Mi Mix 3 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 25 февраль) – акцияси ҳам бор!

Рўйхатда нақ 53 та смартфон бор – Тошкент шаҳри бўйича 12 иш соати, вилоятлар марказларига эса икки кунда БЕПУЛ етказилади, пулини бўлса кейин ҳам тўлайверасиз! Тағин акцияни айтмайсизми...

Galaxy S10 ва S10+ бенчмаркларда iPhone XS Max’га қарши: кутилмаган натижалар!

Бунисиям майли, GeekBench сервисидаги кўп ядроли тестда улардан иккитасини ҳатто Xiaomi Mi 9 ҳам ортда қолдирган!

Xiaomi’нинг навбатдаги бестселлери – Redmi Note 7 Pro илк «жонли» расмда!

Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган суратда Redmi Note 7 Pro чап томонда жойлашган, ўнгда эса – хитойлик техногигантнинг Honor V20 модели.

Redmi Note 7 Pro’нинг асосий рақиби – Meizu Note 9 тақдимоти расман эълон қилинди

«Хитойча Apple» ўзининг Redmi Note 7 Pro моделини тайёрлаётгани маълум. Meizu эса унга рақобатчи гаджетини тайёрлаган ва аллақачон унинг намойиш санасини эълон қилди!

Арзонлаштирилган, аммо дактилоскопли экранга эга флагман – Xiaomi Mi 9 SE ҳам намойиш қилинди

Mi 9 SE техник таъминоти бирмунча камтарроқ – Snapdragon 712 процессори, 6 гигабайтлик тезкор ҳамда 64 ёки 128 гигабайтлик доимий хотира.

AnTuTu’нинг янги рекордчиси – Xiaomi Mi 9 тақдим этилди: 445 долларлик технологик мўъжиза!

Xiaomi Mi 9 учун Snapdragon 855 процессори танланган. AnTuTu бенчмаркида ушбу девайс нақ 387 851 балл олиб, ҳозиргача тақдим этилган Android-смартфонлар орасида мутлақ ғолиб бўлиб турибди!

Xiaomi дактилоскопли экранга эга Redmi Note 7 Pro’нинг ҳам намойиш кунини эълон қилди!

Бренднинг Ҳиндистон бўлинмаси Twitter-саҳифасида реклама тизерини эълон қилди. Унда тақдимот санаси ва «7» рақами ичида қурилманинг турли хусусиятларига ишоралар мавжуд.

Xiaomi эртагаёқ арзон флагманлар – Mi 9 SE ва Mi 9 Lite смартфонларини ҳам тақдим этади!

Компаниянинг вице-президенти Танг Му кеча Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида қизиқ суратни эълон қилди. Унда корпорациянинг янги маҳсулотлари атайлаб яшириб қўйилган.

12 ГБ «оперативка»ли Mi 9 Explorer Edition расмий видеоролик ва «жонли» суратларда – уни аллақачон сотишмоқда!

Нархи аниқ бўлмаса-да, Jingdong интернет-дўкони расман тақдим этилмаган Xiaomi Mi 9 смартфонларини аллақачон сота бошлаган! Яъни, ҳозиргача 90 мингтача харидор улар учун олдиндан буюртма берган.

Xiaomi ҳам «ёнғоқчақар» Redmi Note 7’ни глобал версияда жаҳон бозорига чиқаряпти!

Буни компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси бошқарувчи директори Ману Кумар Жейн расман маълум қилган.

Xiaomi илк симсиз портатив аккумуляторни чиқаряпти. Шу функцияни Mi 9’нинг ўзи ҳам бажаради!

Xiaomi Mi 9 флагманлари нафақат Samsung Galaxy S10 туркуми билан бир кунда тақдим этилади, балки улар билан том маънода рақобатга киришади!

Xiaomi раҳбари AnTuTu’нинг янги рекордчисини эълон қилди! (2019 йил 16 февраль)

387 851 балл – аъло натижа, у Lenovo Z5 Pro GT моделининг кўрсаткичидан ҳам 15 000 баллга юқори!

РАСМАН: Mi 9 ва Mi 9 Explorer Edition флагманларидан кейиноқ Xiaomi яна битта смартфон тақдим этяпти!

Компания Барселонада намойиш қилинадиган смартфон моделини тахмин қилиб билиб олишни фанатларга қолдирган. Лекин кейинги пайтларда Xiaomi шу қадар кўп русумларда смартфонлар тайёрлаганки...

Хитойликлар Samsung ва Apple’ни Европадан сиқиб чиқаришмоқда

Европа смартфон бозорида етакчилар ўзгармаган – ўша-ўша Samsung ва Apple. Аммо Huawei’нинг ўсиш суръатига қараганда, кейинги йилиёқ у биринчи ёки камида иккинчи ўринга кўтарилади.

Xiaomi Mi 9’ни илк «жонли» видеода томоша қилинг!

Xiaomi Mi 9 акс эттирилган биринчи видео ҳам интернетга чиқди. Уни компаниянинг ижрочи директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) ўзининг Weibo-аккаунти орқали эълон қилган.

740 долларлик Mi 9 Explorer Edition тўрт модулли бош камерага эга!

Ушбу премиал флагман ҳам худди Mi 8 Explorer Edition каби шаффоф орқа панелга эга. Стандарт флагмандан яна бир фарқи – унинг бармоқ изи сканери дисплейнинг бутун юзасида ишлайдиган бўлиши мумкин.

Xiaomi эртагаёқ тақдим этаётган Redmi X флагманининг нархи ва хусусиятлари маълум бўлди!

Redmi X уч модулли (48, 20 ва 8 МПлик) бош камерага эга, 6,6 дюймлик экранидаги томчисимон «кемтик»да эса нақ 20 ва 8 мегапикселлик сенсорлардан иборат қўшалоқ олд камера жойлашган!

Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг илк сифатли «жонли» суратлари унинг техник жиҳатларини ошкор этди

Ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг ҳар томонлама олинган илк сифатли суратларини томоша қилинг. Смартфон созламаларида унинг энг муҳим техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам акс этган.

Ниҳоят, Mi 9 тақдимот куни расман эълон қилинди – Xiaomi уни «жанговар фаришта» деяпти!

Weibo ижтимоий тармоғида бугун тонгда эълон қилинган тизерда қўшимча маълумот ҳам бор: Xiaomi ўзининг навбатдаги флагманини «жанговар фаришта» дея тавсифлаган.

Xiaomi’нинг янги рекорди: Redmi Note 7 битта кўрсаткич бўйича барча iPhone’лардан ошиб кетди!

Apple барча моделлардаги айфонлари билан битта мамлакатда нақ бир йилда эришган сон кўрсаткичини Xiaomi бир ойдаёқ, шундаям ҳали фақат маҳаллий бозорда, биттагина модели билан забт этяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш