MDC Nova Pro: металл корпусли ҳамёнбоп 4G-смартфон тез кунларда Ўзбекистонда!

MDC Nova Pro орқа панели металлдан, 5.7 дюймлик экрани 18:9 нисбатли. 8 МПлик орқа ва 5 МПлик олд камеранинг ҳар иккаласи LED-чақноқли. Ўзбекистондаги барча операторлар 4G тармоғида ишлайди.

LG бешта камерали V40 ThinQ флагманини илк расмий видеода кўрсатди

Компания LG V40 ThinQ флагманининг илк расмий рендерлари ва видеоролигини эълон қилди. Пресс-релизда эса унинг «уч кўзли» эканлиги ва бошқа айрим хусусиятлари биринчи бор расман маълум қилинган.

Lenovo’нинг ишлаётган ҳолдаги буклама смартфонини «жонли» видеода кўринг!

Weibo тармоғида Lenovo компаниясининг букланувчи смартфони прототипи акс этган видео тарқалди. Гаджет «орқасига» қайрилиб букланган ҳолида ҳам бемалол ишлаяпти – уни экрани орқали бошқаришяпти.

Xiaomi фанати алдагани учун севимли компаниясини судга берди!

Сотувчига кўра, бу ҳолат нафақат унинг туйғулари билан ўйнашиш, балки шартноманинг бузилиши сифатида ҳам баҳоланиши лозим. Шу боис ҳам у компаниядан 3491 доллар ҳажмида товон пули талаб қилмоқда.

Samsung Galaxy S10 флагманлар триосининг нархлари ва жиҳатлари маълум бўлди

Galaxy S10 уч хил вариантда чиқарилади: базавий модел, ретро-версия ва премиум-версия. Шулардан иккитаси 5G тармоғида ишлай оладиган бўлади.

Nokia 5.1 Plus: «тоза» Android’ли арзон смартфон тақдим этилди! (+видео)

Смартфон корпуси шиша ва металлдан ишланган, орқа панелида бармоқ изи сканери жойланган. У диагоналига 5,8 дюймлик экранга эга, «кемтик»ли дисплейнинг тасвир аниқлиги HD+ форматида.

ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 6 Pro’ни биринчилар қаторида Terashop.uz’дан олинг!

Ҳали тақдим этилмаган Redmi Note 6 Pro’ни аллақачон Terashop.uz’дан олишингиз мумкин! Онлайн тарзда буюртма бериш, қулай усулда тўлаш ва Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши каби имкониятлар бор.

Ҳамёнбоп Galaxy J4+ ва Galaxy J6+ ҳам сотувга чиқди, нархлари билан танишинг!

Samsung Galaxy J4+ ва Galaxy J6+ ҳали яқиндагина – 19 сентябрда тақдим этилган эди. 25 сентябрь куни эса шу икки моделдаги смартфон ҳам Ҳиндистонда сотувга чиқди.

Xiaomi яширган «Қора Акула» – иккинчи ўйинбоп смартфон TENAA’да фош бўлди!

Black Shark 2 қўшалоқ камераси объективлари ва фоточақноғи тикка жойлашган (аввалгисида горизонтал эди). Шунингдек, бармоқ изи сканери экраннинг остидаги «Уйга» тугмачасидан орқа панелга кўчирилган.

Ҳали тақдим этилмаган Huawei Mate 20 Pro уч рангдаги расмий суратларда!

Ҳали тақдимотгача вақт бор, аммо Mate 20 Pro флагманининг дизайнига ҳозирданоқ баҳо бериш имконияти мавжуд. Уларга қараб, қурилманинг муҳим техник хусусиятлари борасида ҳам тахминлар қилса бўлади.

РАСМАН: Xiaomi смартфонларнинг барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланиш режасини эълон қилди!

Xiaomi компанияси ўз смартфонлари учун MIUI 10 талқинидаги барқарор глобал прошивкаларнинг тарқатилиш муддатларини ўз расмий сайти орқали маълум қилди. Марҳамат, батафсил рўйхат билан танишинг!

Galaxy P30 – бармоқ изи сканери дисплейга жойлашган илк Samsung смартфони!

Galaxy P30 ва P30+ моделлари Galaxy S10’дан аввал намойиш этилиб, дастлаб фақат Хитой бозорига чиқади. Samsung шу йўл орқали маҳаллий смартфонсозларнинг худди шундай моделлари билан рақобатлашмоқчи.

Google Photos барча Аndroid-смартфонларни «қўш камерали» қилади!

Google якка камерали Аndroid-смартфонларга ҳам қўш камерали гаджетлар имкониятларини бахш этмоқчи. Шунда Color Pop режими ва боке эффекти кабилардан барча фойдаланувчилар баҳра олишади.

ZTE Nubia Z18s: қўш экранли «аломат» смартфон TENAA’га чиқди, уни «жонли» видеода томоша қилинг!

ZTE Nubia Z18s асосий экрани IPS-матрицали бўлиб, ўлчами 6,26 дюймга тенг, тасвир аниқлиги 2280х1080 пикселни ташкил этади. Иккинчи – диагоналига 5,1 дюймлик OLED-дисплей эса 1520х720 пикселлидир.

5G-интернет смартфонлар учун хавфли экан!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида маълумотлар узатиш тезлиги ўта юқори – сониясига 20 гигабайтгача боради. Аммо бунчалик катта тезлик жиддий муаммоларни ҳам бошлаб келиши мумкин.

Xiaomi дунё бозорига чиқадиган Mi 8 Pro’ни қадоғидан олиб кўрсатди

Mi 8 Pro (Screen Fingerprint Edition) ҳозирча фақат Хитой бозорига тақдим этилган, аммо тез орада уни жаҳон бозорига ҳам чиқаришмоқчи эканлиги маълум бўлди.

Samsung учта Galaxy S10 версиясида Android 9 Pie’ни синаб кўрди

SM-G975F модел рақамли Samsung Galaxy S10 бирмунча чўзилган – 6.44 дюймлик дисплейга эга. Уч модулли асосий ва қўш датчикли олд камера ҳам шу моделга насиб этади.

Аллақачон дўконларга «кўринмас» Huawei Mate 20 Pro флагмани чиқди

Машҳур инсайдер Роланд Квандт шундай ҳолатга Германияда дуч келган. У бўлажак флагманнинг айнан шундай бўлишини тахмин қилиб, уни Huawei P20 Pro модели билан солиштириб ҳам кўрсатган.

Ниҳоят, ўйинбоп ASUS ROG Phone смартфони сотувга чиқяпти!

GearBest интернет-дўконида глобал версиядаги Asus ROG Phone савдога қўйилди, дастлабки харидорларга уни октябрь ойининг ўрталарида етказиб беришади. Нархи ҳам чаккимас – нақ 1319 АҚШ долларига тенг!

Huawei яна Apple’ни калака қиляпти: iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашди!

Apple смартфонлари ихлосмандларига улашилган повербанклар қутиларида шундай ёзув туширилган: «Мана портатив аккумулятор. У сизга керак бўлади. Huawei’дан ҳадя».

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш