Samsung буклама смартфонини антиқа сурат билан реклама қиляпти

Galaxy F (айрим манбаларга кўра – Galaxy X) модели ҳақидаги батафсил маълумотларни 7-8 ноябрь кунлари Сан-Франциско шаҳрида ўтказиладиган анжуманда айтишади.

КУТИЛМАГАН ВИДЕО: 2018 йилги энг арзон iPhone энг қиммат ва қудратли Samsung флагманини «ер тишлатди»!

Текширилган айфон Apple A12 Bionic процессори, 3 ГБ тезкор хотира ва iOS 12.0.1 тизимига эга. Рақиби эса Snapdragon 845 чипи ва 8 ГБ тезкор хотирали бўлиб, Android 8.1 Oreo бошқаруви остида ишлайди.

Galaxy S10 экрани тешикли экан! Уни Galaxy S9 ва iPhone XS Max билан солиштирамиз (+«жонли» сурат)

Агарда Samsung чиндан ҳам навбатдаги флагманини шу кўринишда чиқарса, унинг экрани нафақат тешиги билан, балки корпуснинг олд юзасини қоплаш даражасига кўра ҳам тенгсиз бўлади.

Samsung Galaxy S10 камералари расман намойиш этилди – улар 48 ва 32 мегапикселли!

Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, пикселларнинг кичик ўлчамига қарамасдан, Isocell Plus технологияси туфайли камералар сифати яхши бўлиши таъминланган.

Samsung инқилобий Galaxy X буклама смартфони учун Infinity-V Display савдо белгисини рўйхатдан ўтказди!

Galaxy X смартфони ёйилганида тўлақонли планшет вазифасини бажара олади. Мазкур янгича гаджет Samsung Electronics ўз фаолиятини олиб бораётган барча мамлакатлар бозорларига чиқарилади.

Россияда энг зўр смартфонлар маълум бўлди

«Роскачество» уз юзга яқин смартфонларни 229 хил тавсиф бўйича тестдан ўтказди. Жумладан, суратга олиш сифати, тутиш қулайлиги, хавфсизлиги, мультимедиа-имкониятлари ва бошқалар.

Бунақаси бўлмаган: Samsung бутун бошли iPad нархида янги microSD-карта чиқарди!

Сувдан тўлиқ ҳимояланган, нақ ўн йиллик расмий кафолатли Samsung Evo Plus картасига 24 соатлик 4K-видео, юқори сифатли 150 мингдан ошиқ фотосурат ёки 77 мингдан ортиқ қўшиқ бемалол сиғади!

Huawei бирйўла Samsung ва Apple’ни масхаралади

Huawei ушбу троллинг-постида «Born fast, stays fast», яъни – «Тезкор бўлиб туғилган, тезкорлигича қолади» слоганини қўллаган.

Samsung сирли янги технологиясини илк бор сирли Galaxy A8s смартфонида қўлламоқда! (+«жонли» сурат)

Ушбу технология смартфон дисплейи тепасидаги ромнинг янада энсиз бўлишини таъминлайди. 2019 йилда бундай ечимни кўплаб смартфонсозлар ўз моделларига татбиқ этишлари ҳам кутилаётир.

Galaxy S10 линейкаси iPhone XS, XS Max ва XR моделлар қаторидан нусха олган

Янги миш-мишлар Samsung Galaxy S10 ҳақиқатан ҳам учта вариантда чиқишини тасдиқламоқда

Xiaomi ҳамкори терган илк Samsung смартфони – Galaxy A6s тақдим этилди!

Samsung Galaxy A6s – жанубий кореялик техногигантнинг Хитойдаги арзон смартфонлар бозорини забт этиш учун айнан «Осмон ости салтанати»да ишлаб чиққан илк қурилмасидир.

Samsung қайишқоқ дисплейли илк планшетни патентлади – уни ҳар икки томонга ҳам буклаш мумкин!

Букланган ҳолатида планшет экрани унинг ичида бўлиши ҳам, ташқарисида қолиши ҳам мумкин. Фойдаланувчи интерфейси эса тўлиқ экранга ҳам, унинг ярмида ҳам мослашиб ишлайверади.

Ниҳоят, Samsung қайишқоқ дисплейли буклама смартфон тақдимотига таклиф этяпти! (+видео)

Samsung Developer Conference конференцияси таклифномасида компания ўзининг энг кутилаётган маҳсулоти – қайишқоқ экранли букланувчи Galaxy X смартфонига ҳам ишора қилган.

Samsung Flash – ностандарт дизайнли ноутбук намойиш этилди (+видео)

Ноутбук қопқоғи юлдузчалар билан қопланган, иш панели қопламаси эса мато юзасига ўхшаш. Клавиатурасидаги тугмачалари доирасимон шакли билан ёзув машинкасини эслатади.

Samsung Galaxy A9S ва Galaxy A6S смартфонлари ҳақида қизиқарли маълумотлар

Хитойнинг машҳур @MMDDJ_ инсайдери ҳали маълум қилинмаган Samsung Galaxy A9S ва Galaxy A6S смартфонларининг тақдимот санаси ҳамда нархи ҳақида маълум қилди.

Бунақаси бўлмаган: Galaxy S10 экранининг ҳамма ери бармоқ изи сканеридан иборат!

Galaxy S10 олд юзасини буткул қоплаган дисплей бутунича бармоқ изи сенсоридан иборат! Аммо олд камера учун экраннинг тепасида томчисимон «кемтик» борлиги ғалати.

Samsung Galaxy Book 2 тақдим этилди – узлуксиз 20 соат ишловчи планшет-трансформер!

Galaxy Book 2 иккита USB Type-C порти, қулоқчин учун 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш, microSD форматидаги хотира картаси уячаси ҳамда бармоқ изи сканери билан таъминланган.

Samsung энди камераси экран остига жойланган смартфон тайёрламоқда

Бунда экраннинг ўзи «тирқиш»ли ёки «кемтик»ли эмас, балки бутун бўлади. Дисплей остидаги камера иш ҳолатидан бошқа пайтларда кўринмасдан туради, унинг устида одатдаги контент акс этади.

Samsung Galaxy Note 10 ҳақида илк маълумотлар эълон қилинди

Galaxy Note 10 дисплейи 6,66 дюймлик, аммо «чўзинчоқ» – томонлари 19:9 ёки 19,5:9 нисбатли ва ромларнинг энсизроқ қилиниши эвазига, корпуснинг ўзи Galaxy Note 9 планшетофонидан ихчамроқ бўлади.

Samsung Galaxy X – смартфон корпусидаги тўлақонли планшет!

Компания раҳбарига кўра, Galaxy X модели ёйилганида тўлақонли планшет вазифасини бажара олади. У Samsung Electronics ўз фаолиятини олиб бораётган барча мамлакатлар бозорларига чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш