«Йилнинг асосий арзонлатиб сотуви»: 13 июнгача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларига чегирмалар бор!

Унда смартфонлар, телевизорлар, аксессуарлар ва Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотларга чегирмалар белгиланган.

AliExpress: Россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси битта компанияга тегишли

ТОП-ўнталикка жами бешта бренд маҳсулотлари кирган. Қанчалик ғалати туюлмасин, улар орасида дунё бўйича етакчи смартфонсоз – Samsung компаниясининг бирорта ҳам телефони йўқ!

realme 8 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 8 5G'ни номидан realme 7 5G'нинг давомчиси деб ўйларсиз, аммо realme 8 5G баъзи жиҳатлари билан олдинги авлод смартфонидан ортда қолади.

24–25 май кунлари Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларини 40% гача чегирма билан олиш мумкин!

Бунда энг катта арзонлашув яп-янги Redmi Note 10 смартфони харидида амал қилади – барча чегирмалар ва купонлардан фойдаланган ҳолда, уни нақ 40 фоизга арзон олса бўлади.

Автономлиги 14 кунга борувчи, GPS чипли ва IP68 ҳимояли Realme Watch 2 Pro чиқди (видео)

Realme Watch 2 Pro смартвотчи катта – 1,78 дюймлик, тасвир аниқлиги 32х285 пикселлик экранга эга. Дисплейнинг максимал ёрқинлиги 600 нит, кадр янгиланиш частотаси эса 30 герцга тенг.

Глобал версияли оммабоп Redmi смартфони 144 долларгача арзонлашди!

Расмий намойишидан бир йил ўтгач, Xiaomi ушбу моделини арзонлаштириб, AliExpress онлайн савдо майдончасида атиги 144 доллардан сота бошлашди.

Ҳарбий ҳимоя ва NFC модулли «ўлмас» смартфон атиги 170 доллардан сотувга чиқди (видео)

Корпуси IP69K даражасида ва АҚШнинг MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра ҳимояланган смартфон сув, чанг ва зарбага чидамли. У на қаттиқ ерга тушиб кетишдан, на сув, на муз ва на лойдан қўрқмайди.

realme 8 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 8 Pro модели 7 Pro ёки 6 Pro'ларнинг такомиллашган талқини эмас, балким ҳамёнбоп нарх эвазига тақдим қилинган қатор яхши функциялар тўпламидир.

400 долларгача бўлган смартфонлар: қайси бирини сотиб олган яхши?

Galaxy A52, Redmi Note 10 Pro, realme 8 Pro ва Poco X3 Pro смартфонларини таққослаб чиқамиз.

Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларини 3 мартгача 40% чегирма билан олиш мумкин!

Шунингдек, Xiaomi Mi Band 4 NFC ақлли билагузуги ва Xiaomi Mi AirDots Pro симсиз қулоқчини учун 40 фоиз, Xiaomi Mi Band 5 ҳамда Mi True Wireless Earbuds 2 учун эса 30% чегирмалар белгиланган.

200 долларлик бу «ўлмас» смартфонни бир ойда икки мартагина қувватлаш кифоя! (+видео)

Blackview BV6600 корпуси АҚШнинг MIL-STD-810G ҳарбий стандарти, шунингдек, IP69K даражасидаги ҳимояга ҳам эга. Кутиш режимида унинг автономлиги салкам 800 соатга (яъни – 33 кунга!) боради.

Хитойни танқид қилиб, уч ой «йўқолиб кетган» AliExpress раҳбари етакчи тадбиркорлар рўйхатига киритилмади

Жек Ма ўрнига газетанинг бош саҳифасидан унинг «асосий рақиби», Tencent раҳбари Ма Хуатэн жой олди. Рўйхатга Huawei асосчиси Жен Чжэнфэй, Xiaomi раҳбари Лей Цзюнь ва BYD лидери Ван Чуанфу киритилган.

Энг антиқа – биттаям клавиши бўлмаган тугмачали телефон 19 доллардан сотиляпти!

Бу телефонда биттагина – қурилмани ўчириб-ёқиш тугмачаси бор, у корпуснинг тепа қиррасида жойлашган. Ҳаттоки смартфонларда ҳам мавжуд бўлган овозни созлаш тугмачасиниям унда топа олмайсиз!

AliExpress асосчиси топилди: Жек Ма уч ой давомида қаерда эди?

$50,9 млрд.лик сармояга эга бўлган энг бой хитойлик 2020 йил 24 октябрдаги можароли нутқидан сўнг жамоатчилик кўз ўнгидан йўқолиб қолганди.

340 долларлик Realme 7 5G смартфонини 2 кун давомида атиги 200 долларга олиш мумкин!

Европада 279 евродан сотилаётган Realme 7 5G смартфони учун AliExpress интернет-дўконида 219 доллар нарх белгиланган. Лекин кикки кун давомида унинг харидида 20 долларлик чегирма купони амал қилади.

OUKITEL F150 чиқди: 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – атиги 110 доллар! (+видео)

Бу гаджет созланувчи тугмача ва NFC модули билан жиҳозланган, дактилоскопи эса корпуснинг ён қиррасига ўрнатилган. Зарбага чидамли пластик корпуси IP68/69K стандартига кўра сувдан ҳам ҳимояланган.

AliExpress’дан товар сотиб олишни ҳукумат тақиқламоқда

Тақиқ 45 кундан сўнг кучга киради, унгача Савдо вазирлиги санаб ўтилган дастурларни қўллаган ҳолда айнан қандай транзакцияларни амалга ошириш чекланишига аниқлик киритиши керак.

Ҳукумат билан зиддиятга борган AliExpress раҳбари ғойиб бўлди!

24 октябрь куни Шанхайдаги чиқишида мамлакатдаги юқори технологиялар соҳасини тартибга солувчи қоидаларни танқид қилган Жек Ма ўшандан кейиноқ ҳеч қаерда оммавий кўриниш бермай қўйган.

Poco M3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

iPhone, Galaxy, Redmi ва бошқа смартфонларни унутинг. Қарши олинг: мавсумнинг энг қайноқ смартфони — Poco M3.

Қуввати 32 кунга етувчи, квадрокамерали ва «ўлдириб бўлмас» бу смартфонни текинга ҳам олиш мумкин!

Нақ 10 050 мА/соатлик батареяга эга Doogee S59 Pro смартфонини Aliexpress орқали 199 долларга олиш мумкин, лекин компаниянинг расмий сайтида ундан учтаси ютуқли ўйинга ҳам қўйилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш