Samsung шошиб қолди: Galaxy S21 ҳам шу йилдаёқ тақдим этилади!

Galaxy S21 флагмани аллақачон Хитойнинг 3C регуляторида сертификациядан ўтган. Унинг маълумотлар базасида мазкур смартфоннинг айрим техник жиҳатлари ҳам кўрсатилган.

iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)

Бу икки компания iPhone 12’лардаги турли янги жиҳатлар устидан кулиб постлар чиқаришган.

Samsung Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Смартфон билан танишиб, уни Galaxy S20 оиласининг бошқа вакиллари билан қиёслаймиз.

AnTuTu’да мутлақ рекорд: Exynos 1080 процессорли сирли Orion смартфони!

Android 11 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишловчи Orion смартфони 8 гигабайтлик LPDDR5 тоифали тезкор хотирага ва 512 гигабайтлик UFS 3.1 стандартидаги доимий хотирага эга.

Нархи 130 долларга ҳам бормайдиган Samsung Galaxy A02 ҳамда Galaxy M02 тайёр!

Samsung Galaxy A02 смартфони оммабоп GeekBench бенчмаркида текшириб кўрилган. Унинг маълумотлар базасида акс этишича, бу модел 2/32 гигабайтлик хотирага ва номаълум Qualcomm процессорига эга.

Samsung ҳамёнбоп ва хит смартфонини кучайтирилган версияда чиқарди

Кучайтирилган Galaxy A21s биринчи бўлиб Ҳиндистонда, 240 АҚШ долларига тенг нархда сотила бошлади. Кейинчалик унинг бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқиши кутилмоқда.

«Бели бақувват» ҳамёнбоп смартфон – Galaxy M31 Prime ҳам расман намойиш қилинди

Бу смартфон автономлиги Wi-Fi орқали 21 соат интернетда кезишга, 26 соат видео кўришга, 48 соатлик сўзлашувга ва видеоқўнғироққа, 119 соат мусиқа тинглашга етади.

Ниҳоят, Samsung энг арзон 5G-смартфонининг барча жиҳатларини ошкор этди

Компаниянинг энг арзон 5G-смартфони 6.6 дюймлик ўлчамдаги Super AMOLED-дисплейга эга. Samsung унда томчисимон кемтикли, яъни Infinity-U дизайнини қўллаган; экраннинг тасвир аниқлиги эса HD+ форматида.

Exynos 1080 анонси берилди ва у аллақачон Snapdragon 865+’ни ҳам енгиб, AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Қизиғи – ушбу процессор Samsung смартфонларидан ҳам олдин Vivo X60 флагманларида бозорга чиқади.

Galaxy F41 тақдим этилди: расмий видеоси, нарх ва хусусиятлари

Компания бу смартфонида ўзининг Exynos 9611 процессорини қўллаган. Бу смартфон анча «бели бақувват» – аккумулятори 6000 мА/соатлик бўлиб, USB-C порти орқали қувватланади.

Samsung ҳали тақдим этмаган, батареяси бақувват ва арзон Galaxy M31 Prime аллақачон дўконга чиқди!

Galaxy M31 Prime батареяси USB-C орқали тезкор зарядланиб, унинг битта қуввати Wi-Fi орқали 21 соат интернетда кезишга, 26 соат видео кўришга, 48 соатлик сўзлашувга, 119 соат мусиқа тинглашга етади.

Смартфон бозоридаги тенгсиз лидер иккинчи ўрин эгасидан уч ярим марта ўзиб кетди!

Рейтинг шоҳсупасини ва нақ ярмини битта вакиллари банд этган бўлса, фақат иккинчи ўринда жанубий кореяликлар смартфони турибди, қолган тўртта ўринни Хитой бренди эгаллаган.

Samsung ўз смартфонлари эгаларини Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасининг очиқ синовига чақиряпти!

Компания одатда ўз график қобиқлари бета-синовларига фақат дастурчиларни киритар эди. One UI 3.0 талқинига келганида эса тактика ўзгарди – унинг тестларида оддий фойдаланувчилар ҳам қатнаша оладилар!

Энг қиммат Samsung флагмани ҳам DxOMark рейтингида уни шарманда қилди – Xiaomi, Vivo, Honor, Huawei ва Oppo смартфонларидан пастда!

Компаниянинг энг сўнгги ва энг қиммат флагмани нафақат паст балл олди, балки ҳатто Galaxy S20 Ultra’дан ҳам, хитойлик смартфонсозларнинг бундан арзон моделларидан ҳам ортда қолди!

Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтинги чиқди

Бозорнинг ярмидан ортиғини битта мамлакат смартфонсозлари эгаллаб бўлибди! Тизимлар бўйича қараганда, бозорнинг 74 фоизини Android, 25 фоизини эса iOS бошқарувли смартфонлар ташкил этган.

Facebook, Messenger, WhatsApp ва Instagram миллионлаб қурилмаларда ишламай қолди

Мазкур дастурлар расмий иловалар каталогидан олиб ташланган. Аллақачон ўрнатилган гаджетларда эса иловани очишга ҳаракат қилинганида, бу дастурнинг қўллаб-қувватланиши тугатилган, деган хабар чиқяпти.

Samsung атиги 85 долларлик Galaxy A3 Core смартфонини тақдим этди

Galaxy A3 Core тезкор/доимий хотираси тегишлича 1/16 ГБлик ҳажмга эга. Samsung уни 8 МПлик бош ва 5 МПлик олд камера, иккита SIM-карта уячасидан алоҳида microSD-карта слоти билан ҳам таъминлаган.

Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Энг зўр флагманлар AnTuTu’нинг августдаги хитойча рейтингида 595–646 минг, глобал рейтингида эса 515 – 615 минг баллик натижа кўрсатганди. Realme Q2 ҳамёнбоп модел бўлса-да, улар билан беллаша олади!

Корпуси кучли ҳимояланган Galaxy Tab Active 3 планшети тақдим қилинди

Galaxy Tab Active 3 корпуси MIL-STD-810H ҳарбий стандартига кўра зарбадан муҳофаза этилган. Яна у IP68 стандартидаги ҳимояга ҳам эга, яъни 1,5 метргача сув тубида ярим соатгача «жон сақлай» олади.

Смартфон бозорида лидер ўзгарди, Xiaomi эса Apple’га деярли етиб олди!

Mi 10T туркуми смартфонларини намойиш этгач, Xiaomi ҳатто купертиноликлардан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Лекин бу кўпга чўзилмайди – iPhone 12 туркуми тақдимотидан сўнг Apple савдолари ортиши аниқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш