Razer Phone 2: Илк геймерофоннинг иккинчи авлоди бенчмаркларда фош этилди

Snapdragon 845 чипли Razer Phone 2 хотираси 8/512 ГБ, дисплейи QHD форматида. Тахминларга кўра, унинг экранида янгиланиш частотаси 120 Гц.га тенг бўлган сифатли IGZO панел қўлланади.

Тақдим этилмаган Redmi Note 6 ва Redmi 6 Plus смартфонларини аллақачон «қисмлаб териб» сотишяпти!

Гарчи Redmi Note 6 ҳамда Redmi 6 Plus’нинг ҳали ҳатто тақдимот санаси ҳам аниқ бўлмаса-да, «уддабурон» хитойликлар аллақачон уларни етказиб бера олишларини айтиб, AliExpress орқали эълон чиқаришган.

5G модулли Galaxy S10 ҳам чиқади, аммо уни биз сотиб ололмаймиз

2020 йили тақдим этиладиган Galaxy S11 флагманигина тўлақонли 5G-смартфон бўлади. Шунингдек, Galaxy Note 10 фаблетига ҳам бу модул жорий этилишини кутиш мумкин.

Mi 8 Pro халқаро бозорга чиқяпти – у Xiaomi’нинг янги флагманими?

Манбаларга кўра, халқаро бозорга Xiaomi Mi 8 Pro модели сифатида тақдим этиладиган бу смартфон дастлаб Сингапурда расмий савдога қўйилади.

Ҳамёнбоп Galaxy J туркумида иккита янги смартфон, биттасининг жиҳатлари ҳам маълум!

FCC маълумотлар базасида Samsung Galaxy J6 Prime модели аллақачон рўйхатдан ўтган. Мазкур девайс хусусиятларида унинг юзни таниш функциясига ҳамда бармоқ изи сканерига эга эканлиги кўрсатилган.

Xiaomi энг арзон флагманини «ўқ ўтказмас» корпусда сотувга чиқарди (+видео)

«Зирҳли» модификациядаги Pocophone F1 бўлса 8 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик доимий хотирага эга. Уни фақат компаниянинг расмий сайти орқали 419 доллар эвазига буюртма билан олиш мумкин.

Илк ўйинбоп смартфон кутилмаганда нақ 300 долларга арзонлашди!

Бу саховатнинг сабаби бор – ишлаб чиқарувчи аллақачон Razer Phone 2 моделини тайёрлаган ва уни яқин орада тақдим этмоқчи.

Windows 10 компьютердан SMS юборишни ўрганди

Смартфонни блокдан чиқармай туриб, ундаги хабарларни Your Phone орқали компьютерда очиб ўқиш ва компьютернинг ўзиданоқ жавоб ёзиб жўнатиш мумкин.

Ҳали тақдим этилмаган Huawei Mate 20 Pro «жонли» суратларда!

Фотосуратларда Huawei Mate 20 Pro дизайнининг асосий ўзига хосликлари намоён бўлиб турибди. Яъни, катта экранининг тепа қисмида «кемтик» мавжуд, унинг қирралари думалоқланган.

Google янги Pixel смартфонлари ва бошқа гаджетлари тақдимотига таклиф этмоқда

Ушбу конференцияда Pixel 3 ҳамда Pixel 3 XL смартфонлари, Pixelbook 2 хромбуки ҳамда Google Ассистент татбиқ этилган смарт-дисплейни кўрсатиши кутилмоқда.

Terashop.uz’да акция: Xiaomi смартфони харидида оригинал Mi қулоқчини совға! Нархлар билан танишинг (2018 йил 7 сентябрь)

2018 йил 20 сентябрга қадар акция доирасида айрим моделлардаги Xiaomi смартфонлари харидорларига бир донадан оригинал Mi қулоқчини ҳам ҳадя этилади!

Хушхабар: Xiaomi Pocophone F1 етиб келди, Terashop.uz’дан харид қилинг!

Қиммат флагманлар – OnePlus 6, Mi 8 ва ҳатто Galaxy S9+’ларни ҳам Geekbench’да ортда қолдирган Pocophone F1 смартфони учун Ўзбекистоннинг исталган жойидан буюртма беринг!

Xiaomi Mi 8 сериясида яна иккита янги модел: биттасининг тақдимот куни ҳам маълум! (+«жонли» сурат)

Номларидан ҳам маълум бўлиб турганидек, Mi 8 Youth Edition ёшларга мўлжалланган, Mi 8 Screen Fingerprint Edition моделида эса бармоқ изи сканери экранга жойланган бўлади.

ЭКСКЛЮЗИВ: Ишлаётган ҳолдаги ҳақиқий буклама смартфон илк «жонли» видеода!

Android операцион тизими ўрнатилган ушбу смартфон протототипи тўлиқ иш ҳолатида намоён бўлган. Унинг экрани диагоналига 5,99 дюймлик бўлиб, тасвир сифати Full HD+ форматида.

Смартфон қизиб кетяптими? Унга криптовалюта вируси тушган бўлиши мумкин!

Яширин майнерларнинг муаммоли томони шундаки, уларни аниқлаш ўта мушкул. Модомики Play Market дўконига ўрнатилган антивирус буни уддалай олмадими – қолганларидан умид қилмай қўяверсангиз ҳам бўлади.

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: «алдоқчи» Lenovo Z5’нинг слайдерли Pro-версияси тайёр!

Кузатувчиларнинг фикрича, Lenovo Z5 Pro қурилмаси компаниянинг флагман смартфони бўлмайди. Унга Snapdragon 660, Snapdragon 670 ёки Snapdragon 710 процессори қўйилиши мумкин.

Xiaomi’нинг яна 4 хил смартфони учун барқарор MIUI 10 прошивкаси тарқатилмоқда

Аввалроқ Mi 8, Mi 8 SE, Mi 8 Explorer Edition, Mi MIX 2, Redmi Note 5, Mi Note 3 ҳамда Mi 5 смартфонлари учун барқарор MIUI 10 прошивкаси чиққанди. Энди эса улар қаторига яна тўртта модел қўшилди.

MDC Prime Lite – «Малика»даги ноодатий «эконом класс»

Бу смартфонда коммуникация учун керакли асосий функциялар: 4G, бармоқ изи сканери, сифатли қўш камера, яхши селфи-камера, ноодатий ва қулай дизайн, рамкалари металлдан ишланган корпус ва нисбатан тиниқ экран мавжуд.

Беш модулли инқилобий камерага эга Nokia смартфони илк «жонли» суратда!

Бу ишланма учун махсус «пента-камера» («бешталик камера»), шунингдек, «револьвер камера» атамаларини қўллашяпти.

ЭКСКЛЮЗИВ: ишлаётган ҳолатдаги Mi Mix 3 илк «жонли» видеода!

Mi Mix 3 флагманида олд камера ва бошқа датчиклар экран ортидан сурилиб чиқувчи панелда жойлашган. Ушбу 5G-смартфоннинг слайдер тузилмаси қандай ишлашини «жонли» томоша қилинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш