Яна бир арзон смартфон – Galaxy A20e илк суратларда: Infinity-U экран ва қўш камера!

10 апрель кунига Samsung йирик тақдимот режалаштирган. Компания унда бирданига тўртта – Galaxy A20e, Galaxy A40, Galaxy A60 ҳамда Galaxy A90 смартфонларини намойиш этиши кутилмоқда...

Навбатдаги «жонли» сурат Galaxy A90 (ёки Galaxy A80) смартфонининг яна бир жиҳатини фош этди

Samsung Galaxy A80 модели ҳақида шу пайтгача бирорта ҳам маълумот йўқ бўлиб, бу ном фақат Galaxy A90 билан боғлиқ ҳолда тилга олинган – мазкур смартфон шундай аталиши ҳам мумкинлиги айтилган.

Android 10 Q талқинида «Рақамли фаровонлик» янада мўл-кўл бўлади. У қандай функция ўзи?

«Рақамли фаровонлик» функцияси ёрдамида энди фон режимида ишлаётган дастурларни тўхтатиш ва муҳими – уларнинг яна автоматик ишга тушиб кетишини тақиқлаш ҳам мумкин.

Энг катта ва тезкор флагман, аммо энг қиммати эмас: Galaxy S10 5G нархи аниқ бўлди!

Жанубий Корея нашрлари Galaxy S10 5G суперфлагманининг аниқ нархларини айтишди. У биринчи бўлиб ўз ватанида, 5 апрелда сотувга чиқади, 26 апрелда эса уни АҚШ бозорига ҳам тақдим этишади.

55 дақиқада 20 та анонс: 1 апрелда Xiaomi нималарни тақдим этяпти?

Постерда кўзойнак, аккумулятор, соат, «ақлли» колонка, виртуал реаллик шлеми, ноутбук ва ҳатто ракета ҳам тасвирланган! «ROY» ёзуви эса Xiaomi Mi 9 флагманининг махсус версиясига ишора қилмоқда...

Redmi Note 7’нинг яна бир рақиби – 150 долларлик Huawei Y6 Prime 2019 намойиш этилди!

Huawei Y6 Prime 2019 модели MediaTek Helio A22 процессорга ва 2/32 ГБлик хотирага эга. Дактилоскопик датчикдан ташқари, унда эгасининг юзини таниш орқали қулфдан чиқариш функцияси ҳам мавжуд.

MIUI 11 нималарга қодир: Xiaomi масъул ходими расман маълум қилди

MIUI ишлаб чиқилишига масъул бўлим раҳбари фойдаланувчилар билан онлайн тарзда «матбуот анжумани» ўтказиб, Xiaomi смартфонларига ўн биринчи авлод график қобиқ нималар бахш этиши ҳақида сўзлаб берди.

Париждаги тақдимотда кўрсатилмаган Huawei P30 Lite намойиш этилиб, аллақачон сотувга ҳам чиқди!

Huawei P30 Lite моделига аввалдан буюртма расмийлаштирган харидорларга бир дунё аксессуар: Bluetooth-колонка, селфи-таёқ, ҳимоя шишаси, ғилоф ва портатив аккумулятор ҳам ҳадя этишяпти!

Google’нинг «камбағалбоп» Pixel 3a смартфони Snapdragon 855 чипли Mi 9 нархида сотилади!

Pixel 3a моделининг Qualcomm Snapdragon 670 процессорига ва 4 ГБлик тезкор хотирага эга бўлиши айтилган. Унинг 5,56 дюймлик экрани Full HD форматида бўлиб, батареяси 2915 мА/соатлик.

Samsung’нинг 2019 йилги энг арзон смартфони – Galaxy A2 Core нималарга қодир?

Samsung сайтида Galaxy A2 Core техник жиҳатлари ҳақида маълумотлар ва фойдаланувчи қўлланмаси ҳам пайдо бўлди. У ҳатто шу кунгача тақдим этилган энг ҳамёнбоп Galaxy M10 моделидан ҳам соддароқ.

Xiaomi яна буклама смартфонини «жонли» видеода кўрсатиб мақтанди

Смартфонда саҳифани томоша қилгач, бош саҳифага қайтиш учун экраннинг чап чеккасидан силанади. Уни буклаш ҳам қулай ва тез кечади, бунда интерфейснинг ихчам режимга ўтиши ҳам тез содир бўлган.

Galaxy A60 тақдимот арафасида TENAA’да: 6.3 дюймлик Infinity-O дисплей, учталик камера ва 3410 мА/соатлик аккумулятор!

TENAA ҳужжатларига кўра, Samsung Galaxy A60 моделида диагонали 6.3 дюймлик Full HD+ дисплей қўлланган. Унинг процессори саккиз ядроли бўлиб, максимал 2.0 ГГц такт частотасида ишлаши маълум.

Huawei P30 ҳамда P30 Pro тақдим этилди: 10 карралик зум, тунда ҳам кундузгидек сурат!

Huawei P30 Pro модели камераларни баҳоловчи DxOMark профессионал сервисида максимал даражада – 112 балл олиб, камерофонларнинг қиролига айланган.

«Google қабристони»га бир назар: унда нималар «дафн этилган»?

Агарда Google ҳозир 20 ёшда эканини ҳисобга олсак, у ўрта ҳисобда йилига еттита маҳсулотини «нариги дунёга равона қилган» экан.

Арзонлашган MDC смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилиб, 16 ГБлик SanDisk хотира картасини ҳадяга олинг! (2019 йил 27 март)

Смартфонларнинг барчасига MDC компанияси томонидан бир йил муддатли кафолат берилади. Уларни Terashop.uz’дан харид қилсангиз, махсус акция доирасида совға ҳам олишингиз кафолатланган!

Xiaomi Mi 9X ҳам тайёр: хусусиятлари тенг бўлса-да, Mi 9 SE’дан арзон смартфон!

Mi 9X‘нинг 6,4 дюймлик, томчисимон «ўйиқ»ли AMOLED-экранига бармоқ изи датчиги ҳам интеграция қилинади. Snapdragon 675 чипли смартфоннинг тезкор хотираси 6 ГБлик, аккумулятори эса 3300 мА/соатлик.

Galaxy A70 тақдим этилди: Snapdragon 670 ва иккита 32 МПлик камера; 4500 мА/соатлик аккумулятори эса Galaxy S10’дан тез қувватланади!

Компаниянинг таъкидлашича, бундай энсиз узун дисплей видео томоша қилиш учун энг мақбул форматдир. Бармоқ изи сканери ҳам экраннинг ўзига жойланган.

AnTuTu рекордчиси Mi 9 ва яп-янги Redmi 7 ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонлари янада арзонлашди! (2019 йил 26 март)

Бугунги нархномамизда биз учун янги иккита модел – AnTuTu рекордчиси Mi 9 флагмани ҳамда арзон Redmi 7 смартфони ҳам бор. Умуман, Xiaomi смартфонлари нархлари пасайди, рўйхатда нақ 58 та модел бор!

«Жонли» фото: Galaxy A90 смартфони Samsung’нинг энг ромсиз дисплейига эга!

Аввалроқ мазкур компаниянинг Индонезиядаги расмий сайтида шунақа, «тирқиш» ва «кемтик»ларсиз дисплей – Notchless Infinity Screen афзалликлари ҳақида маълумот чиққан эди.

Galaxy A60 ҳамда Galaxy A70 хусусиятлари ва «жонли» суратларини TENAA фош этди!

Иккаласи ҳам учталик бош камерага эга, аммо селфи-камералари турлича жойлашган. «Кичкина» моделнинг орқа қопқоғида бармоқ изи сканери кўзга ташланади, «катта»сида эса у экранга интеграцияланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш