Xiaomi Mi 9 янги суратларда: экрани ярим доирасимон «кемтик»ли!

Шунингдек, Mi 9 олд камераси иккита, асосий камераси эса учта объективга эга. Бош камера модуллари орқа панелнинг ўртасида, тиккасига жойлашади.

«ЖОНЛИ» СУРАТ: Galaxy A8s чиндан ҳам «тирқиш»ли Infinity-O экранга эга!

Galaxy A8s ўрта тоифадаги Snapdragon 710 процессори ва 6/8 гигабайтлик тезкор хотира, шунингдек, 3300 мА/соатлик аккумулятор ҳамда уч модулли асосий камера билан ҳам таъминланади.

«Пентакамерали» Nokia 9 «дамини олсин» – LG камераси нақ 16 модулли смартфон чиқаради!

Камеранинг 16 модули битта қабариқ тагликка ўрнатилади. Бу эса тасвирни турли бурчаклардан қамраб олиш имконини беради. Шунингдек, камера остига ўрнатилган кўзгу ҳам ғайриоддий кўринади.

Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Буюртма Тошкент бўйича 12 иш соати, вилоят марказларига эса 2 иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Xiaomi сир тутаётган, мутлақо ромсиз Redmi 7 Pro: суратлари, нархи ва техник жиҳатлари!

Redmi 7 Pro дисплейи томчисимон-думалоқ «ўйиқ»даги 12 МПлик олд камера юзни таниш орқали смартфонни қулфдан чиқара олади. Бош камера эса уч модулли бўлиб, иккитаси 12 ва 8 МПлик объективлардир.

Huawei аллақачон битта смартфонида мутлақо янги – Fuchsia операцион тизимини синамоқда!

Агарда хитойлик техногигант Fuchsia операцион тизимини Kirin 970 процессори билан келиштира олса, кейин уни бошқа смартфонларига ҳам ўрнатиш имконини тақдим этиши мумкин.

Nokia X6 2018 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, шу ва бошқа Nokia телефонларининг нархлари (2018 йил 24 ноябрь)

«Тоза» Android тизимида ишловчи, «кемтик»ли экранга, сифатли ва жозибадор корпусга ҳамда қўшалоқ Zeiss камерасига эга Nokia X6 смартфони ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизга етиб келди.

Xiaomi савдо ҳажмини 600 фоизга оширган бошқа брендга етакчиликни бой берди

CyberMedia Research’s компанияси раҳбари Прабҳу Рам (Prabhu Ram) эълон қилишича, жорий йилнинг тўртинчи чораги якунлари бўйича у энг яхши брендлар бешталигига кириши аниқ.

Расман: Meizu 16s смартфони NFC’ли бўлиб, симсиз ҳам қувватланади

Компания президенти Хуан Чжан (Huang Zhang) шахсан ўзи эълон қилишича, Meizu 16s модели ҳозирги авлод флагманининг дизайнини тўлиғича сақлаб қолса-да, «ички дунёси» янада илғор бўлади.

Galaxy M20 смартфони Samsung‘нинг «кемтик» экранли илк модели бўлиши мумкин!

Мазкур гаджет экранидаги «кемтик» iPhone X ёки бошқа кўплаб смартфонлардаги сингари катта бўлмайди. Бу ерда гап олд камера учун кичкинагина «ўйилган» Infinity-U туридаги дисплей ҳақида кетмоқда.

Xiaomi Mi 9 сертификатланди – 48 МПлик уч модулли камера, Snapdragon 8150 чипи ва бошқа маълумотлар

Сертификация Mi 9 моделининг техник жиҳатларини тасдиқлади: Qualcomm ҳали расман тақдим этмаган Snapdragon 8150 процессори, уч объективли бош камерадаги 48 мегапикселли Sony IMX586 сенсори ва ҳоказо.

Samsung тайёрлаётган Galaxy M20 смартфони бенчмаркларда фош этилди!

Galaxy M туркуми ушбу ишлаб чиқарувчининг Galaxy J, Galaxy On ва Galaxy C серияларидаги смартфонлари ўрнига, 2019 йил бошида чиқарилади.

«Олти бурчакли» Mi 9 флагмани Xiaomi’нинг бирорта смартфонига ўхшамайди! (+сурат)

Эҳтимолий Mi 9’нинг асосий камера блоги Xiaomi смартфонлари дизайнида, селфи-камера эса Meitu селфифонларига ўхшаш. Шунингдек, унда бармоқ изи сканери ҳам дисплейга интеграция қилинган.

Honor 10 Lite тақдим этилди: атиги 200 долларга GPU Turbo ва «сунъий онг»ли кўркам смартфон

Арзонлаштирилган модел бўлса-да, Android 9 Pie тизимли Honor 10 Lite қўшалоқ (13+2 МП) асосий ва 24 МПлик олд камераларга эга. Уларнинг иккаласига ҳам «сунъий идрок» жорий этилган.

Келажак флагманлари процессори – Snapdragon 8150 тақдимот санаси ҳам маълум бўлди!

Snapdragon 8150 процессорли флагман смартфонлар келаси йил бозорга чиқади. Уларнинг дастлабкилари CES 2019 ёки MWC 2019 кўргазмасида тақдим қилиниши ҳам мумкин.

Xiaomi буклама смартфони – Mi Mix Flex нархи ва жиҳатлари билан илк бор танишамиз!

Xiaomi Mi Mix Flex процессори ҳали расман тақдим этилмаган Snapdragon 8150 бўлиши айтилмоқда. Буклама смартфон 6/128 гигабайтлик хотирага, 7,8 дюймлик (букилганида – 4 дюймлик) дисплейга эга.

Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Буюртма Тошкент бўйича 12 иш соати, вилоят марказларига эса 2 иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Xiaomi яна иккита моделига MIUI 10 тарқатмоқда, аммо олтита смартфонини энди янгиламаслигини айтди

«Хитойча Apple» бир қатор эски моделлардаги смартфонлари учун энди янги прошивкалар тақдим этмаслиги ҳақида MIUI расмий форумида хабар берган.

Уч модулли селфи-камерага эга илк смартфонни ким чиқараётганини биласизми? (+суратлар)

12+20+8 МПлик селфи-камера 6,21 дюймлик OLED-дисплей тепасидаги «кемтик»да жойлашган. Бош камераси эса қўшалоқ – 12+8 МПлик датчиклардан иборат бўлиб, ҳар икки томонида биттадан LED-чақноғи бор.

Galaxy S10’лардан ташқари, Samsung яна 5G’да ишловчи олти камерали юбилей флагманини ҳам тайёрламоқда!

2019 йилнинг февралида Samsung учта моделдаги Galaxy S10 смартфонларини намойиш қилади. Орадан тахминан бир ойча вақт ўтиб, компаниянинг ҳақиқий флагмани – Beyond X юбилей модели тақдим этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш