Тасодифий миллиардерлар: етти олим қандай қилиб энг қиммат стартаплардан бирига асос солишди?

Саккиз йил аввал улар университетда ишлаётиб, маълумотлар таҳлилига асосланган ҳолда келажакдаги воқеаларни олдиндан айтиш инструментини ўйлаб топишади ва хизматни компанияларга бепул таклиф этишади.

Энг биринчи айфон тезлигини iPhone 12 билан таққослаб кўрамиз! («Жонли» тест видеоси)

Ўн тўрт йилча аввал илк iPhone нафақат телефонлар индустриясини, балки бутун дунёни ўзгартирган эди. Ҳозирги смартфонларга нисбатан у жудаям эски туюлиши аниқ, лекин амалда унинг ишлаш тезлиги қанақа?

Пулларингизни ўғирлаётган бу саккизта Android-иловани тезда ўчириб ташланг!

Google аллақачон ушбу хавфдан огоҳ қилинган ва Google Play дўконидан мазкур иловаларни ўчириб ташлаган. Аммо шунгача смартфонларга ўрнатиб олинганлари фойдаланувчиларга зарар етказишда давом этмоқда.

Бир ойдаёқ $264,5 млн келтирган мобил ўйин – PUBG Mobile ёки Roblox эмас! (2021 йил, май)

Қизиқ факт: рейтинг етакчиси олаётган даромаднинг нақ 95 фоизи, PUBG Mobile фойдасининг эса 56,6 фоизи фақат хитойлик геймерлардан тушган.

Коронавирусга чалинганларни парваришловчи ҳамшира-робот яратилди (видео)

Олимлар мазкур роботни 2021 йилнинг августидан оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган. Бу пандемия шароитида тиббиёт ходимларининг ишини енгиллаштиришга хизмат қилиши керак.

Россиянинг янги суперқуроли ҳақида АҚШ матбуоти нима дейди?

Глобал сунъий йўлдош навигация тизими орқали бошқариладиган ушбу қурол рақиб бронетехникаси, радиолокация станциялари, муҳандислик иншоотлари, ҳаракатдаги объектлар кабиларни йўқ қилишга мўлжалланган.

«Йилнинг асосий арзонлатиб сотуви»: 13 июнгача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларига чегирмалар бор!

Унда смартфонлар, телевизорлар, аксессуарлар ва Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотларга чегирмалар белгиланган.

«Диснейленд»да «ўргимчак-одам» ролини каскадёр-робот ўйнаяпти! («жонли» видео)

Робот томошанинг энг хавфли лаҳзаларида актёрнинг ўрнида роль ўйнайди. Бинодан бинога сакраб ўйнаётган роботнинг хатти-ҳаракатларини инсонникидан фарқлаш қийин.

Ким биринчи бўлиб Ойда ўз базасини яратади – АҚШ, Россия ёки Хитой?

Халқаро қонунчилик мамлакатларнинг Ойни бўлиб олишини тақиқлайди, афтидан, Ой мустамлакачилари захиралар учун Ерда бошланган курашни Ойда давом эттиришади.

Fortnite фойдаланувчилари ўзга сайёраликлар ҳамласига учради! (+видео)

Epic Games аллақачон мазкур ўйиннинг айрим жойларига НУЖлар билан боғлиқ тизерлар қўша бошлаган. Масалан, матч давомида булутлардан аллақандай нур тушади ва яхши ўйнамаётган геймерни ўғирлаб кетади.

Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (7-қисм)

Технологияларнинг инсон саломатлиги ва табиатга бўлган ижобий самараси, илк компьютер вируси ва шу кабилар ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишамиз.

ВИДЕО: Энг тезкор «Темир одам» янги рекорд ўрнатди

100 метрлик беллашувда «Темир одам» Ер юзидаги энг тезкор спортчи Усейн Болтнинг рекордини янгилашга муваффақ бўлган.

Ниҳоят, кўп мақталган ролли ўйин Android учун ҳам чиқяпти! (+видео)

Қонли қасос ҳақидаги бу фэнтези-ўйин 2018 йили тақдим этилиб, Windows, PlayStation 4, Xbox One, Nintendo Switch ҳамда iOS платформаларига чиққан ва кўп мақталган, Android’га эса эндигина навбат келди.

Ўзбекистонда Clubhouse иловасининг Android-версияси чиқадиган кун маълум бўлди

Android-гаджетлар учун Clubhouse клиенти шу ҳафтадаёқ бутун дунёдаги барча хоҳловчиларга тақдим қилинади. Бу жараён ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.

Ниҳоят, расмий Clubhouse иловаси Android-смартфонларга ҳам чиқди!

Иловани хабардаги ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин, аммо Clubhouse тармоғида рўйхатдан ўтиш шартлари ўзгармаган. Унга аъзо бўлишингиз учун сизга ушбу тармоқ аъзоларидан бири таклифнома жўнатиши шарт.

Фантастик кинолардан реалликка: хотирани ўчирувчи сканер ихтиро қилинди!

DecNef технологиясининг асл мақсади пост-травматик синдром билан касалланган одамларни даволашдир. Олимлар унинг ёрдамида инсон хотирасидан ҳаётида бўлиб ўтган «бахтсиз лаҳзалар»ни ўчира олишади!

Apple, Google ҳамда Amazon баҳси: кимнинг овозли ёрдамчиси энг ақлли?

Айрим саволлар рақамли ёрдамчиларни чалғитишга мўлжалланган эди, чунки уларнинг шунчаки жавоби йўқ. Масалан, «Марсга қўнган биринчи инсон ким эди?» сингари.

Интернетдаги «чегарадан чиққан» изоҳлар учун ОАВ ва блогерларни нималар кутмоқда?

Сўз эркинлиги – бу қонун нормаларига зид исталган фикрни айта олиш, жамоат тартибини бузиш, ёт ғояларга даъват қилиш ёки ёлғон ахборот тарқатиш керак, дегани эмаслигини яхши англашимиз керак.

Tesla автопилоти камикадзелик қилиб, салондаги икки кишини ҳам ёндириб ўлдирди

Илон Маск январь ойида, бу йил компания автомобиллари мустақил тарзда ҳаттоки ҳайдовчи бошқарганидан ҳам хавфсизроқ юра оладиган бўлишини айтиб мақтанган эди. Лекин фактлар бунинг аксини кўрсатмоқда.

Робот София жами миллион долларлик суратларини сотди – автопортрети $688 мингга кетди!

Бу шунчаки картина эмас, балки 12 сониялик видеоролик ҳисобланиб, унда Боначетонинг портрети Софиянинг суратига айланиши намойиш этилган. Лотдан нафақат клип, балки роботнинг портрети ҳам ўрин олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш