Брюс Ли «биринчи рақамли Android-смартфон»ни эълон қилди

Ҳар ким ўз дидига, талаб ва эҳтиёжларига қараб бирор моделдаги флагманни энг зўр смартфон, дейиши мумкин. Лекин бирор компаниянинг смартфонини энг зўри, дея айнан шу компания мақтаса – ғалати ҳолат.

Oppo X 2021 – ўрама экранли илк смартфон намойиш қилинди! (+видеолар)

Инқилобий смартфонни яратиш жараёнида компания нақ 122 та патент олган. Гаджетнинг қайишқоқ OLED-дисплейининг маълум бир қисми корпуснинг икки ёнида ўралиб яшириниб туради.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларини 22 ноябргача арзонроқ олса бўлади!

Шунингдек, айрим маҳсулотлар харидида турли аксессуарлар ҳам қўшиб берилмоқда. Баъзи аксессуарларни эса расмий сайтдан бошқа бирор гаджетни харид қилганда чегирма билан олиш имкони мавжуд.

Android 11 билан чиқаётган дунёдаги учинчи смартфон – Galaxy M туркумидаги арзон модел!

Google’нинг ўзи чиқарган қурилмалар – Pixel 5 ҳамда Pixel 4a 5G’ни ҳисобга олмаганда, ҳозир бозордаги иккитагина қурилма – OnePlus 8T ҳамда Vivo V20 моделларигина шундай хусусияти билан мақтана олади.

Redmi янги 5G-смартфонларининг тақдимот куни ва нархлари маълум бўлди!

Сўнгги пайтларда тарқалаётган миш-мишларга қараганда, 150 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Redmi Note 9 ва Note 9 Pro билан бирга ушбу туркумда яна битта арзон – 4G-модел ҳам намойиш этилади.

Samsung нақ еттита флагман смартфон тайёрлаяпти, лекин бирортаси ҳам «Note» эмас!

Яна бир ишончли инсайдер эса асосий флагманлар – Galaxy S21 туркумининг расмий намойиш ва сотувга чиқиш кунларини ҳам айтди!

Xiaomi Mi 11 Pro ҳақида навбатдаги маълумот ошкор бўлди

Инсайдерлардан бирининг маълум қилишича, Mi 11 Pro смартфони жуда ўзгача экранга эга бўлади.

Samsung ўрама экранли смартфонини биринчи бор «жонли» кўрсатди!

Samsung матбуот маркази эълон қилган суратда илмий-тадқиқот маркази ходимлари билан суҳбатлашаётган Ли Жэ Ён тасвирланган бўлиб, у қўлида номаълум бир смартфонни ушлаб олган.

Samsung Ўзбекистон: 30 ноябргача смартфон олинг – повербанк сизга совға!

Совға ҳам чакки эмас: компаниянинг 10000 мА/соатлик сиғимли ташқи аккумулятори (повербанк) бўлиб, тезкор қувватлаш технологиясига эга!

Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

Қурилманинг бош камера блоги умуман ўзгача – Honor смартфонларини эслатади. Улар билан чалкаштириб юбормаслик учунми, янги смартфоннинг орқа панелида йирик қилиб Redmi брендининг номи туширилган.

Смартфонни «учирувчи» 5G-процессор намойиш қилинди

Exynos 1080 чипли смартфонни 200 мегапикселликкача бўлган камера датчиги билан чиқариш мумкин – бунақа сенсор ҳали тақдим этилмаган ҳам!

Машҳур Nokia N95 ҳозирга вақтда яратилса қанақа кўринишда бўларди? (Видео)

Модель тасвирланган роликни Юхо Сарвикас — HMD Global’нинг маҳсулотлар бўйича директори Twitter’даги саҳифасида бўлишган. Бу эса N95’нинг давомчиси сохта эмаслигини билдиради.

Realme 7 5G тақдимот куни расман айтилди: бу қанақа смартфон?

Миш-мишларга кўра, у аввалроқ чиққан Realme V5 5G моделининг глобал версиясидир. Бу – дизайни Honor 30 моделига ўхшаш, лекин унинг ярим нархидаги 5G-смартфондир.

Samsung’нинг бу смартфони ҳам Mi Mix 3, ҳам Mi Mix Alpha’га ўхшайди! (+видео)

Девайснинг олд томони «шаршара экран» билан тўлиқ қопланган – унинг барча қирралари қайрилма шаклда ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, мазкур смартфоннинг орқа панелида ҳам шунақа дисплей жойлашган!

Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro: биринчи «жонли» сурати ва чиқиш вақти!

Xiaomi Mi 11 модели текис экранга эга; унинг Pro-версиясида эса дисплейнинг ён қирралари қайрилма. Ҳар иккаласида ҳам олд камера учун экраннинг юқори қисми ўртасида тирқиш очилган.

Samsung Galaxy A52 5G Geekbench'да пайдо бўлди

Смартфон Android 11'да ишлаши кўрсатилган.

Йирик партияда қалбаки Xiaomi смартфонларини сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди!

Дўкон омборида тинтув ўтказилганида, турли русумлардаги қалбаки Xiaomi телефонларининг сайт орқали сотувга чиқаришга тайёрлаб қўйилган улкан партияси аниқланган.

Дунё бўйича энг харидоргир ўнта смартфон (2020 йил 3-чорак)

Рўйхатда учтагина компания номи бор, шулардан бирининг вакиллари нақ бешта ўринни банд этган. Лекин рейтинг етакчиси барибир бошқаси.

Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

Samsung нафақат қимматбаҳо флагманларини, балки ўрта нархли ва айрим арзон смартфонларини ҳам ўн биринчи авлод операцион тизим билан таъминламоқчи.

Geekbench аниқлик киритди: Mi 11 энг зўрми, Mate 40 Pro’ми ёки Galaxy S21?

Antutu’нинг сўнгги рейтингида Mate 40 Pro энг юқори ўринни забт этган. Бироқ тез орада Samsung ва Xiaomi ҳам энг кучли флагманларини чиқаради. Хўш, улардан қай бири энг қудратли экан?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш