33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)

Ушбу прошивкалар, Xiaomi ва Redmi смартфонларининг моделига боғлиқ ҳолда, Android 10 ёки Android 9 операцион тизим талқинларига асосланган.

«Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди

Snapdragon 765G процессорли Realme X50m яна бир қатор флагманча хусусиятларга эга: 2+16 МПлик олд ва 48+8+2+2 МПлик бош камералар, 30 ваттлик тезкор қувватланувчи 4200 мА/соатлик батарея...

Xiaomi расман Mi Note 10 Lite тақдимотини эълон қилди ва илк суратини кўрсатди

Snapdragon 730G процессорли бу смартфон Android 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Унинг сиғимдор – нақ 5260 мА/соатлик аккумулятори эса 30 ваттлик технология бўйича тезкор қувват олади.

MIUI 12 «супер обой»лари тушадиган смартфонлар рўйхати + «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволалар

Ҳозирча фақат Хитойда тарқалаётган график қобиқдаги Super Wallpaper ҳамма смартфонларда ҳам ишламас экан. Лекин ундаги янги статик ва «жонли» обойлардан сиз ҳам аллақачон фойдаланишингиз мумкин!

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 10 Lite Zoom: арзон 5G-смартфонда олинган суратлар ҳайратга солади!

Xiaomi Mi 10 Youth Edition камераси орқали туширилган суратлардаги «сувли белги»лар тасодифан яна битта – Xiaomi Mi 10 Lite Zoom смартфонини ҳам фош этиб қўйди!

Xiaomi ва Redmi смартфонлари учун MIUI 12 тақдим этилди: янги имкониятларни қарши оламиз! (+5 та видео)

MIUI 12 график қобиғи Android 10 операцион тизим талқини базасида ишлаб чиқилган бўлиб, янгича дизайнга эга. Дастурчиларнинг мақтанишларига кўра, янги график қобиқ iOS тизими билан беллаша олади.

Кутилганидан ҳам арзон камерофон – Xiaomi Mi 10 Youth Edition тақдим этилди! (+видеолар)

Аввал унинг энг кичик версияси 324 доллар туриши айтилган эди. Xiaomi Mi 10 Youth Edition ундан ҳам арзонлиги билан барчага маъқул келиши аниқ. Яна унинг учун 24 ойлик кафолат ҳам берилади!

Xiaomi расман MIUI 12 бета-тестини ва унга янгиланувчи смартфонларни эълон қилди

MIUI 12 намойиш куниёқ тарқатила бошлаши ҳақидаги хабар рост бўлиб чиқди – Xiaomi аллақачон унинг синови учун фойдаланувчиларни рўйхатга ола бошлади.

50 карра зумли энг арзон смартфонда 20 км.дан расмга олиб кўрсатишди! («жонли» видео + тўлиқ нархлари)

Ишан Агарвал мазкур камерофоннинг барча версиялари нархларини эълон қилди. Унга кўра, Mi 10 Youth Edition модели 5 карралик оптик ва 50 карралик гибрид зумга эга бўлган дунёдаги энг арзон смартфондир!

Сиз кутган функция қайси Android-смартфонларга қайтяпти – Google аниқлик киритди

Ушбу опция аллақачон Nokia смартфонларига тақдим этилди, энди Google Pixel туркуми, Android One дастури доирасидаги смартфонлар ва глобал прошивкали аксарият Xiaomi телефонларига чиқиши керак.

140 долларлик Redmi Note 9 (Redmi 10X) тақдимот куни эълон қилинди

Бу смартфоннинг аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio G85 процессори ташкил этади; уни 3-6 гигабайтлик тезкор ва 64-128 гигабайтлик ички хотирага эга вариантларда чиқаришади.

Xiaomi янги арзон флагманида 15 км.дан суратга олиб кўрсатди! (иккита «жонли» видео)

Унинг квадрокамерасида флагман камерофонларда бўладиган перископ тизими қўлланган. Кенг бурчакли сенсор 120 даражали кўриш бурчагига эга, макрокамера эса объектдан атиги 2 см.дан ҳам фокус ола билади.

MIUI 12 тақдимот куниёқ тарқатила бошлайди: дастлаб янгиланувчи смартфонлар рўйхати чиқди!

Компания дастурий таъминот бўлими раҳбарига кўра, MIUI 12 тақдимот кунининг ўзидаёқ тарқатила бошлайди! Xiaomishka эса илк тўлқиндаёқ янгиланувчи смартфонларнинг «аниқ» рўйхатини эълон қилди.

Redmi K30 арзонлашди – Redmi K30i тақдимоти яқинми?

Тақдимотидан беш ой ўтиб, компания Redmi K30 4G смартфонининг нархини пасайтира бошлади. Аниқроғи – ҳозирча унинг биттагина, 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти арзонлашган.

Qualcomm чипли Redmi K30i – энг арзон 5G-смартфон бўлади!

Унинг оригинал Redmi K30’дан фарқи унча кўп эмас, фақат бош камерасидаги асосий – 64 МПлик ўрнига 48 МПлик сенсор қўлланади. Бироқ энг муҳими – Snapdragon 765G процессори ўз жойида қолади.

Перископ камерали ҳамёнбоп Mi 10 Lite ҳамда MIUI 12 тақдимотини Xiaomi расман эълон қилди!

Xiaomi Mi 10 Lite квадрокамераси 50 карралик зумга, унинг модулларидан бири эса перископ тузилишга эга. Бу ҳамёнбоп 5G-флагмани ёшларга мўлжаллаган, шу боисдан ёрқин ранглардаги корпусларда чиқади.

«Ғалаба учун туғилган» ҳамёнбоп 5G-смартфон аллақачон Redmi K30 Pro’ни чангида қолдиришга тайёр!

iQOO бренди аллақачон Weibo ижтимоий тармоғида Neo 3 рекламасини бошлади. Уни «Born to Win» – «Ғалаба учун туғилган» шиори билан илгари суришяпти.

Xiaomi ёки Redmi смартфонингизга MIUI 12 келишини ҳозироқ текширишингиз мумкин!

MIUI 12 график қобиғидан олинган илк скриншотларни, унгача янгиланувчи Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари рўйхатларини аллақачон эълон қилганмиз. Энди эса Google Play каталогида махсус илова пайдо бўлди.

Xiaomi июлнинг охиригача чиқарадиган 17 та янги гаджет билан танишинг!

Ҳиндистонлик инсайдер Судҳаншу Амбҳоре яқин ойлар ичида Xiaomi бозорга тақдим этадиган турли девайсларни эълон қилди.

Redmi K40’нинг илк сурати, хусусиятлари, нархи ва тақдимот куни!

Slashleaks сайтида янги смартфоннинг батафсил хусусиятлари, компьютерда ишланган сифатли расми, намойиш санаси ва ҳатто икки хил версиясининг нархигача эълон қилинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш