Galaxy A60 ҳамда Galaxy A70 хусусиятлари ва «жонли» суратларини TENAA фош этди!

Иккаласи ҳам учталик бош камерага эга, аммо селфи-камералари турлича жойлашган. «Кичкина» моделнинг орқа қопқоғида бармоқ изи сканери кўзга ташланади, «катта»сида эса у экранга интеграцияланган.

Galaxy Fold буклама смартфони илк бор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди. Лекин афсус...

12 ГБлик «оперативка»ли қурилма анча юқори натижалар намоён этиши мантиқан тўғри бўларди. Афтидан, Geekbench’да унинг якуний варианти эмас, балки муҳандислик намунаси текшириб кўрилган бўлса керак.

Samsung яна иккита буклама смартфон тайёрлаяпти, улардан бири Huawei Mate X’га ўхшайди

Биттасининг дисплейи тиккасига букланади, яъни классик «раскладушка» форм-факторида, иккинчиси эса худди Galaxy Fold’нинг асосий рақиби – Huawei Mate X каби механизмга эга бўлади.

Galaxy S10+ таннархи аниқланди: Samsung уни икки баравардан ошиққа сотяпти!

Galaxy S10+ таркибидаги энг қиммат қисмлар AMOLED-дисплей (86,5 доллар), Exynos 9820 процессори (70,5 доллар) ҳамда олд ка орқа камераларнинг бешта модули (жами 56,5 доллар) эканлиги маълум бўлди.

Apple шошиб қолди: у аллақачон буклама iPhone учун Samsung’дан қайишқоқ дисплейлар оляпти!

Samsung купертинолик корпорацияга аллақачон тақдим этган эгилувчан дисплейнинг диагонали 7,2 дюймлик; бу эса Galaxy Fold экранидан атиги 0,1 дюймга кичкина.

«Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!

Android 9.0 Pie тизимли бу 5G-смартфон Snapdragon 855 чипи, 8/256 ГБ хотира, 48+12 МПлик бош ва 24 МПлик олд камерага эга. Аккумулятори эса буклама гаджетлар учун рекорд даражада – 10 000 мА/соатлик!

Ҳам айфон, ҳам айпад бўла олувчи iPhone X Fold буклама смартфони суратларда!

iPhone X Fold иккита экранга эга: ичкаридаги қайишқоқ дисплей 2:3, ташқиси эса 1:3 нисбатли. Уни ярим буклаган ҳолда ҳам қўллаш мумкин – бунда клавиатурали экранга эга митти «ноутбук» юзага келади.

Oppo ҳам ўз буклама смартфонини кўрсатди!

Oppo ҳам Samsung ва Huawei’дан қолишмаслигини кўрсатиб қўймоқчи, шекилли. Кеча унинг вице-президенти Брайан Шен ўз компанияси ишлаб чиққан буклама смартфон прототипини намойиш этди.

Samsung «бели бақувват» Galaxy A30 ва Galaxy A50 смартфонларини тақдим қилди

Infinity-U дисплейли илк смартфонлар экранлари бир хилда 6.4 дюймлик Super AMOLED-дисплейлар бўлиб, Full HD+ форматида. Уларнинг аккумуляторлари 4000 мА/соатлик, биттаси дактилоскопли экранга эга!

Huawei «ҳар жиҳатдан энг зўр» Mate X буклама смартфонини тақдим этди! Айниқса, нархи... (+«жонли» видео)

Huawei Mate X автономлигини 4500 мА/соатлик аккумулятор таъминлайди. Huawei ушбу батареяни рекорд даражадаги тезкорликда тўлдирувчи янги технологияни ҳам тақдим этди – нақ 55 ваттлик қувватда!

Эртагаёқ тақдим этилаётган Huawei Mate X буклама 5G-смартфони: «жонли» сурат, илғор жиҳатлар ва нархи

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватловчи ушбу девайснинг ҳали яна бир нечта «махфий сюрприз»лари ҳам бор.

Galaxy Buds симсиз қулоқчини тақдим қилинди – у Galaxy S10 флагманидан симсиз қувватлана олади!

Қулоқчиннинг ҳар бир бўлаги 58 мА/соатлик аккумуляторга эга, бу эса Bluetooth орқали уланганча 5 соатгача телефонда суҳбатлашишга ёки узлуксиз 6 соат мобайнида мусиқа тинглашга етади.

Ниҳоят, Samsung икки экран ва олти камерали Galaxy Fold буклама смартфонини тақдим қилди! (+видео)

Samsung бу планшет-смартфонини ток билан таъминлаб туриш учун иккита аккумулятор ўрнатган, уларнинг умумий сиғими 4380 мА/соатга тенг.

Galaxy Watch Active, Galaxy Fit ва Galaxy Buds’ни Samsung тақдимотдан аввал «сотиб» қўйди

Компания ушбу маҳсулотлари Galaxy Watch Active смарт-соати, Galaxy Fit фитнес-браслети ва Galaxy Buds симсиз қулоқчинининг тез орада тақдим этилишини ғалати усулда тасдиқлади.

Ниҳоят, Mi 9 тақдимот куни расман эълон қилинди – Xiaomi уни «жанговар фаришта» деяпти!

Weibo ижтимоий тармоғида бугун тонгда эълон қилинган тизерда қўшимча маълумот ҳам бор: Xiaomi ўзининг навбатдаги флагманини «жанговар фаришта» дея тавсифлаган.

Huawei букланувчи 5G-смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

Хитойлик техногигант шу ой охирида Барселонада бўлиб ўтувчи MWC 2019 кўргазмаси доирасида буклама смартфони расман кўрсатмоқчи.

Galaxy S10 флагманлари «арзонлади»: расмий ва «жонли» суратлар, барча вариантлари, ранглари, нархлари ва янги маълумотлар!

Учала моделдаги Galaxy S10 смартфонларининг барча хотира вариантлари, уларнинг аниқ нархлари ҳамда корпусининг ранглари, хусусиятлари ҳақидаги янги маълумотлар билан битта мақолада танишинг!

«Кичкина Кинг-Конг» лақабли Redmi Note 7 бугун янги рекорд ўрнатди

Redmi Note 7 моделининг навбатдаги партиясини 12 февралда сотувга қўйишади. Унгача мазкур смартфоннинг Ҳиндистонда ҳам расман тақдим этилиши ҳамда глобал версияда чиқиш вақти айтилиши кутилмоқда.

Samsung’нинг 5G-модели ва Galaxy F буклама смартфони илк расмий реклама видеосида!

Ушбу реклама нафақат Galaxy F (ёки Galaxy Fold), балки бирйўла Samsung’нинг бир нечта янги ишланмалари – 5G-смартфон, тўлдирилган реаллик технологияси ҳамда янги камера кабиларга бағишланган.

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi президенти Mi Mix Flex (ёки Mi Dual Flex) буклама смартфонини ишлатиб кўрсатди!

Планшет ва смартфон форм-факторига алмаша олувчи девайсни шахсан Xiaomi президентининг ўзи ишлатиб кўрсатган!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш