OPPO илк смарт-телевизорларини тақдим этди: 4K формати, NFC’ли пульт, корпусдан чиқувчи камера...

Мазкур девайсларнинг NFC чипли пульти ёрдамида смартфондаги тасвирни телевизор экранига узатиш мумкин.

Ўттиз тўрт долларлик 5G-смартфонга нима дейсиз?

5G тармоғида ишловчи биринчи Jio Phone қурилмаси 2021 йилда намойиш этилиши кутилмоқда. Бу йилнинг охирига бориб эса компания 50 доллар атрофидаги нархда янги 4G-смартфон чиқаради.

Mercedes илк тўлиқ узатмали электрик вездеходини намойиш этди

E400 4x4² модели каттайтирилган – 293 миллиметрлик клиренсга эга, шунинг эвазига 400 миллиметргача тўсиқлардан олиб ўта олади. Электрокар двигателининг қуввати 402 от кучига тенг.

Смартфонни энди симсиз усулда атиги 8 дақиқада 50 фоизга, 19 дақиқада эса буткул қувватлаш мумкин!

Кейинги пайтларда смартфонларни симсиз усулда тезкор қувватлашни қўллаш ҳам трендга айланиб бормоқда. Хитойлик компания бу борада рекордчи – дунёдаги энг тезкор симсиз зарядкани тақдим этди.

Расмий видео: Huawei Mate 40 тегинмасдан бошқарилади!

Масалан, селфи-камера орқали ишоралар ёрдамида янграётган қўшиқ ёки роликларни ўтказиш, скриншотлар олиш мумкин бўлади.

Tesla флагман хетчбеки бир ҳафтада нақ 5500 долларга арзонлашди!

Гап рақобатда: бозорда жиддий рақиб – Lucid Motors компанияси пайдо бўлган. Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилган Lucid Air электромобилининг нархи энди эълон қилинди – униси арзонроқ экан!

АҚШ Ой ресурсларини қазиб олиш учун етти мамлакат билан келишиб олди

Саккизта давлат Ойни ривожлантириш (шу жумладан қазиб олиш) бўйича халқаро битим тузди. Россия, Хитой ва сўнгги пайтларда Ой дастурида олдинга силжишларга уринаётган Ҳиндистон улар қаторига кирмаган.

OnePlus 8T намойиш этилди: расмий видеоси, нарх ва хусусиятлари

Жамланмасига Warp Charge 65 технологияли зарядлагич киритилган флагманнинг аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, экранда кадр янгиланиш частотаси 120 герцлик бўлса ҳам унинг қуввати бир кунга етади.

«Камикадзе» дронларни ёппасига отувчи қурилма чиқди (видео)

Дронлар бир тўда бўлиб ҳаракатланиб, бир вақтнинг ўзида разведка олиб бориши ва аниқланган нишонларга ҳужум қилиши мумкин.

iPhone 12’лар учун MagSafe Charger – магнитли қувватлагич ва MagSafe Duo Charger док-станцияси тақдим этилди

MagSafe Charger оддий зарядлаш ускунасидир; 15 ваттлик қувват узатувчи MagSafe Duo Charger док-станцияси ёрдамида эса бир вақтнинг ўзида iPhone ҳамда Apple Watch’ни зарядласа бўлади.

Tesla «дамини олсин!» – Mercedes-Benz рекордчи электромобилни эълон қилди

Vision EQXX автономлиги Пекиндан то Шанхайгача бўлган 1205 километрлик йўлни босиб ўтишга етади. Бундай кўрсаткич ҳаттоки ички ёнув двигателли ва катта ёнилғи бакига эга бўлган автомобилларда ҳам йўқ!

12 яшар бола ўз уйида ядро реакторини йиғди (видео)

Жексон Освальт олдинги рекордчи – 14 ёшида реакторни йиғишга муваффақ бўлган Тейлор Уилсоннинг ютуқларидан илҳомланиб, ядровий реактор йиғишга киришган ва энг ёш рекордчи номига сазовор бўлди.

Президент фармони: Ҳар бир аҳоли пункти камида 10 Мбит/с.лик интернетга уланади!

«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–6079-сон, 05.10.2020 й.) қабул қилинди.

Xiaomi Mi 10 Ultra’нинг тақдимотда айтилмаган яна бир сири очилди!

Суперфлагмандаги ушбу имконият бошқа русумлардаги Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларига ҳам тақдим этиладими-йўқми – бунисига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Tesla’нинг шашти баланд – у ўз рекордини янгилади!

Яқинда биз Lucid Air электромобилининг барча Tesla электрокарлари рекордларини бир пул қилгани ҳақида ёзган эдик. Илон Маск компанияси энди бошқа жиҳатдан янги рекорд ўрнатди.

Яширин селфи-камерали учинчи смартфонни японлар чиқаришди: IP68 ҳимояли ва NFC чипли!

Rakuten BIG аппарат таъминотининг асосини Snapdragon 765G чипи ташкил этади. Японлар уни 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотира билан таъминлашган, яна microSD-карта уячаси ҳам бор.

Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янгича принципига ўтилади

Лойиҳа доирасида 2020 йилнинг октябрь ойида республика бўйича жами 850 минг 204 та 1 фазали ва 88 минг 312 та 3 фазали электр энергияси ҳисоблагичлари етказиб берилади.

Tesla бирданига иккита янги моделда ҳамёнбоп автомобил чиқаради

Берлин ва Шанхай фабрикалари икки хил турдаги электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Яъни, Tesla Cybertruck ва Roadster-2’дан ташқари, бирданига иккита янги йўловчи автоуловига эга бўлади.

Tesla атиги ярим сония учун $2000 сўраяпти!

Tesla компаниясини «автомобилсозлик оламидаги Apple» деб аташади ва бу бежиз эмас. Уларнинг бизнесга ёндашуви кўп жиҳатдан ўзаро ўхшаб кетади ва электрокар ишлаб чиқарувчи буни яна бир бор исботлади.

Япония 2035 йилгача Ойда завод қурмоқчи!

Япон мутахассислари заводдан Ернинг табиий йўлдошини ўзлаштириш учун фойдаланади. Аниқлик киритилишича, завод Ойнинг жанубий қутбида қурилиши мумкин, у ерда муз конлари топилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш