экран, 128 ГБгача ички хотира ҳамда ўзининг Exynos 7904 процессори билан таъминлаши айтилмоқда.

Таниқли бренд йўқолган смартфон учун нақ 5000 евро ваъда қиляпти!

Honor компаниясининг Германиядаги бўлими Твиттерда шов-шувли эълон билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бренд Honor 20 смартфони прототипини топиб олган инсонга 5000 доллар миқдорда мукофот пули таклиф қилмоқда.

Арзон, аммо ғалати «суперселфифон» – Redmi Y3 ҳам тақдим этилди!

Redmi Y3 “фишка”си – AI Beauty 4.0 функциясига эга, 32 мегапикселлик олд камерасидир. Унинг пиксел ўлчами 0.8μm бўлиб, f/2.25 диафрагмали ва 80 даражалик кўриш бурчагига эга.

Meizu 16s намойиш этилди: SD 855 чипли ва 48 МПлик камерали флагман – 476 доллардан!

Компания ушбу флагманида илк бора контактсиз тўловлар учун NFC чипини қўллаган. Унда замонавий USB Type-C порти мавжуд, лекин анъанавий 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши олиб ташланган.

«Инқилоб» амалга ошмади: Samsung барча Galaxy Fold’ларини қайтариб оляпти!

Galaxy Fold смартфонларининг энг муҳим жойи – экранида муаммо чиққан: айримларида дисплейнинг баъзи жойлари бўртиб қолган, бошқаларда эса унинг сенсори тегинишларни тўғри қабул қилмаган...

«Жонли» расм: SD 855 процессорли Redmi 855 флагмани фойдаланувчи қўлида!

Дизайнига кўра у флагманлар кушандаси – OnePlus 7 моделига ҳам ўхшаб кетади, аммо техник жиҳатларига кўра у билан рақобатлаша олмаса керак.

OnePlus 7 Pro’нинг учталик камераси ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди

OnePlus 7 Pro’нинг «уч кўзли» камераси модулларидан бири 48 мегапиксел аниқликда бўлади.

Huawei P30 Pro шахсий маълумотларингизни яширинча Хитойга узатар экан!

Гарчи фойдаланувчи Huawei сервисларидан бирортасига обуна бўлмаса-да, смартфон айрим сўровларни ҳамда шахсий маълумотларни махфий тарзда ва фон режимида Хитой серверларига жўнатиб туради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш