Epic Games учта ўйинни 24 сентябргача бепул беряпти: хакер, футбол менежери...

Учта ўйиннинг ҳам бепул тарқатилиш муддати 24 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 да тугайди. Аммо шунгача уларни кўчириб олиб қўйсангиз, сўнг хоҳлаган пайтингиз текинга ўйнайверасиз.

Янги жанговар ўйинни тақдимотидан ҳам аввал ўйнаб кўришга улгуринг! (+видео)

Ўйиннинг альфа-тести 18 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланиб, 20 сентябрь соат 22:00 гача давом этади. Лекин ўйиннинг ўзини бугун соат 20:00 даноқ юклаб олиш мумкин бўлади.

PUBG Mobile чеклангач, бошқа мобил ўйинларнинг омади чопди

PUBG Mobile ижодкорлари Tencent компаниясидан ноширлик ҳуқуқини олиб қўйишган ва уни яна Google Play ҳамда App Store каталогларига қайтариш учун Ҳиндистон ҳукуматидан розилик олишга уриниб кўришмоқчи.

Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Рўйхатда энг оммабоп бўлган 22 та ўйиннинг трафик сарфлаш кўрсаткичлари келтирилган. Улар орасида энг очофати эса соатига 300 мегабайтгача трафикни «ғажиб ташлар» экан!

Asus ROG Phone 3 чиқди: бош рақибидан икки карра қиммат, лекин шунга яраша зўр-да! (+видео)

30 ваттлик тезкор қувватланувчи 6000 мА/соатлик аккумулятор эвазига ROG Phone 3 билан PUBG Mobile ўйинини 9,2 соат, Asphalt 9’ни 9,6 соат, Call of Duty: Mobile’ни эса 9,3 соат узлуксиз ўйнаш мумкин.

PUBG Mobile’дан 78 фоизга, Fortnite Mobile’дан эса нақ 83 фоизга кўп даромад келтирган ўйинни биласизми?

Унинг учун энг сердаромад ой 2019 йилнинг октябри бўлган – дастурчилар унда 55 миллион доллар ишлаб олишган. Кейин эса, 2020 йилнинг май ойида ҳам бу ўйин яхшигина – 53 миллион доллар фойда келтирган.

90 ёшли геймер онахон Гиннесснинг рекордлар китобига кирди! (+видео)

Хамако Мори нафақат сайёрамиздаги энг кекса геймер, балки шу билан бирга энг ёши катта видеоблогер ҳам ҳисобланади. Онахон ўз ўйинларини эълон қилиш учун YouTube сервисида ўзига канал ҳам очиб олган.

Машҳур ва бепул мобил ўйин бўйича соврин жамғармаси миллион долларлик турнирга марҳамат!

2018 йили энг яхши тармоқ ўйини, деб топилган бу маҳсулотнинг бепул мобил версияси бултур чиққан. Дастлабки бир ҳафта ичидаёқ у миллион мартадан ошиқ юклаб олинган ва рекорд ўрнатган.

Компьютер учун 5 та бепул Android эмулятори

Шахсий компьютерингизни смартфонга айлантиринг.

Android-смартфонлар ва iPhone’ларга энг кўп юкланган илова ҳамда ўйинлар иккита рейтингда

Умумий юклашлар сони 114,9 миллиардга етган; бу эса 2018 йилгига нисбатан 9,1 фоизга юқори. Шулардан 84,3 миллиард юклаш Google Play улушига, 30,6 миллиарди эса App Store ҳиссасига тўғри келади.

PlayStation учун энг оммабоп ўйинлар – учта рейтингда

Sony компанияси 2019 йилнинг декабрида PS Store ўйин каталогидан энг кўп юклаб олинган ўйинлар статистикасини эълон қилди. PlayStation ўйин консолларига мўлжалланган ўйинлар учта рейтингда акс эттирилган.

Йилнинг энг зўр ўйинлари тақдирланди: The Game Awards 2019 (+видеолар)

The Game Awards соврини – видеоўйинлар оламидаги ўзига хос «Оскар» ҳисобланувчи бўлиб, қуйида унинг барча номинациялар бўйича ғолибларини ва улардан айримларининг видеоларини эълон қилмоқдамиз.

2019 йили iPhone’ларда энг оммалашган пулли ва бепул ўйинлар

Apple компаниясига кўра 2019 йилги энг яхши иловалар ва ўйинлар рейтинги чиққан эди. Купертинолик гигант, шунингдек, iPhone фойдаланувчилари орасида энг оммалашган ўйинлар рўйхатини ҳам тақдим этган.

2019 йилги энг зўр Android-ўйинлар: Google рейтинги чиқди

Google компанияси Android-қурилмалар учун якунига етаётган йилдаги энг яхши иловалар рўйхатини эълон қилганди. Шу билан бирга, у Google Play Market’даги энг зўр ўйинларни ҳам эътироф этган.

The Game Awards 2019 – энг зўр ўйинлар мукофотига қайсилар номзод?

Жефф Кили бошчилигидаги жамоа The Game Awards 2019 – жорий йилнинг энг яхши ўйинлари номзодларини эълон қилди. Унда 2019 йилдаги турли номинациялар бўйича энг зўр видеоўйинлар аниқланади.

PubG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

PubG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Бу мобил ўйин атиги уч ойда салкам ярим миллиард доллар даромад келтирди!

Sensor Tower тадқиқоти хулосаларига кўра, 2019 йилнинг учинчи чорагида мобил ўйинлардан тушган умумий даромад 16,3 миллиард долларни ташкил этган. Чакки эмас-а?

Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

PlayStation Blog версиясига кўра, ўтган йили Call of Duty энг яхши тармоқ ўйини, деб топилган эди. Унинг яқиндагина чиққан бепул мобил версияси аллақачон рекордга эришди.

YouTube’даги энг кўп «дислайк» олган видеолар ТОП-ўнталиги

Буни қарангки, фойдаланувчиларга энг ёқмаган видеолавҳа айни шу видеохостингнинг ўз расмий каналида эълон қилинган ролик бўлиб чиқяпти!

Sony’нинг сахийлиги тутди: PS4 ўйинлари энди барча смартфонларда!

PS4 Remote Play иловаси фақат Sony смартфон ва планшетларида, шунингдек, iPhone’ларда ишлар эди. Энди дастур Android 5.0 ва ундан юқори талқинлардаги барча смартфонларга чиқариляпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш