«Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» AnTuTu’да салкам 621 000 балл олди!

Realme X50 Pro 5G флагмани AnTuTu’да 603 871 балл билан рекорд ўрнатганини компания эълон қилиб улгурган. Бироқ рекорд ҳажмли «оперативка»га эга геймерофон аллақачон етакчиликни ундан тортиб олди.

Энг арзон Redmi смартфони – энди атиги 70 доллардан!

Snapdragon 439 процессорли смартфоннинг 4000 мА/соатлик аккумулятори 10 ваттлик технология асосида қувват олади. Бош ва олд камералари якка модулли бўлиб, тегишлича 13 ва 8 МПлик сенсорлардан иборат.

Xiaomi дунёдаги илк ўйинбоп ва рекордчи 5G-смартфон тақдимот кунини эълон қилди! (+видео)

Black Shark 3 яна стереодинамикка, NFC чипига ҳамда Wi-Fi 6 интерфейсига ҳам эга. Унинг 5000 мА/соатлик аккумулятори 65 ваттлик технология асосида тезкор қувватланиб, 38 сониядаёқ тўла олади.

Redmi раҳбари: «K30 Pro камбағалбоп смартфон бўлмайди»!

Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг катта миқдорда жарима тўлашига тўғри келди. Чунки куни кеча у Weibo-саҳифасида Redmi K30 Pro ҳақидаги муҳим маълумотни сотиб қўйган.

Redmi Note 9 ва Note 9 Pro тақдимоти яқин: Хитойдан ташқарида ҳам Redmi Note 8 Pro арзонлашяпти

Таъкидлаш керакки, бу вақтинчалик акция бўлмасдан, балки янги белгиланган доимий нархлардир.

Узоқ кутилган Xiaomi Mi Mix 4 патент суратида: селфи-камерадан умидни узаверинг!

Galaxy S20 Ultra орқа панелида улкан блокда камера модуллари ва фоточақноғи жойлашганини биламиз. Mi Mix 2020 моделида ҳам шунга ўхшаш катта блок мавжуд, лекин у фақат камера учунгина ажратилган эмас.

Xiaomi’нинг янги рекорди: бу гал Mi 10 Pro флагмани!

Барча савдо майдончалари орқали унинг савдосидан тушган умумий маблағ 28,6 миллион долларни ташкил этган.

Redmi бестселлерининг энг қиммат версиясини энди энг арзони нархида олиш мумкин

Унинг асосий ўзига хослиги – 64 МПлик Samsung GW1 сенсорини ўз ичига олувчи тўртталик бош камерасидир. AnTuTu эълон қилган ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар рейтингида у етакчи бўлган.

Xiaomi заводида роботлар сониясига биттадан смартфон чиқаради!

Компания бутунлай автоматлаштирилган заводларнинг янги авлодини тайёрламоқда. Уларда 5G каби янги технологиялар қўлланади ва роботларнинг хизматидан кенг фойдаланилади.

«Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Lenovo компаниясининг ваъда қилишича, Xiaomi Mi 10 флагмани AnTuTu тахтида кўп узоқ ўтирмайди: компания Legion бренди остида ўта кучли ўйинбоп смартфон тайёрлаяпти.

Xiaomi Mi 10’нинг янги рекорди: 1 дақиқада 30 миллион доллар!

Xiaomi Industry Investment ҳамкори бўлган таниқли таҳлилчи Пан Цзютан изоҳлашича, Xiaomi Mi 10 смартфонининг нархи ўз хусусиятларига кўра шу тоифага мансуб смартфонлардан 30 фоизга арзонроқдир.

ТОП-10: Ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги)

Кучли учликни ва умуман рўйхатдаги нақ учта ўринни битта компания смартфонлари эгаллаган! Биласизми, қайси смартфонсоз у?

Хоҳ камера, хоҳ овоз, Xiaomi – энг шоввоз! (DxoMark рейтинги)

Бугун тақдим қилинган Mi 10 Pro’нинг нафақат камераси, балки аудио имкониятлари ҳам дунёдаги барча смартфонларникидан зўр бўлиб чиқди.

Xiaomi Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro тақдим этилди – нарх ва хусусиятлари билан танишамиз!

Xiaomi уларни «янги авлод самарадорлик қироли» дея мақтаганича бор: Antutu бенчмаркида Mi 10 рекорд натижа кўрсатган – 585 минг баллдан ошиқ.

Бошланди: Xiaomi оммабоп Redmi смартфонини қимматлаштирди

Мутахассислар бунинг сабаби – Хитойда авж олаётган коронавирус эпидемияси сабабли заводларнинг тўхтаб турганидир, дея тахмин қилишди ва Xiaomi вакиллари буни тасдиқлашди.

Xiaomi раҳбари: Mi 10 флагмани Galaxy S20’дан камида 400 долларга арзон!

Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) ушбу тақдимотни изоҳлар экан, Samsung Galaxy S20 флагманини Xiaomi Mi 10’дан «камида 400 долларга қиммат», деган.

Xiaomi ўта арзон Redmi 8A Dual смартфонини тақдим этди! (+видео)

Redmi 8A Dual смартфони Android 9 Pie операцион тизим талқини базасида тайёрланган MIUI 11 график қобиғи билан чиқарилган.

Xiaomi Mi 10’ларнинг РАСМИЙ нархлари: афсуски, эрта қувонибмиз!..

Куни кечагина биз инсайдерлар маълумотлари асосида Xiaomi Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro смартфонларнинг нархларини эълон қилган эдик. Афсуски, бу борада янги чиққан навбатдаги маълумот ҳафсалани пир қилади.

Xiaomi ниҳоят Mi 10 ва яна иккита гаджетининг тақдимот кунларини расман эълон қилди! (+«жонли» расмлар)

Қизиғи шундаки, Xiaomi Mi 10’лар тақдимотидан икки кун олдин компания Redmi бренди остидаги яна битта «кучли» девайсини ҳам намойиш этмоқчи – бу Redmi Note 9 ёки Redmi 9A смартфони бўлиши мумкин.

Барча вариантлардаги Xiaomi Mi 10 ва Mi 10 Pro’ларнинг аниқ нархлари чиқди: кутилганидан арзон экан!

Бунинг устига, куни кеча тақдим этилган Micron LPDDR5 тезкор хотира модуллари Xiaomi Mi 10’лар самарадорлигини 50 фоизга оширади ва аккумулятор қувватини 20 фоизга камроқ сарфлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш