Android-флагманлардаги илғор опция, ниҳоят, iPhone 13 туркумига ҳам қўшилади

Бундай опцияни Apple’нинг бир қатор рақобатчилари аллақачон ўз флагманларига (Galaxy Note 20, Huawei P30, Xiaomi Mi 10 туркумлари вакилларига ва бошқа бир нечта моделларга) жорий этишган.

iPhone 13’ларнинг тақдимот ва сотувга чиқиш кунлари маълум бўлди!

Apple уларнинг расмий намойишидан уч кун ўтиб олдиндан буюртма очади, яна бир ҳафтадан сўнг эса янги авлод айфонлари очиқ савдога ҳам чиқади.

Тўртта русумдаги iPhone 13’ни видеода ҳар томонлама кўрсатишди

iPhone 13 туркумининг дизайнидаги муҳим ўзгариш – олд камера жамланмаси учун экранда очилган кемтикнинг ихчамлашувидир. Маълумотларга кўра, унинг эни 34,83 миллиметрдан 26,8 миллиметргача кичраймоқда.

iPhone 13 туркумидаги барча смартфонларнинг хотира вариантлари ва нархлари билан танишинг

Инсайдерлар iPhone 13 mini, iPhone 13, iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max моделларининг тезкор ва ички хотиралари ҳажмлари, шунингдек, уларнинг нархлари ҳақида ҳам хабар тарқатишди.

iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max учун аллақачон «чақадиган» нархларда буюртма олишяпти!

Caviar маълумотига кўра, iPhone 13 Pro частотаси 120 герцлик, LTPO технологияли дисплейга эга. Унинг аккумулятори 4352 мА/соатлик, экрандаги кемтик эса аввалги моделлардагига нисбатан кичрайтирилган.

iPhone 13 туркумидаги барча тўртта смартфоннинг аккумулятор ток сиғими маълум бўлди

2021 йили чиқадиган ўн учинчи авлод айфонларнинг барчасида аккумулятор сиғими ўз «аждод»идагидан юқори, лекин Pro Max версиясида бу фарқ яққол катта.

iPhone 13 экрани кемтигини «жонли» суратларда iPhone 12’ники билан солиштириб кўрамиз

iPhone 13 экранидаги ўйиқ бирмунча кичрайган; Macotakara нашрининг ёзишича, унинг ўлчами 5,35х26,8 миллиметрга тенг. Таққослаш учун, iPhone 12 экранидаги кемтик 5,3х34,83 миллиметрликдир.

iPhone 13 mini илк «жонли» суратда: уни iPhone 12 mini билан таққослаб ҳам кўрсатишди!

iPhone 13 mini камера блогининг ўзи ҳам каттароқ бўлиб, корпус юзасидан кўпроқ бўртиб чиққан; бу эса янги mini-айфонда оптик сенсорлар ва объективлар янада такомиллаштирилганидан дарак бериши мумкин.

iPhone 13 туркумидаги тўртта смартфон: айрим хусусият ва суратлари

iPhone 13 смартфонларида корпуснинг металл роми янгича турдаги қопламага эга. Уларга ўрнатиладиган LTPO экран эса кадр янгиланишининг 1 дан то 120 герцгача мослашувчан частотасини қўллаб-қувватлайди.

Кузда чиқадиган iPhone 13 Pro’нинг рекордчи жиҳати нимада?

Эслатиб ўтамиз, янги iPhone’ларда 120 герцлик янгиланиш частотаси бўлиши ва Тouch ID сенсорининг қайтишини ҳам башорат қилишмоқда.

Apple умуман iPhone 13 номли смартфон чиқармаслиги мумкин!

Ишончли инсайдер Жон Проссер мазкур корпорация бу йил iPhone 13 номли смартфон чиқармаслигини айтмоқда. Бироқ бу – iPhone 12 туркумининг давомчиси умуман бўлмайди, дегани эмас...

2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони

Янги йил бошида ҳаммамиз 2021 йил ўтган йилгидан яхшироқ бўлишини кутмоқдамиз. Технооламда ҳам ушбу йилда талай янгиликлар, шу жумладан, янги моделдаги смартфонлар бизни кутиб турибди.

Apple Car электромобили ҳам iPhone 13 билан бирга намойиш этилади!

Купертинолик корпорация аллақачон Калифорния йўлларида ўз машинасининг ўнлаб прототипларини синаб кўришни бошлаган.

iPhone 13 Pro’ларнинг асосий ўзига хослиги фош бўлди

Бу технология айфонларга у Always on Display функциясини қўшиш имконини яратади ва автономликни оширишга, 90 ёки 120 герцлик частотада ҳам аввалги даражада сақлаб қолишга ёрдам беради.

Аллақачон iPhone 13 ҳамда iPhone SE 3 хусусиятлари ҳам маълум бўлди!

Базавий моделлардаги iPhone 13’ларнинг бош камералари қўш модулли, iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max моделларида эса учталик бўлади.

iPhone 13 – футуристик слайдерни «жонли» видеода кўрамиз!

Асосий дисплейини чапга сурганда, ўнг томонда қўшимча экран ва орқасида уч модулли камера блоги ҳам очилади. Дисплейни ўнгга сурсангиз, катта қўшимча экранда бошқарув ва бошқа имкониятлар акс этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш