Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

Ушбу махсус 5G-айфон ҳатто оддий iPhone 11’дан арзонроққа сотиляпти! Қизиқ-а: барибир 5G-модеми йўқ бўлган смартфон қанақасига бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши мумкин!?

Ниҳоят, Huawei ҳам 5G-букламафонини сота бошлади, лекин кутилганидан ҳам қиммат!

Mate X 5G’нинг ушбу версияси Kirin 980 чипсетига таянади, у Huawei’нинг ўз ишланмаси бўлмиш 5G-модем – Balong 5000 чипи билан тўлдирилган.

NASA сизга ҳам фазога виртуал парвоз қилиш имконини берди!

Илованинг ўзига киритилган энциклопедия эса экипаж, фазогирларнинг таржимаи ҳоллари ҳамда бугунги кундаги космик кемалар моделлари ҳақида турли маълумотларни ўз ичига олган.

Motorola RAZR расман намойиш этилди – хусусиятлари ўртача, лекин қиммат «раскладушка»!

Мазкур қурилма қайишқоқ экранли классик дизайни билан ажралиб туради. RAZR аппарат таъминоти асосида Snapdragon 710 процессори ётади, у Adreno 616 график тезлатгичини ҳам ўз ичига олган.

Apple анчадан бери тайёрлаётган бестселлерини ёпиқ тақдимотда кўрсатди

Корпорация шу гаджетини тайёрлаётгани ҳақида кўпдан бери хабарлар тарқалган. Ҳатто бу соҳадаги янгиликларни билиш учун, ўзи иштирок этмаса-да, CES 2019’га ўз мутахассисларини «жосус тарзида» жўнатган.

АҚШнинг махфий ва ғайриоддий «ўқ-самолёт»и илк парвозини амалга оширди (+видео)

«Ўқ-самолёт» ҳар қандай об-ҳаво шароитида, 19,8 километргача баландликда, 820 км/соат тезликда уча олади. У замонавий авиатранспорт стандартларидагидан кўра нақ 10 бараварга кам ёнилғи сарфлайди.

Sharp биринчи ўрама телевизорини «жонли» видеода кўрсатди!

Япон компанияси бир нечта вариантдаги ўрама телевизорларини патентлаган. Булардан учтасида телевизорнинг дисплейи унинг асосидан юқорига, иккитасида эса пастга ёйилиб чиқади.

Экраности селфи-камерали илк смартфон: нархи ва айрим жиҳатлари маълум!

«Хитойча Apple» ҳали Mi Mix 4 моделини расман намойиш этмай туриб, интернетда унинг кейинги авлоди – Xiaomi Mi Mix 5 ҳақида маълумотлар чиқа бошлади.

Барча моделлардаги Galaxy S11’ларнинг экран ўлчамлари ва яна иккита зўр жиҳати маълум бўлди

Таниқли инсайдер Эван Блэсс ўзининг Twitter аккаунти орқали Galaxy S11 смартфонлари ҳақида навбатдаги маълумотни эълон қилди. Одатда унинг прогнозлари ҳамиша тўғри чиқади, гарчи норасмий бўлса-да.

IT-Паркка исроиллик Нобель мукофоти совриндори келди

Олим ўз фаолияти ва илмий ишланмаларини тижоратлаштириш йўллари тўғрисида сўзлаб берди, IT-Парк вакилларини IT-ташкилотлар ўртасида нетворкингни кенгайтириш учун миллий IT-мусобақаларга таклиф қилди.

Samsung яна бир букламафонининг тақдимот кунини расман айтди!

Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) эълон қилган расмий реклама постери унинг Samsung W20 5G модели эканини ва намойиш кунини ҳам кўрсатди.

«Яндекс» Самарқанднинг виртуал харитасини яратмоқда

«Яндекс.Панорамалар» – бу «Яндекс.Хариталар» лойиҳасининг кенгайтирилган талқинидир. Ушбу сервис кўчалар, бинолар ва шаҳар панорамаларининг уч ўлчамли турларини кўриш имконини беради.

UZIMEI, интернет, мобил алоқа, рақамлаштириш бўйича ва бошқа саволларга АКТ вазирлиги жавоб берди

Мобил алоқа операторлари томонидан 1 605 та база станцияси ўрнатилиб, тармоқ модернизация қилинди, шундан 132 таси «Обод қишлоқ» дастури ҳудудларига тўғри келади.

Apple энди келиб-келиб Xiaomi’дан нусха ола бошлади!

Apple’нинг янги патентига қараганда, у қайишқоқ дисплейли смартфон устида ишламоқда. Яъни, корпорация тайёрлаётган iPhone корпусининг атрофини экрани ўраб туради.

Samsung иккинчи букламафонини видеода кўрсатди: бу сизга Galaxy Fold эмас!

Galaxy Fold 2 модели худди Motorola RAZR сингари «раскладушка» тарзида – тиккасига букланади. Йиғилган ҳолатида у жуда ихчам, ёйилганида эса бошқа смартфонларга нисбатан анча чўзинчоқ кўринади.

Samsung йўл берди: Exynos 980 процессорли илк 5G-смартфонни хитойликлар чиқаришяпти! (+видео)

Махфий тадбирдан олинган «жонли» суратлар ушбу 5G-смартфон хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот беради. Уларга кўра, гаджетнинг бош камераси уч модулли, олд камераси эса корпус ичидан чиқадиган бўлади.

iPhone 11’даги эксклюзив функция энди Samsung смартфонларига ҳам қўшилади!

Ушбу имконият ҳозирча фақат янги авлод iPhone’лардагина мавжуд – ҳатто аввалги айфонларга ҳам насиб этмаган.

Робот-аскарнинг ҳақиқий исёнини «жонли» видеода кўринг!

Жанговар роботга тўрт оёқли роботни ўлдириш буюрилади. Лекин робот-аскар унинг ҳам ўзи каби робот эканини фаҳмлаб, бу буйруққа бўйсунмасдан, аксинча, тўрт оёқли «қардош»ини кўтариб олиб, қочиб кетади!

Четроқ тур, 5G! Бу ёқда 6G тайёр бўляпти...

Хитойнинг яна бир дадил компанияси – Vivo ҳам қараб тургани йўқ: у Европа иттифоқининг Интеллектуал мулк ташкилотига 6G тармоғи билан боғлиқ патент учун ариза топширди.

Tesla электромобили ҳайдовчини тириклай ёндириб юборди

Фожиа қурбонининг оиласи Tesla компаниясини судга берган; айбловда ёзилишича, ҳайдовчининг ўлимига автомобилнинг конструктив нуқсони сабаб бўлган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш