Ёшлар учун Edu Market интерфаол-виртуал таълим дастури тақдим этилди

Халқ таълими вазирлиги ёшларга замонавий технологиялар ёрдамида билим бериш учун Edu Market лойиҳасини ишлаб чиқди. Унда интернет орқали қонуний пул ишлаш имкониятларини ўргатиш ҳам режалаштирилган.

Xiaomi заводида роботлар сониясига биттадан смартфон чиқаради!

Компания бутунлай автоматлаштирилган заводларнинг янги авлодини тайёрламоқда. Уларда 5G каби янги технологиялар қўлланади ва роботларнинг хизматидан кенг фойдаланилади.

Xiaomi Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro тақдим этилди – нарх ва хусусиятлари билан танишамиз!

Xiaomi уларни «янги авлод самарадорлик қироли» дея мақтаганича бор: Antutu бенчмаркида Mi 10 рекорд натижа кўрсатган – 585 минг баллдан ошиқ.

Ўзбекистондаги илк «RoboTech» робототехника танловига марҳамат!

1-ўрин соҳибига Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқиш учун шартнома тўлови + ноутбук тақдим этилади!

Galaxy Z Flip кутилганидан арзон нархда тақдим этилди! (+видео)

Samsung вакили тақдимотда у ҳақда: «Сиз шишани эмас, балки физика қонунларини буклайсиз», дея дадил гапирган.

«Ақлли» счётчиклар «кўп ёзади»ми, «чироқ ўчсаям ёзаверади»ми? Мутахассис билан суҳбат (+видео)

Кўпчиликни бир савол қийнайди: янги ўрнатилаётган ҳисоблагичлар кўп ҳисоблайдими? Ҳатто «чироқ ўчган» пайтларида ҳам ҳисоблагич ишлайвераётгани айтилади...

Бу смартфондан олсангиз, смарт-соат, симсиз қулоқчин ва ғилоф ҳам қўшиб беришади! (+видео)

Смартфоннинг ушбу версияси Samsung Galaxy Z Flip Thom Browne Edition деб номланади ва 2500 доллар туради.

Samsung кутилмаганда «Оскар» тадбирида Galaxy Z Flip’ни намойиш этди! (+расмий видео)

10 февраль куни ўтган йилнинг энг зўр фильмларини тақдирловчи «Оскар» маросими бўлиб ўтди. Унда реклама берувчилар ўзларининг муҳим маҳсулотларини намойиш этишди.

Хитой бутун бошли мамлакатларни интернетдан узиб қўйиши мумкин!

АҚШ ўзига иттифоқдош мамлакатлардаги технологик компаниялар билан ҳамкорлик ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Бу эса 5G технологиялари борасида Хитойнинг гегемонлиги хавфидан халос этиши мумкин.

Galaxy S20 Ultra 5G ҳамда Galaxy Z Flip илк расмий суратлар ва «жонли» видеода!

Galaxy S20 Ultra бош камерасидаги асосий модул – 108 мегапикселлик махсус датчик бўлиб, Mi Note 10 ҳамда Mi Note 10 Pro фаблетларида қўллаш учун Xiaomi’га сотилган сенсордан фарқ қилади.

Ўзбекистонда интернет 34 фоизга арзонлашиб, тезлиги ҳам оширилди

Республика бўйича 237 та объектда магистрал телекоммуникация тармоқлари кенгайтирилиб, ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 200 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 40 Гбит/с.га етказилди.

Хитойда коронавирус эпидемиясининг илк фойдаси намоён бўлди!

Бунинг эвазига компания, гарчи аксарият ходимлар ишга чиқмаётган бўлса ҳам, мамлакатдаги фавқулодда вазиятга қарамай, ўз ишини одатий режимда давом эттирмоқда.

Тошкентдаги мактаб ўқувчилари ўзлари ясаган роботларни Амити университетида намойиш этишди

АКТ вазирлиги ташаббуси билан Амити университетида робототехника бўйича тақдимот, кўргазма ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Mi 10’ларни қўятуринг, Xiaomi яна бир «бомба» смартфон тайёрлаяпти! (+«жонли» расмлар)

Унинг экранида тасвир янгиланиш частотаси 120 герцга тенг, яна смартфон 100 ваттлик Super Charge Turbo қувватлаш технологиясига эга.

Ўзбекистондаги илк қуёш электр станцияси учун халқаро танлов бошланди

Мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг кўмагида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган 1 ГВт қуёш энергиясини ишлаб чиқариш дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Барча Galaxy S20’лардаги ушбу янги функция Apple’нинг энг зўр флагманида ҳам йўқ!

XDA Developers ресурсининг бош муҳаррири Макс Вайнбах (Max Weinbach) жанубий кореялик гигантнинг Galaxy S20 смартфонлар оиласи ҳақида янги маълумотлар беришда давом этмоқда.

Ниҳоят, Telegram ўз криптовалютаси ҳақида расман изоҳ берди – TON ва Gram билан батафсил танишамиз!

Telegram мессенжерининг блокчейн-тизими – TON ҳамда криптовалютаси – Gram ҳақида тарқалган барча миш-мишларни четга суриб, улар ҳақидаги мана шу РАСМИЙ мақолани ўқиганингиз маъқул.

Хитой регуляторида Xiaomi’нинг яна бир – Mi Mix Fold букламафони «қўлга тушди»!

Mi Mix Fold экранининг тирқишида қўшалоқ камера кўзга ташланади. Ундан смартфон «ёйиқ» бўлган ҳолатда ҳам, «ёпилган» ҳолатдаям фойдаланса бўлади – селфи учун бошқа камерага эҳтиёж йўқ.

Россияда «Маруся»ни «Капсула»га солиб сота бошлашди!

«Капсула» деб номланган мазкур гаджетга «Маруся» овозли ёрдамчиси ҳам жорий этилган. Ушбу жуфтлик рақобатчи компаниянинг «Алиса» ёрдамчисига эга бўлган «Яндекс.Станция» колонкаларига жавобдир.

Уйларимиздаги янгича – «ақлли» электр счётчиклари: ўғрими ёки тўғри?

Янги ҳисоблагичлар ҳақида «Кўп пул ёзар экан», «Тез айлантирар экан», «Ўғри ҳисоблагич» каби таърифу тавсифлар билдирилмоқда. Хўш, «ақлли» ҳисоблагичлар ҳақидаги бу эътирозлар қанчалик тўғри?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш