Энг қудратли смартфонлар ўнталиги (AnTuTu, 2019 йил, сентябрь)

AnTuTu бенчмарки Android-смартфонларнинг самарадорлик тестига кўра кучли ўнлигини эълон қилди. Унда жорий йилнинг сентябрида мана шу сервисда синаб кўрилган моделларнинг энг қудратлилари акс этган.

ТОП-10: Энг кучли смартфонлар билан танишамиз! (AnTuTu, 2019 йил август)

Кучли ўнликнинг нақ тўртта поғонасини битта компания смартфонлари эгаллаган ва биринчи марта унинг ҳамёнбоп бренди вакили қудратлилар рейтингига кирган.

AnTuTu: Энг кучли смартфонлар сафига бу гал арзон моделлар ҳам кирди! (2019 йил, август)

Бенчмарк хизматларини кўрсатувчи хитойлик машҳур компания янги рейтингини эълон қилди. Унда шу йилнинг август ойида тақдим этилган ва AnTuTu’да синаб кўрилган янги моделлар самарадорлиги баҳоланган.

Flyme 8 тақдим этилди, унинг Meizu смартфонларига тарқатилиш жадвали билан танишинг

Ушбу график қобиқда бир қатор янги имкониятлар тақдим этилган. Meizu ўз смартфонларининг унгачаа янгиланиш жадвалини ҳам эълон қилди.

AnTuTu'да янги рекорд!

Янги vivo IQOO Pro 5G смартфони 497,179 балл тўплаб илгари ҳеч бир мобил девайс кўрсатмаган натижани қайд этди.

Meizu 16s Pro олд панелини томоша қиламиз

Slashleaks ресурси Meizu 16s Pro’нинг олд ҳимоя панелини кўрсатди. Суратда модел ён тарафлари анча ингичка бўлган ҳошияларга эга бўлганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, юқори ва пастдаги ромлар озгина узайган.

ТОП-10: Antutu’га кўра энг кучли Android-смартфонлар (2019 йил, июль)

 Оммабоп Antutu бенчмарк-тести жамоаси айни кундаги энг қудратли Android-смартфонларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхат маҳаллий – Хитойдаги фойдаланувчилар томонидан май ойида ўтказилган тестлар асосида тузилган.

ТОП-10: Antutu’га кўра маҳаллий бозордаги энг кучли Android-смартфонлар (2019 йил июнь)

Оммабоп Antutu бенчмарк-тести жамоаси айни кундаги энг қудратли Android-смартфонларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Улардан айримлари Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳам сотилмоқда.

Энг кучли смартфонлар AnTuTu маҳаллий рейтингида (2019 йил май): юқори учталикда фақат Xiaomi!

Қизиқ томони – етакчилардан саналмиш Huawei’нинг биттагина смартфони бу рейтингга кирган, уям Honor брендига оид.

Master Lu энг зўр смартфонлар ТОП-ўнталигини эълон қилди (2019 йил апрель)

Рейтингнинг дастлабки тўртта поғонасидаги смартфонлар Snapdragon 855 процессори базасида ишлайди. Яна бир қизиқ томони – ушбу рўйхатда Xiaomi’нинг бирорта ҳам модели йўқ!

Meizu 17 – компаниянинг ҳали тақдим этилмаган илк 5G-смартфонини «жонли» суратларда кўрамиз!

Ушбу илғор флагманнинг расмларига қараб, бу – умуман тугмачасиз ва тирқишсиз биринчи смартфон, яъни Mezu Zero’нинг серияли ишлаб чиқарилаётган версияси эканини тахмин қилиш мумкин.

Meizu 16s’нинг илк партияси аллақачон сотиб бўлинди

23 апрел куни Meizu компаниси ўзининг янги флагман смартфони Meizu 16s’ни намойиш этди. Янги қурилманинг асосий ўзига хосликлари экран остига ўрнатилган бармоқ изи сканери ва юзни 0,2 сонияда аниқлаш имконини берувчи селфи камера бўлган. Meizu

Meizu 16s намойиш этилди: SD 855 чипли ва 48 МПлик камерали флагман – 476 доллардан!

Компания ушбу флагманида илк бора контактсиз тўловлар учун NFC чипини қўллаган. Унда замонавий USB Type-C порти мавжуд, лекин анъанавий 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши олиб ташланган.

«Гиперкамерали» Lenovo Z6 Pro тақдим этиляпти: барча хусусиятлари ва «жонли» видеоси

Lenovo Z6 Pro’нинг нақ 100 МПлик аниқликда сурат олишини таъкидлашмоқда. Камера фоточақноғи ёнида янги технологиянинг номи – «HyperVideo» ёзуви мавжуд.

Эртага тақдим этилаётган Meizu 16s флагманини Хитойдагидан ҳам арзон олиш мумкин!

23 апрелда тақдим этилгач, Meizu 16s флагманининг 6/128 гигабайтлик талқини ўз юртида 3499 юань, яъни тахминан 536 АҚШ долларига тенг нархда савдога чиқиши айтилган.

Барча флагманларни енгиб, AnTuTu’да рекорд қўйган Nubia Red Magic 3 илк «жонли» суратларда!

Nubia Red Magic 3 модели AnTuTu синовида бошқа флагманлардан ҳам юқори балл олган ва буниси энди чинакам рекорд! Унинг расмлари эса Хитойда ўтказилган киберспорт тадбирида олинган.

РАСМАН: AnTuTu’да барча флагманларни «ер тишлатган» Meizu 16s тақдимоти ҳам Xiaomi’нинг муҳим намойиш кунига белгиланди

Афтидан, Meizu ўз тадбирини атайлаб шу кунга белгилаган, чунки айнан смартфонлар борасида Xiaomi иккаласи ўзаро «тенг кучли» рақиблар ҳисобланади.

AnTuTu тестида iPhone XS Max, Galaxy S10+, Mi 9 ва бошқаларни «ер тишлатган» янги флагман билан танишинг!

Ҳали тақдим этилмаган бу флагман бир неча кун аввал Geekbench’да Galaxy S10+ билан куч синашганди. Энди эса унинг AnTuTu сервисидаги янги синов натижаси чиқди – ҳайратланарли!

Galaxy S10’дан устун, Mi 9 «кушандаси» – Meizu 16s намойиш ва савдога чиқиш куни маълум

Meizu 16s икки модулли бош камерасининг асосий сенсори 48 МПлик, «электрон юраги» ҳам энг зўри – Snapdragon 855, тезкор хотираси эса 8 гигабайтликдир.

«Жонли» расмлар: Ҳали тақдим этилмаган Meizu 16S бенчмаркда Galaxy S10’дан устун келди!

Meizu 16S флагманининг Geekbench’даги натижаси акс этган «жонли» расм тарқалди. Унинг самарадорлигини ҳозирги замоннинг энг кучли смартфонларидан бири саналмиш Galaxy S10 билан таққослаб кўрсатишган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш