Galaxy S10 ва S10+ бенчмаркларда iPhone XS Max’га қарши: кутилмаган натижалар!

Бунисиям майли, GeekBench сервисидаги кўп ядроли тестда улардан иккитасини ҳатто Xiaomi Mi 9 ҳам ортда қолдирган!

Арзонлаштирилган, аммо дактилоскопли экранга эга флагман – Xiaomi Mi 9 SE ҳам намойиш қилинди

Mi 9 SE техник таъминоти бирмунча камтарроқ – Snapdragon 712 процессори, 6 гигабайтлик тезкор ҳамда 64 ёки 128 гигабайтлик доимий хотира.

AnTuTu’нинг янги рекордчиси – Xiaomi Mi 9 тақдим этилди: 445 долларлик технологик мўъжиза!

Xiaomi Mi 9 учун Snapdragon 855 процессори танланган. AnTuTu бенчмаркида ушбу девайс нақ 387 851 балл олиб, ҳозиргача тақдим этилган Android-смартфонлар орасида мутлақ ғолиб бўлиб турибди!

Xiaomi эртагаёқ арзон флагманлар – Mi 9 SE ва Mi 9 Lite смартфонларини ҳам тақдим этади!

Компаниянинг вице-президенти Танг Му кеча Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида қизиқ суратни эълон қилди. Унда корпорациянинг янги маҳсулотлари атайлаб яшириб қўйилган.

12 ГБ «оперативка»ли Mi 9 Explorer Edition расмий видеоролик ва «жонли» суратларда – уни аллақачон сотишмоқда!

Нархи аниқ бўлмаса-да, Jingdong интернет-дўкони расман тақдим этилмаган Xiaomi Mi 9 смартфонларини аллақачон сота бошлаган! Яъни, ҳозиргача 90 мингтача харидор улар учун олдиндан буюртма берган.

Xiaomi ҳам «ёнғоқчақар» Redmi Note 7’ни глобал версияда жаҳон бозорига чиқаряпти!

Буни компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси бошқарувчи директори Ману Кумар Жейн расман маълум қилган.

Xiaomi илк симсиз портатив аккумуляторни чиқаряпти. Шу функцияни Mi 9’нинг ўзи ҳам бажаради!

Xiaomi Mi 9 флагманлари нафақат Samsung Galaxy S10 туркуми билан бир кунда тақдим этилади, балки улар билан том маънода рақобатга киришади!

Xiaomi раҳбари AnTuTu’нинг янги рекордчисини эълон қилди! (2019 йил 16 февраль)

387 851 балл – аъло натижа, у Lenovo Z5 Pro GT моделининг кўрсаткичидан ҳам 15 000 баллга юқори!

РАСМАН: Mi 9 ва Mi 9 Explorer Edition флагманларидан кейиноқ Xiaomi яна битта смартфон тақдим этяпти!

Компания Барселонада намойиш қилинадиган смартфон моделини тахмин қилиб билиб олишни фанатларга қолдирган. Лекин кейинги пайтларда Xiaomi шу қадар кўп русумларда смартфонлар тайёрлаганки...

Xiaomi Mi 9’ни илк «жонли» видеода томоша қилинг!

Xiaomi Mi 9 акс эттирилган биринчи видео ҳам интернетга чиқди. Уни компаниянинг ижрочи директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) ўзининг Weibo-аккаунти орқали эълон қилган.

740 долларлик Mi 9 Explorer Edition тўрт модулли бош камерага эга!

Ушбу премиал флагман ҳам худди Mi 8 Explorer Edition каби шаффоф орқа панелга эга. Стандарт флагмандан яна бир фарқи – унинг бармоқ изи сканери дисплейнинг бутун юзасида ишлайдиган бўлиши мумкин.

Xiaomi эртагаёқ тақдим этаётган Redmi X флагманининг нархи ва хусусиятлари маълум бўлди!

Redmi X уч модулли (48, 20 ва 8 МПлик) бош камерага эга, 6,6 дюймлик экранидаги томчисимон «кемтик»да эса нақ 20 ва 8 мегапикселлик сенсорлардан иборат қўшалоқ олд камера жойлашган!

Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг илк сифатли «жонли» суратлари унинг техник жиҳатларини ошкор этди

Ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг ҳар томонлама олинган илк сифатли суратларини томоша қилинг. Смартфон созламаларида унинг энг муҳим техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам акс этган.

Ниҳоят, Mi 9 тақдимот куни расман эълон қилинди – Xiaomi уни «жанговар фаришта» деяпти!

Weibo ижтимоий тармоғида бугун тонгда эълон қилинган тизерда қўшимча маълумот ҳам бор: Xiaomi ўзининг навбатдаги флагманини «жанговар фаришта» дея тавсифлаган.

Vivo X25, Oppo R19 ва Xiaomi Mi 9 SE учун Snapdragon 712 процессори намойиш қилинди

Саккиз ядроли Snapdragon 712 чипи 10 нанометрлик тех-жараёнга асосланган, у Quick Charge 4+ технологиясини қўллаб-қувватлайди, шунингдек Bluetooth орқали овозни янада яхшироқ узатишга имкон беради.

Mi 9 дизайни Xiaomi’нинг икки йил аввалги флагманига ўхшаши мумкин

Ўша флагман шиша ва металлдан ишланган корпусга эга, яна «кўзгусимон» – Silver Edition версияси ҳам мавжуд. Афтидан, Mi 9 моделида ҳам шунга ўхшашроқ дизайнни кўрамиз.

Xiaomi Mi 9 прототипи «жонли» суратда!

Бироқ бу қурилма бирмунча фарқли – уч модулли камера тузилиши сал бошқачароқ, фоточақноқ ҳам кўринмайди. Энг асосийси – орқа панелда бармоқ изи сканери бор!

Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли яна бир 5G-смартфони – Black Shark Skywalker бенчмаркда «қўлга тушди»!

Geekbench сервисида текшириб кўрилган Black Shark Skywalker модели 8 ГБ тезкор хотирага эга. Аммо Xiaomi унинг 10 ва ҳатто 12 ГБлик «оперативка»га эга вариантларини ҳам тақдим этиши кутилмоқда.

Ниҳоят, Xiaomi Mi 9 флагманининг биринчи «жонли» сурати эълон қилинди!

Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган «жонли» расмда ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 9 флагманини ушлаб олган киши унда берилиб видео кўряпти ёки ўйин ўйнаяпти.

ТОП-10: энг кучли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил февраль)

AnTuTu бенчмарки жамоаси Android-смартфонларнинг анъанавий ойлик рейтингини эълон қилди. Унда 2019 йилнинг январи сўнгигача савдога чиққан, яъни шу кунларда амалда бўлган энг кучли моделлар акс этган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш