Galaxy Watch Active, Galaxy Fit ва Galaxy Buds’ни Samsung тақдимотдан аввал «сотиб» қўйди

Компания ушбу маҳсулотлари Galaxy Watch Active смарт-соати, Galaxy Fit фитнес-браслети ва Galaxy Buds симсиз қулоқчинининг тез орада тақдим этилишини ғалати усулда тасдиқлади.

Sony тақдим этган «ақлли» тасмача ҳатто Apple Watch’дан ҳам қиммат!

Унга жуда кўплаб функциялар жорий этилган: NFC, юрак частотасини ўлчаш, GPS... Умуман олганда, бу тўлақонли фитнес-трекер вазифаларига эга, экранли тасмачадир.

Galaxy S10 харидорларига – ҳали тақдим этилмаган Galaxy Buds симсиз қулоқчини совға!

Янги флагманлар учун олдиндан буюртма олиш улар расман намойиш этилган куниёқ очилади. Шунингдек, аввалдан буюртма берувчилар учун сирли совға ҳам бор экан!

Galaxy Note 10 олд камераси... S Pen стилусига кўчирилади!

Samsung’нинг янги патентига кўра, стилуснинг кейинги авлодига камера ҳам кўчириб ўтказилади! Бу эса смартфоннинг экранини буткул «тирқиш»сиз ва «кемтик»сиз қилишга имкон яратади.

Футбол фанатлари ва Неймар мухлислари учун Apple махсус симсиз қулоқчин тақдим этди!

корпусига махсус расм-нақш туширилган. Уни яратишда дизайнерлар Бразилиядаги Сан-Паулу шаҳри кўчаларидаги граффити расмлардан илҳомланишган.

Nubia қайишқоқ дисплейли илк «ақлли» соат-смартфонни тайёрлади

Nubia буклама смартфонини MWC 2019 тадбирида кўрсатишини маълум қилди. Ўз ечими Royole ва Xiaomi қурилмаларидан фарқ қилишини у «Nubia бошқача фикрлайди» шиори билан таъкидлаган.

Владимир Путин атиги 10 долларлик VR-шлем ёрдамида виртуал оламга саёҳат қилди (+видео)

Москва давлат университети талабалари ушбу ўқув даргоҳининг музейидаги экспонатларнинг уч ўлчамли моделларини яратишган ва уларни VR – виртуал реаллик (виртуал борлиқ) форматида томоша қилиш мумкин.

Фақат бойлар учун: Louis Vuitton High Snobiety – нақ минг долларлик қулоқчин!

Табиийки, бу ерда Louis Vuitton фақат брендни бозорда илгари сурувчи сифатида намоён бўлмоқда. Қулоқчиннинг ишлаб чиқарувчиси эса Master & Dynamic компаниясидир.

Microsoft ниҳоят MWC кўргазмасида қатнашиб, инқилобий гаджетини кўрсатмоқчи!

Windows Phone ёпилганидан сўнг Microsoft йиллик MWC кўргазмаларида қатнашмаётганди. HoloLens лойиҳаси устида бир неча йилдан бери ишлаб келишмоқда, демак – инқилобий бирор нима кутиш мумкин.

«Ҳомиладор» ғилофлар: Аpple айфонлар учун Smart Battery Case – ғилоф-батарея сота бошлади!

Apple аввал iPhone 7 ва iPhone 6/6s учун ҳам «иккиқат» ғилофлар чиқарган эди. Янгилари 2018 йилги моделларга мос, Qi симсиз қувватлаш технологиясига эга бўлиб, икки хил: оқ ва қора рангларда.

CES 2019 кўргазмасида SanDisk нақ 4 терабайтлик USB-флешка тақдим этди!

Флешка бозорга қачон чиқарилиши ҳозирча маълум эмас, аммо у ўта қиммат бўлиши аниқ. Аввалроқ айни шу SanDisk бренди остида чиқарилган 2 терабайтлик USB-флешкаларнинг нархи 1000 доллардан ҳам ошиқ.

CES 2019: Padrone EasySMX Ring Mouse – инновацион узук-сичқонча! (+видео)

Узук тегишли сенсорлар ёрдамида кўрсаткич ва ўрта бармоқ ҳаракатларини, стол юзасига чертишларини сеза олади. Уларни Bluetooth орқали компьютерга узатиб, сичқончанинг ўрнини бемалол босади.

Эгасини авариядан сақловчи Sgnl V70 қулоқчини тақдим этилди! (+видео)

Ҳар йили атрофидаги овозларни эшитмагани учунгина хавфли вазиятни пайқамай қолган 130 минг киши ҳалок бўлади. Sgnl V70 қулоқчини эса мусиқа шайдоларини шундай ҳолатлардан ҳимоялайди.

Apple’нинг 2018 йилги энг оммабоп маҳсулоти эълон қилинди – бу смартфон, планшет ё компьютер эмас...

Бу йил купертинолик техногигант ўзининг деярли барча туркумлардаги гаджетларини янгилади. Бироқ энг оммалашган Apple қурилмаси 2016 йилда тақдим этилган митти маҳсулоти бўлиб чиқди.

Apple гаджетининг «кушанда»си тақдимотидан аввал Huawei унинг иловасини тарқатмоқда!

Ушбу инновацион гаджетни хитойлик техногигант келаси йил бошида, Huawei P30 смартфони билан бирга тақдим этиши кутилмоқда.

Наманганда уяли телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

Наманган вилоятига ташриф буюрган Хитойнинг “LLT TechnoLogy Limited” hamda “Beijing Janus Greending WheeL Co.LTD” компанияси бошқаруви кенгаши аъзолари шаҳар ҳокимлигида музокаралар олиб боришди.

Apple сир тутаётган янги гаджетни тақдимотдан аввал «жонли» томоша қилинг!

Гарчи компания ўзининг янги iPad’ида аллақачон USB-C портига ўтган бўлса-да, ушбу янги девайси негадир Lightning порти билан жиҳозланган.

Edge – кишини ақллироқ қилувчи пешонабоғ яратилди! (+видео)

Edge худди спортчилар пешонабоғи кўринишида ишланган бўлиб, унга ўрнатилган датчиклар миянинг тегишли қисмларига электр сигналларини узатади.

«Бўйдоқлар куни»да AliExpress’дан катта чегирма билан повербанк ва қулоқчинлар харид қилинг!

«Бутунжаҳон шопинг куни»да – Хитой анъанасига кўра «Бўйдоқлар куни» деб аталувчи 11 ноябрда AliExpress’да бир кунлик йирик чегирма бўлади. Шу акция мобайнида айрим товарларни жудаям арзон олиш мумкин.

Xiaomi энг арзон ноутбуки ва Apple AirPods «кушанда»сини тақдим этди

8- авлод Core i3 процессорли Mi Notebook 15.6 ушбу туркумдаги энг арзон моделдир. Mi AirDots Youth Edition симсиз қулоқчини Bluetooth 5.0 стандартига эга, корпусига тегиш орқали бошқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш