Соврин фонди 60 миллион сўмлик онлайн киберспорт мусобақасига марҳамат!

«Adrenaline Online Cyber Cup» мусобақасида, республикамизнинг қайси бурчагида яшашидан қатъий назар, мутлақо барча қатнашиши мумкин. Муҳими, иштирокчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса кифоя.

Nikon жами 250 долларлик фотографлик видеодарсларини вақтинча бепул тақдим этяпти

Экспертлар макросъёмка сирларини очишади, болалар ва жониворларни, пейзажларни суратга олишга ўргатишади ва ҳатто мусиқий клиплар суратга олиш бўйича ҳам маслаҳатлар беришади.

Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

Модомики арзончи бренднинг Redmi K30 Pro флагмани Xiaomi Mi 10 Pro билан бир хил процессорга ва ўзаро яқин техник хусусиятларга эга экан, самарадорлик бобида ҳам у билан беллаша оладими?

Telegram-каналингизга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкин?

Telegram жамоаси фақат бошқа платформаларда тасдиқланган саҳифаларга эга бўлган йирик ва фаол расмий каналлар, оммавий гуруҳлар ёки ботларни тасдиқлайди. Хўш, бу белгини қандай оламиз?

Ucell’дан миллиард бепул дақиқалар

Карантин ижтимоий чекловларга сабаб бўлмаслиги учун, Ucell абонентларига кўплаб қулай тарифларни таклиф этмоқда. Фавқулодда вазиятларда, ҳар доимгидан ҳам кўп, оила билан алоқада бўлиш жуда муҳимдир.

Коронавирус ҳаттоки Mortal Kombat’га ҳам етиб келди! (видео)

Инсоният коронавирус пандемиясидан азият чекаётган бўлса-да, бу мавзуда ҳазил қилаётган, мем ва кулгили лавҳалар тайёрлаётганлар бор. Рассом-аниматор Алексей Юревич эса бу масалага янгича ёндашган.

Путин нега учрашувларни фақат онлайн ўтказяпти?

Россия президенти яқиндагина коронавирус юқтирган касаллар даволанаётган шифохонага бориб, улар билан учрашган эди. Шундан кейин мазкур касалхона бош врачида ҳам коронавирус аниқланган.

Online Open Sessions – карантин вақтида IT-Паркдан янги қизиқарли лойиҳа!

Мазкур лойиҳа онлайн тарзда ўтказилаётган видеоконференция бўлиб, унга Ўзбекистон, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатлардан таниқли ва нуфузли IT-мутахассислар ҳамда стартапчилар жалб қилинган.

COVID-19 юқтирганларга «жосус» иловали смартфонлар беришади!

Беморларга ўз смартфонларига «Ижтимоий мониторинг» номли махсус трекер иловани ўрнатиб олиш тавсия этилади. Бунинг имкони бўлмаса, уларга ушбу дастур ўрнатилган смартфонлар берилади.

Коронавирус сабабли илк бор мессенжер орқали суд ўтказилди

Мазкур иш карантин пайтида қоидага хилоф равишда кафени ишлатиб қўйган маҳаллий тадбиркорга нисбатан очилган эди. Жазо сифатида суд мазкур кафе фаолиятини 45 кунлик муддатга тақиқлаб қўйди.

Ниҳоят, Apple расмий сайтига iPhone 9 чиқди: кутилганидан анча қиммат!

Apple ҳали расман тақдим қилинмаган маҳсулот ҳақидаги маълумотнинг сайтга чиқиб кетганини пайқаб қолиб, тезда ўчирган. Аммо шунгача ундан скриншот олиб, интернетга тарқатиб улгуришганди.

Telegram’да коронавирус ҳақида ёлғон тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун сурхондарёлик юртдошимиз жаримага тортилган, қашқадарёлик фойдаланувчига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланган эди.

Коронавирус бўйича Telegram-бот ишга туширилди

Энди call-марказига мурожаат қилган пайтида телефон қўнғироғига жавоб кутмасдан, бевосита Telegram-бот орқали мурожат қилишлари ва тезкор ёрдам олишингиз мумкин.

iPhone 9 бугуноқ чиқади – унинг ғилофи аллақачон дўконларга келди! (+«жонли» расм)

Best Buy ўз ходимларига ушбу товарни то 5 апрель – якшанба кунигача сотувга қўймаслик кераклигини таъкидлаган. Шунга кўра, iPhone SE 2 бугун расман намойиш қилиниб, якшанба куниёқ савдога чиқарилади.

Дезинфекцияда кучли радиациядан фойдаланилиши қанчалик тўғри?

Бугунги кунда аҳолининг тўғри ва холис ахборотга эҳтиёжи ортаётгани сир эмас. Афсуски, шу кунларда ижтимоий тармоқларда коронавирус билан боғлиқ фейк хабарлар ҳам тарқалмоқда.

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тест саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вирусолог олимлар билан келишилган ҳолда тузилган, дейилади АКТ вазирлиги хабарида.

Энг харидоргир смартфон энди қимматлайди – унинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди

Бу модел, гарчи 2018 йили тақдим этилган бўлса-да, бултур ҳам долзарблигини йўқотмаган. 2019 йилда айни шу смартфон энг харидоргир бўлиб, 46,3 миллионта сотилган ва рейтинг шоҳсупасидан жой олган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: «Коронавирусдан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнанг!»

Шифокорлар ҳамиша мобил ўйинлар, компьютер ва приставкалардаги ўйинларга ружу қўйишдан қайтариб келишган, ҳатто буни касаллик деб эълон қилишган. Аммо энди ЖССТ аксинча мазмундаги чорлов билан чиқди!

AliExpress асосчиси коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам беради

Мазкур фонд бунга қадар Хитой, Россия, Жанубий-Шарқий Осиё, Европа Иттифоқи ва Африка мамлакатларига коронавирусга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзган эди.

Коронавирус ва Google: техногигантнинг жавоби қандай?

Mountain View'да жойлашган интернет қидирув гиганти Google кичик ва ўрта бизнеслар, ҳукумат ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига COVID-19 инқирози борасида ёрдам бериш учун 800 миллион доллардан ортиқроқ маблағ ажратишга қарор қилганини эълон қилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш