Дунёнинг энг қиммат бренди маълум қилинди

Apple корпорацияси 226 млрд доллар даромад олди ва Forbes журнали томонидан тузиладиган, дунёнинг энг қиммат брендлари ҳар йилги рейтинг натижаларига кўра 1-ўринни эгаллади. Тўлиқ рўйхат журнал сайтида эълон қилинган.

Apple бирйўла нақ 11 та янги iPhone’ни рўйхатдан ўтказди!

2019 йили тақдим этилиши кутилаётган айфонлар Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотлар базасида пайдо бўлди.

3 июндаги «катта намойиш»ида Apple нималарни тақдим этяпти?

Бу йилги тадбир – саноқ бўйича ўттизинчи WWDC конференцияси ҳисобланади. Apple унинг биринчи кунида йирик тақдимот тадбирини ўтказишини эълон қилди.

ВИДЕОТЕСТ: OnePlus 7 Pro самарадорлигини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!

OnePlus смартфонлари ҳамиша «флагманлар кушандалари» сифатида эътироф этилиб келади. Хўш, купертиноликларнинг энг зўр смартфони билан беллашувда OnePlus 7 Pro буни оқлаганми? Ўзингиз кўринг!..

Ёш фирибгар бўш қутилар ёрдамида Apple’ни миллион долларга туширди!

Мичиган штатида яшовчи 25 яшар Ван-Сейла Морк бўш қутилар ёрдамида Apple’дан пул ундириш йўлини топган. Энди унга 250 минг долларлик жарима ҳамда 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланадиган бўлиб турибди.

Видео: Apple рекламада iPhone XR’нинг рекордчи жиҳатини айтиб мақтанди

Чиндан ҳам, iPhone XR модели шу хусусиятига кўра барча айфонларни ва ҳатто аксарият Android-смартфонларни ҳам ортда қолдиради.

Apple’нинг энг қудратли компьютери – модулли Mac Pro 7.1 хусусиятлари илк суратда!

3–7 июнь кунлари, WWDC 2019 тадбирида бир қатор маҳсулотлари қатори, Apple’нинг модулли стол компьютери – Mac Pro 7.1 ҳам намойиш этилиши кутилмоқда.

iPhone XI ва iPhone XI Max учун аллақачон Apple A13 процессори ишлаб чиқарила бошлади

Ушбу янги авлод чипини купертиноликларга ҳамкор TSMC компанияси 7 нанометрлик технологик жараён асосида, EUV-литография асосида тайёрлаб беради.

DIA 2019: энг зўр дисплейлар эълон қилинди

Бу йилги соврин бирйўла учта экранга берилди, аммо улар орасида бирорта ҳам смартфон йўқ!

Ишлаб чиқарувчи алдаяпти: смартфонингиз у айтганидан кўпроқ ишлашиям мумкин!

Экспертлар аниқлашди: батареянинг қуввати қанчага етиши борасида айрим смартфонсозлар кўрсаткичларни ошириб кўрсатишган бўлса, бошқалари аксинча – камайтириб кўрсатишган экан!

Бешта моделдаги айфон тугатилиб, iPhone 7 ва iPhone 8’лар арзонлашяпти

Ушбу русумлардаги айфонлар 2014 йилдан 2016 йилгача тақдим этилган – демак, улар ўз вазифаларини бажариб бўлишган. Бу туркумдаги смартфонлардан шу кунгача жами 250 миллиондан ошиқ сотилган.

Apple’нинг энг кўп сотилаётган гаджети маълум бўлди – бу iPhone эмас!

Above Avalon экспертлари гаджетларни баҳолашга ўзгача ёндашувни амалга оширишди. Яъни, ҳар бир девайснинг савдоси бошлаганидан кейинги икки йил мобайнидаги сотилиш кўрсаткичлари ҳисобга олинди.

Apple AirPods одамнинг ҳазм қилиш тизимидан ўтиб, ишлаётган ҳолатда чиқди!

Эътибор беринг: Apple AirPods расман ҳеч қандай даражада IP ҳимоясига эга эмас, аммо амалда у яхшигина муҳофазаланган экан!

Триллионга навбатдаги сакраш: Apple яна энг қиммат компанияга айланди

Шуниси қизиқки, Apple ҳисоботига кўра, унинг барча молиявий кўрсаткичлари ўсиш ўрнига бирмунча пасайган, айфонлар савдоси ҳам анча сустлашган. Шунга қарамасдан, унинг акциялари қимматлашгани ғалати.

ТОП-10: дунё бўйича 2018 йили энг кўп сотилган смартфонлар учтагина компанияга тегишли!

Кучли ўнталикда иккита техногигантдан ташқари, биттагина хитойлик компаниянинг ҳамёнбоп смартфони бор – ўтган йили ундан 20 миллионтача сотишган.

Terashop.uz’да iPhone’лар ҳам арзонлашди – нархлар билан танишинг! (2019 йил 30 апрель)

Буюртма Тошкентда 12 иш соати, вилоят марказларига эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал, Click, Payme) мавжуд!

Бу йилги энг арзон iPhone XR 2 ҳам «квадрат» камерали бўлади!

iPhone XR 2 модели купертиноликларнинг суюқ кристалли сўнгги айфони бўлади. Компания бундан кейинги барча смартфонларида OLED-панелга ўтади.

Сентябрда чиқадиган iPhone XI Max’ни илк суратлар ва видеода ҳар томонлама кўрамиз!

iPhone XI ҳамда iPhone XI Max квадрат блокда жойлашган уч модулли бош камерага эга. Улардан учинчиси кенг бурчакли объектив билан ҳамроҳлик қилади.

Энди Microsoft етакчи! Компания капитализацияси 1 триллион доллардан ошди

Ўтган йилнинг ёзида Apple компанияси дунёда биринчи бўлиб 1 триллион доллар бозор капитализацияси кўрсаткичини забт этганди. Тўғри, кейинчалик компания капитализацияси пасайиб кетиб, бозорнинг бошқа йирик ўйинчилари уни қувиб ўтди. Аммо сўнги ҳолатда

2019 йилги барча iPhone’ларнинг камералари «кўринмас» бўлади!

6,1 дюймлик iPhone 11R модели эса, оригинал iPhone XR каби битта модулли эмас, балки қўшалоқ камерага эга бўлиши мумкин. Уларнинг иккаласи ҳам 12 мегапикселлик оптик датчиклар бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш