Кутилмаганда Android 11 тақдимот тадбири ҳам бекор қилинди!

Дастлабки режага кўра, Google I/O 2020 конференцияси 12–14 май кунлари Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.

Дастурчилар учун Android 11 тақдим этилди – янги имкониятлар билан танишамиз!

Google компанияси синовчи-дастурчиларга мўлжалланган Android 11 Developer Preview 1 апдейтини чиқарди. Уни ҳозирда айрим Pixel смартфонларида ва Android Studio эмуляторида синаб кўриш мумкин.

Galaxy Z Flip ҳамда Galaxy S20’лар ҳақида қизиқ хабар: Samsung’дан буни ҳеч ким кутмаган эди! (+видео)

Samsung смартфонлари узоқ вақт Samsung Experience график қобиғи бошқаруви остида ишлаб келарди. Бундан бир йилча аввал компания унинг ўрнига янги – One UI қобиғини тақдим этган.

Аллақачон Android 11’да ишлаётган смартфонни илк бор «жонли» кўрамиз!

Google март ойидаёқ Pixel 2, Pixel 3, Pixel 3a ҳамда Pixel 4 туркумларидаги моделлари учун Android 11 R тизимининг дастурчиларга мўлжалланган илк талқинини тақдим этади.

Android’нинг яна бир «кушанда»сини Facebook тайёрлаяпти!

Бунда унга Microsoft’нинг собиқ ходимлари кўмаклашишмоқда. Жумладан, ўз вақтида Windows NT тизимини яратишда иштирок этган Марк Луковский (Mark Lucovsky) ҳам янги жамоага кирган.

11 йил мобайнида чиққан барча Google смартфонларини битта видеода таққослаймиз!

Влогер жами йигирматача смартфонни ишлатиб кўрсатган. Йиллар давомида уларнинг ташқи кўриниши ҳам, операцион тизимнинг дизайни ҳам қанчалик тараққий этганини солиштириб кўриш завқидан баҳра олинг!

iPhone ҳақида энг кенг тарқалган олтита алдов

Android-смартфонлардан фарқли равишда, Apple ўз айфонларида ўзининг ёпиқ iOS тизимини қўллайди. Шу боисдан ҳам бошқа телефонларда ишлайдиган айрим «ҳийла»лар iPhone’ларга ўтмайди.

Collapse OS – «Охирзамон операцион тизими» яратилди!

Collapse OS ишга туширилиши учун дискда атиги 8 КБ (ҳа, гигабайт эмас, ҳатто мегабайт ҳам эмас – атиги 8 килобайт!) бўш жой ҳамда бор-йўғи 56 килобайтлик тезкор хотира бўлиши ҳам етарли.

Microsoft сиёсий сабаб билан Windows 7 фойдаланувчиларига бир қулайлик тақдим этди

2020 йил 3 ноябрида, агарда Дональд Трамп иккинчи муддатга сайланмаса, мамлакатнинг 46-президенти сайланади. Мазкур муҳим сиёсий тадбир Microsoft’ни ўз қарорини ўзгартиришга мажбур қилди.

Ўзбекча клавиатурали iOS 13 чиқди: ундаги ўзгаришлар ва янгиланувчи iPhone’лар рўйхатлари

iOS 13’нинг асосий ўзига хосликлари – «тунги режим»; клавиатурадаги свайп ва ўзбекча ҳарфлар; яна компания самарадорликни яхшилаган, иловаларни қайта ишлаган ва ўз авторизация тизимини жорий этган.

Шошқалоқлар учун махсус: Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 10 чиқди!

Android 10 базасидаги LineageOS норасмий прошивкаларини юклаб олиш мумкин бўлган янги смартфонлар орасида Xiaomi’нинг анча эски моделлари билан бирга «ёнғоқчақар» Redmi Note 7 ҳам бор!

Қўш экранли мобил қурилмалар учун Windows Core OS тизими тайёрланяпти

Windows Core OS тизими янги турдаги қурилмалар – иккита экранли мобил шахсий компьютерларга мўлжалланган. Microsoft шунга ўхшаш гаджетини келаси ойдаёқ тақдим этиши айтилаётир.

Шошилганлар учун: Саккизта моделдаги Xiaomi смартфонларига аллақачон Android 10 ўрнатса бўлади!

Android 10 операцион тизим талқини асосида айрим смартфонлар учун аллақачон норасмий прошивкалар тайёрлашмоқда...

Apple янги iPad ва янгиланган iPadOS’ни тақдим этди

7-авлодга мансуб илк iPad планшети 10,2 дюймлик Retina дисплейи ҳамда A10 Fusion процессори билан жиҳозланган. iPadOS эса планшетларнинг iPhone’га боғлиқлигини камайтирган ва самарадорлигини оширган.

Mi Mix 4, Mi 9S ва MIUI 11 тақдимот санасини Xiaomi маълум қилди!

Xiaomi айни дамда ўз фанатлари орасида лотерея ўтказмоқда ва унга ютуқ тарзида ушбу тақдимот маросими билетларини тақдим этади. Ўйин ғолиблари 5 сентябрда маълум бўлади.

Тадқиқот: Қайси смартфонлар энг узоқ вақтгача операцион тизими янгиланиб туради?

Тадқиқот натижаларига кўра, фақат иккита компания ўзларининг деярли барча смартфонларини энг сўнгги тизимдаги операцион тизимлар билан таъминлаб келишади.

Flyme 8 тақдим этилди, унинг Meizu смартфонларига тарқатилиш жадвали билан танишинг

Ушбу график қобиқда бир қатор янги имкониятлар тақдим этилган. Meizu ўз смартфонларининг унгачаа янгиланиш жадвалини ҳам эълон қилди.

Шу кунларда чиқадиган Huawei Mate 30 флагманлари Google сервисларидан ва Android лицензиясидан маҳрум этилди!

Reuters хабарига кўра, Huawei Mate 30 флагманлари лицензияланган Android версиясида ишлай олмайди. Шунингдек, уларга Google сервислари ҳам ўрнатилмасдан тақдим этилади.

LineageOS ёрдамида эски русумлардаги смартфонларга ҳам Android 9 Pie ўрнатамиз! (+юклаб олиш учун ҳаволалар)

Android 9.0 Pie талқинига асосланган LineageOS 16 график қобиғини бир қатор эски ва янги русумлардаги смартфонларга мослаб чиқаришди. Айни дамда уларни саккизта русумдаги телефонга юклаб олиш мумкин.

Андроидлар энди ширинликлар номи билан аталмайди

«Google» бундай буён «Android» амалий тизимларини десертлар номи билан атамайди. Мана масалан, охирги версияси шунчаки — «Android 10».

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш