Samsung янги флагманларининг тақдимот кунини эълон қилди! (+расмий видео)

Навбатдаги флагманлар саноқ бўйича Galaxy S11 эмас, балки Galaxy S20 деб номланиши ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, Samsung бу тадбирда яна Galaxy Fold 2 букламафонини ҳам кўрсатиши кутилмоқда.

Exynos 9810 ва стилусли, қулай нархли ярим флагман – Galaxy Note 10 Lite билан танишинг!

Galaxy Note 10 Lite учун компаниянинг ўз процессори – Exynos 9810 қўлланган, у 6/8 гигабайтлик тезкор хотира билан ҳамкорликда ишлайди.

Galaxy S10 Lite намойиш қилинди: SD855 чип, учталик камера ва антиқа дизайнли салкам флагман

Galaxy S10 Lite намойиш қилинди: SD855 чип, учталик камера ва антиқа дизайнли салкам флагман

Samsung, CES 2020: Кинодаги ҳаёт реалликка айланмоқда!

Samsung, CES 2020: Кинодаги ҳаёт реалликка айланмоқда!

CES 2020 тадбирида Samsung «сунъий одам» тақдим этади! (+расмий видео)

«Сунъий интеллект»га асосланувчи янги маҳсулотни Samsung STAR Labs лабораторияси тайёрламоқда. NEON учун Twitter’да очилган аккаунт «NEON = сунъий инсон» деган қисқагина твит эълон қилди.

Galaxy S11’ни эсдан чиқаринг – ўрнига Galaxy S20 тайёр!

Samsung ўзининг флагман смартфонлари туркумини Galaxy S11 деб эмас, балки буёғига Galaxy S20, Galaxy S30... тарзида номлайди. Ice Universe таъкидлаганидек, «2020 йилда Galaxy S20» – зўр янграйди!

Идеал эмас, лекин арзон: Galaxy Note 10 Lite нархи ва хусусиятлари, намойиш куни аниқ бўлди

Winfuture нашри инсайдерларга таянган ҳолда Samsung Galaxy Note 10 Lite ҳақида батафсил маълумотларни эълон қилди. Унинг тақдимот санаси ва ҳатто нархигача маълум!

2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони (IGN версияси)

Компьютер ўйинлари, сериаллар ва кинофильмлар йўналишидаги йирик ахборот ва янгиликлар ресурси – IGN нашри охирги 12 ойда тақдим этилган энг яхши смартфонлар рейтингини эълон қилди.

Samsung иккита арзон смартфони ва иккита флагманига One UI 2.0 қобиқли Android 10 тарқатяпти

Galaxy A51 ва Galaxy A71 намойишидан сўнг, Samsung энг арзон – Galaxy M туркумидаги смартфонларининг ҳамда энг қиммат флагманларининг эгаларини ҳам хурсанд қилди.

Galaxy Note 10 қиёфали Galaxy A51 намойиш қилинди: нархи ва хусусиятлари

Galaxy A51 самарадорлиги учун Exynos 9611 чипсети масъул – у 4, 6 ёки 8 гигабайтлик тезкор хотира билан ҳамкорликда ишлайди. Смартфон доимий хотираси 64 ва 128 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади.

Иккита нарх тоифасидаги энг кучли смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил ноябрь)

Оммабоп AnTuTu жамоаси ўтган ой якунларига кўра Android-смартфонлар самарадорлик натижаларини эълон қилди. Унда энг кучли флагманлар ва энг зўр ўрта нархли смартфонлар рейтинглари тақдим этилган.

Galaxy A51, A71, A81 ва A91 смартфонларининг нархлари маълум бўлди!

Европадаги айрим онлайн дўконлар аллақачон ушбу смартфонларни ўз товарлари ассортиментига қўшиб қўйишди. Шунинг эвазига биз уларнинг тахминий нархларини билиб олишга муваффақ бўлдик.

Квадрокамерали энг арзон Samsung смартфони илк «жонли» видеода!

45 сониялик видеолавҳада унинг тўрт модулли камерасидаги ҳар бир сенсор хусусиятларига изоҳ бериб кетилган. Шунингдек, постдаги матнда смартфоннинг бошқа жиҳатлари айтилган.

Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Бу рейтинг фақат ноябрда савдога чиқарилган кучли смартфонларнинг натижаларини акс эттирган. Шу боисдан ҳам унга Huawei Mate 30 Pro ёки Samsung Galaxy Note 10 каби зўр флагманлар кирмаган.

DxOMark’нинг янги рейтингида Huawei ҳали тақдим этмаган 5G-смартфон рекорд ўрнатди!

Яқиндагина DxOMark энг зўр селфифонлар рейтингини тақдим этган эди. Huawei Nova 6 5G эса ундаги лидерлар – Galaxy Note 10+ 5G, Huawei Mate 30 Pro ҳамда Google Pixel 4 флагманларини ҳам доғда қолдирди!

Навбатдаги ҳамёнбоп Samsung бестселлерининг илк расмий сурати чиқди

Samsung мана шу ойнинг ўзидаёқ учта смартфонини Ҳиндистонда расман тақдим этади. Манбаларга кўра, булар – Galaxy S10 Lite, Galaxy Note 10 Lite ҳамда Galaxy A51 моделларидир.

DxOMark йилнинг энг яхши селфифонлари рейтингини эълон қилди

DxOMark селфи-камераларни шу йилнинг январидан текшира бошлашган. Ва ниҳоят, салкам бир йил мобайнида тестдан ўтган селфифонларнинг энг зўрларини эълон қилиш вақти келди.

2019 йилнинг энг зўр камерофонлари: DxOMark рейтинги чиқди

Экспертлар аъло сифатли расм ва видеолар олувчи иккита хитойча смартфонни мобил фотографлар учун энг яхши танлов, дейишди. Apple ва Samsung флагманлари эса учинчи ва тўртинчи ўринларни бўлишиб олишди.

ТОП-10: Энг кучли ўйинбоп смартфонлар (2019 йил, ноябрь)

Қизиғи шундаки, айнан геймерларга мўлжаллаб чиқарилган Black Shark 2 Pro, Asus ROG Phone 2 кабилар пастки ўринларга тушиб қолган. Рейтинг етакчиси эса аслида ўйинбоп смартфон ҳисобланмаган флагмандир.

Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини эртароқ чиқаряпти

Бугунги кунгача унча кўп тилга олинмаган янги смартфонлардан бири Galaxy Note 10 Lite бўлади. SM-N770F модел рақамли бу қурилма Samsung’нинг бу йилги фаблетлари орасида энг арзони бўлиши аниқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш