GAME DEVELOPMENT: қизиқарли, даромадли ва барқарор ривожланаётган соҳа

PDP дастурлаш академияси эндиликда Game development йўналишида дастурчиларни тайёрлашни бошлади. Сиз PDP’нинг илк мобил ўйинлар дастурчиси бўлишингиз мумкин.

Chrome хавфли экан, Google уни тезда янгилашингизни тавсия этяпти!

Ушбу заифлик Chrome’нинг барча платформалар: Android, iOS, macOS, Linux ва Windows учун ишлаб чиқилган дастурларида мавжудлиги таъкидланмоқда.

iPhone’ларнинг кўпчилик билмайдиган имкониятларини Apple бешта видеода кўрсатиб берди

Apple компанияси ўзининг YouTube-канали орқали бешта видеоролик эълон қилди. Улар iPhone’ларнинг кўпчиликка маълум бўлмаган айрим имкониятларини ўргатувчи йўриқномалардир.

Facebook Messenger’да махфий тунги режим топилди, уни ёқишни ўрганиб олинг!

Facebook Messenger иловасининг iOS тизими учун ишлаб чиқилган вариантида Dark Mode режими яшириб қўйилган экан. Уни қандай топиш ва фаоллаштиришни ўрганиб олинг – бу жудаям осон!

Android-смартфон оригиналлигини аниқлашнинг энг содда ва ишончли усули

Смартфонларнинг (кўпроқ қимматбаҳо флагманларнинг) сохталари учраб туради. Бирор гаджетнинг оригинал ёки қалбаки эканлигини аниқлашнинг турли йўллари бор, қуйида энг осони билан танишинг.

Android ва iOS учун Telegram 5.4 тақдим этилди: янги имкониятлардан баҳра олинг! (+видео)

Telegram сервиси ўзининг ҳар иккала мобил платформага мўлжалланган иловаларини 5.4-версияга қадар янгилади. Мессенжер бир қатор янги функцияларга эга бўлди.

Windows’нинг кўпчилик билмайдиган учта қулай функцияси

Microsoft дастурчилари Windows операцион тизимига мунтазам тарзда янги функциялар жорий этиб келишади. Аммо фойдаланувчилар кўпинча улардан бехабар қолишади ва бу қулайликлардан фойдаланишмайди...

WhatsApp’даги ёзишмаларингизни ўқий олишади, бундан ҳимояланиш йўлини ўрганиб қўйинг!

Жорий йилнинг февраль ойи бошида WhatsApp мессенжери янгиланиб, биометрик маълумотлар орқали очиладиган бўлганди. Аммо айни шуниси ўзининг зарарига ишлаб, ҳимояда «тирқиш» пайдо бўлган.

«My Uztelecom» мобил иловасини юклаб олинг!

Смартфонингизга «My Uztelecom» иловасини ўрнатиш орқали сиз уйингиздаги симли интернет ҳолати ҳақида маълумот олишингиз ҳамда мобил алоқа хизматларидан осон, тез ва қулай фойдаланишингиз мумкин.

Ҳамёнбоп смартфонлар учун иккита енгил Android-браузер

Ушбу иккита браузер функционаллиги жиҳатидан бошқаларидан кам бўлмаса-да, ўзи хотирада кам жой олади ва тизим ресурсларини ҳам кўп банд этмайди.

Бегона кўздан сақлаш учун Windows’да файллар ва жилдларни сурат файлига яширамиз

Шахсий маълумотларингиз, муҳим ҳужжатларингизга бошқаларнинг кўзи тушмаслиги учун, компьютерингизда уларни биров кирмайдиган жилдларнинг энг тўрига жойлаб қўясизми? Бошқа – осон ва қизиқ йўли бор...

Мутахассислар iPhone’ни тун бўйи қувватлашга қўйиш ҳақида кутилмаган маслаҳат беришди!

Battery University мутахассислари замонавий гаджетларнинг литий-ионли батареялар устида бир нечта тадқиқотлар ўтказиб кўришди ва натижаларини эълон қилишди.

Opera браузеридаги бепул VPN’дан фойдаланиш бўйича батафсил қўлланма

Opera браузеридаги бепул VPN’ни ишлатишда айрим англашилмовчиликлар юзага келаётгани боис, ушбу хизматдан фойдаланиш йўлини қадам-бақадам тушунтириб беришга қарор қилдик.

Энг хавфсиз смартфонлар рейтинги билан танишинг! (2019 йил февраль)

Statista таҳлил компанияси зарарли нурларни энг кам миқдорда таратувчи ўн олтита смартфон моделини ҳам маълум қилган.

Google Chrome энди паролингиз ўғирланганлигини текшириб беради

Password Checkup кенгайтмаси паролларнинг ўғирланганлар рўйхатида бор-йўқлигини текширади. Бунда барча маълумотлар шифрланади ва ҳатто компаниянинг ўзи ҳам уларни кўра олмайди.

Хавфсизлик ва махфийлик учун Atom браузери чиқди: унинг хатосини топиб, миллионни қўлга киритинг!

Mail.ru Group ушбу маҳсулотига шунчалик ишоняптики, Atom браузеридаги жиддий нуқсонни топган хакерларга бир миллион рубль миқдорида мукофот эълон қилган.

Google Chrome фирибгар сайтларга қарши уруш очди: ундан қандай фойдаланамиз?

«Эгизак» сайт дегани, масалан – google.com ўрнига go0gle.com номли қалбаки сайтлардир. Бу сохта сайтларни очган фирибгарлар эса уларга кирганларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашади.

Барча қурилмалар учун Telegram янгиланди: энди фонларда ижод қилишингиз мумкин!

Энди ўзингизни қизиқтирувчи расмни Telegram’даги веб-қидирув орқали топиб ўрнатиш, унга ҳаракат ва хиралик эффектини бағишлаш, сўнг эса ушбу ижод намунасини ҳавола ёрдамида дўстларга улашиш мумкин!

Barephone – Android-смартфонлар учун минималистик услубдаги бепул лаунчер

Агарда телефонингиз сизни асосий ишларингиздан чалғитмаслигини истасангиз ва соддалик тарафдори бўлсангиз, бепул Barephone лаунчерини синаб кўринг.

«Mangu» – фаол инвестиция

Шошилинг, «Мangu» пиксел ва активлари нархи муддатли, саноғи эса чекланган. Энди активлар нархини Сизнинг харидларингиз белгилайди, биринчилар эса доим ютуқда бўлади!..

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш