Қуввати 2 кунга етувчи Xiaomi Mi Note 10 Lite чиқди: илғор хусусиятлар ва арзон нарх!

Бу фаблет ҳам Snapdragon 730G процессори ваа 5260 мА/соатлик аккумуляторга, NFC чипи ва инфрақизил портга, 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга, MIUI 11 график қобиғи остидаги Android 10 тизимига эга.

Redmi Note 9 – сувдан ҳимоя, 48 МПлик квадрокамера, 5020 мА/соатлик батарея ва Helio G85 чипли арзон смартфон!

Gorilla Glass 5 ҳимояли, IPS-матрицали, 6,53 дюймлик Full HD+ форматли экран тирқишига 13 МПлик камера жойланган. Компаниянинг даъвосига кўра, Redmi Note 9 қуввати икки кундан ошиқ вақтга етади!

Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy M01 хусусиятлари сизга ҳам ёқади!

Android 10 тизимли Galaxy M01 модели Snapdragon 439 чипи ва 3 ГБлик тезкор хотирага эга. Унинг кемтикли дисплейи 6,4 дюймлик, тасвир аниқлиги эса HD+ эканлиги ҳам ойдинлашди.

Энг зўр процессорли энг арзон 5G-флагман мутлақ рекорд ўрнатди!

Redmi K30 Pro флагманини тор-мор этган ушбу арзон смартфон сизни ҳам қизиқтириб қўйиши аниқ!

Samsung бултурги ва бу йилги энг зўр смартфонларини янги версияларда тақдим этяпти (+«жонли» видео)

Galaxy S20 Ultra 5G смартфонининг янги версияси Хитойда эртага – 1 май куниёқ сотила бошлайди. Ice Universe таъкидлашича, тез орада уни Европа ва бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқаришади.

iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»си чиқяпти! (+«жонли» сурат)

Европда унинг савдоси 22 майдан бошланади. Смартфон бундан бир йил аввал тақдим этилган «аждод»и билан бир хил нархда, яъни 400 доллар/евро атрофида сотилади.

33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)

Ушбу прошивкалар, Xiaomi ва Redmi смартфонларининг моделига боғлиқ ҳолда, Android 10 ёки Android 9 операцион тизим талқинларига асосланган.

«Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди

Snapdragon 765G процессорли Realme X50m яна бир қатор флагманча хусусиятларга эга: 2+16 МПлик олд ва 48+8+2+2 МПлик бош камералар, 30 ваттлик тезкор қувватланувчи 4200 мА/соатлик батарея...

MediaTek энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этяпти

7 май куни ўтказилаётган онлайн конференция расмий тизерида MediaTek биттагина ёзув ишлатган – «Барча учун 5G». Ишончли инсайдер эса унинг тўртта мобил процессор тайёрлаётганини айтмоқда.

Xiaomi расман Mi Note 10 Lite тақдимотини эълон қилди ва илк суратини кўрсатди

Snapdragon 730G процессорли бу смартфон Android 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Унинг сиғимдор – нақ 5260 мА/соатлик аккумулятори эса 30 ваттлик технология бўйича тезкор қувват олади.

iPhone SE 2020’нинг асосий рақиби сотувга чиқди – унинг ярим нархидан ҳам арзон!

Россияда ушбу айфон 39 990 рубль (537 доллар) туради. Бироқ россияликлар энди унинг бевосита рақиби бўлган бошқа смартфонни ярим нархидан ҳам арзонга олишлари мумкин.

MIUI 12 «супер обой»лари тушадиган смартфонлар рўйхати + «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволалар

Ҳозирча фақат Хитойда тарқалаётган график қобиқдаги Super Wallpaper ҳамма смартфонларда ҳам ишламас экан. Лекин ундаги янги статик ва «жонли» обойлардан сиз ҳам аллақачон фойдаланишингиз мумкин!

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 10 Lite Zoom: арзон 5G-смартфонда олинган суратлар ҳайратга солади!

Xiaomi Mi 10 Youth Edition камераси орқали туширилган суратлардаги «сувли белги»лар тасодифан яна битта – Xiaomi Mi 10 Lite Zoom смартфонини ҳам фош этиб қўйди!

Samsung ўта арзон Galaxy J2 Core (2020) смартфонини тақдим этди!

Иккита SIM-картали бу телефон 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Galaxy J2 Core (2020) корпусида MicroUSB порти ҳамда қулоқчин учун стандарт аудиотирқиш мавжуд.

Xiaomi ва Redmi смартфонлари учун MIUI 12 тақдим этилди: янги имкониятларни қарши оламиз! (+5 та видео)

MIUI 12 график қобиғи Android 10 операцион тизим талқини базасида ишлаб чиқилган бўлиб, янгича дизайнга эга. Дастурчиларнинг мақтанишларига кўра, янги график қобиқ iOS тизими билан беллаша олади.

Энг оммабоп 10 смартфон (17-ҳафта)

Ўтган ҳафтадаги рейтингимиздан ўрин олган оригинал iPhone SE, iPhone 7, Redmi Note 8, Redmi Note 9, Oppo Reno A92s ва OnePlus 8'лар эса бу гал чартга кирмади.

Кутилганидан ҳам арзон камерофон – Xiaomi Mi 10 Youth Edition тақдим этилди! (+видеолар)

Аввал унинг энг кичик версияси 324 доллар туриши айтилган эди. Xiaomi Mi 10 Youth Edition ундан ҳам арзонлиги билан барчага маъқул келиши аниқ. Яна унинг учун 24 ойлик кафолат ҳам берилади!

Android 10’гача аллақачон янгиланган смартфонлар ҳамда ундаги ўзгаришлар рўйхати – Galaxy A50 мисолида

2019 йилнинг энг машҳур смартфонларидан бўлган Galaxy A50 ҳам 9 апрелдан айнан Ўзбекистонга мўлжалланган One UI 2 билан Android 10’ни қабул қила бошлади. Ундаги баъзи янги имкониятлар билан танишамиз.

Xiaomi расман MIUI 12 бета-тестини ва унга янгиланувчи смартфонларни эълон қилди

MIUI 12 намойиш куниёқ тарқатила бошлаши ҳақидаги хабар рост бўлиб чиқди – Xiaomi аллақачон унинг синови учун фойдаланувчиларни рўйхатга ола бошлади.

Ҳамёнбоп Galaxy A21s – улкан аккумуляторли ва «кўзи ўткир» смартфон

Galaxy A21 квадрокамераси 16 МПлик бўлса, S-версиясида камера 48 МПлик. Унинг IPS-дисплейи 6,55 дюймлик ва HD+ форматида; яна Galaxy A21s’нинг «бели бақувват» – нақ 5000 мА/соатлик батареяга эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш