Samsung сирли янги технологиясини илк бор сирли Galaxy A8s смартфонида қўлламоқда! (+«жонли» сурат)

Ушбу технология смартфон дисплейи тепасидаги ромнинг янада энсиз бўлишини таъминлайди. 2019 йилда бундай ечимни кўплаб смартфонсозлар ўз моделларига татбиқ этишлари ҳам кутилаётир.

Ўзбекистонда энди барча смартфон ва планшетлар IMEI бўйича рўйхатга олинади!

Рўйхатга олиш пулли бўладими, хизмат қиймати қанча бўлади, у қай тартибда кўрсатилади – буларнинг барини Ахборот коммуникациялари вазирлиги 3 ой давомида белгилаши лозим.

Ромсиз экрани дактилоскопли слайдер – Lenovo Z5 Pro тақдимот куни ҳам маълум

Lenovo Z5 Pro флагмани олд юзасининг 95 фоизини қоплаган 6-6.5 дюймлик Full HD+ дисплейда бармоқ изи сканерига, Snapdragon 845 чипига ва 8 ГБгача тезкор хотирага эга.

Ниҳоят, илк 5G-смартфон – Xiaomi Mi Mix 3 тақдим қилинди: атиги 475 доллардан бошланувчи, рекорд «оперативка»ли флагман!

Xiaomi Mi Mix 3 – дунёдаги илк 5G-смартфон, яна у рекорд даражадаги тезкор хотираси, буткул ромсиз экрани, кучли тўртта камераси ва бошқа жиҳатлари ҳамда арзон нархи билан ҳам мақтанса арзийди!

Black Shark, Pocophone F1 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 25 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

2018 йилнинг апрелидан буён бенчмаркларда биринчи ўринни қўлан бермай келаётган Xiaomi Black Shark геймерофони ҳамда «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагмани ҳам Terashop.uz’да бор!

Xiaomi ҳамкори терган илк Samsung смартфони – Galaxy A6s тақдим этилди!

Samsung Galaxy A6s – жанубий кореялик техногигантнинг Хитойдаги арзон смартфонлар бозорини забт этиш учун айнан «Осмон ости салтанати»да ишлаб чиққан илк қурилмасидир.

Ўзбекистонда VPN ва Proxy’дан фойдаланганлик учун жазо белгиландими?

Янги қонунда, жумладан, «телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик» масаласига тегишли ўзгартишлар ҳам бор. Хўш, бунда VPN ёки проксидан фойдаланиш кўзда тутилганми?

Samsung қайишқоқ дисплейли илк планшетни патентлади – уни ҳар икки томонга ҳам буклаш мумкин!

Букланган ҳолатида планшет экрани унинг ичида бўлиши ҳам, ташқарисида қолиши ҳам мумкин. Фойдаланувчи интерфейси эса тўлиқ экранга ҳам, унинг ярмида ҳам мослашиб ишлайверади.

Facebook янгиланган Messenger’ни намойиш этди: содда, қулай ва... ажойиб!

Facebook Messenger 4 талқинида ташқи кўриниш янгиланган, уни бошқариш ҳам қулайлаштирилган. Бундан ташқари, мессенжерда аввалги тўққизта ўрнига энди учтагина варақа бўлади.

MDC M200: Android Go платформасида ишловчи арзон смартфон тез кунларда Ўзбекистонда!

MDC М200 смартфони 4 ядроли MTK6580 чипига, 1/8 гигабайтлик хотирага, 5.45 дюймлик LCD-экранга эга. Олд юзасида 5 МПлик камера, орқа панелда эса 5 МПлик камера, LED-чақноқ ва бармоқ изи сканери бор.

10 ГБ «оперативка»ли илк смартфон – Xiaomi Black Shark 2 тақдим этилди!

6 ёки 8 ГБлик Black Shark 2 харидорларига 340 мА/соатлик батареяли Bluetooth-контроллер ҳам берилади. 10 ГБлик геймерофон жамланмасида эса яна сенсорли трекпадга эга қўшимча геймпад ҳам мавжуд.

РАСМАН: Nubia ҳам иккинчи геймерофони – Red Magic 2’ни жангга тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Ушбу иккинчи «Қизил Жоду» Snapdragon 845 чипига, 8 гигабайтгача тезкор ва 128-256 гигабайтлик доимий хотирага эга. Унинг корпуси ёнларида махсус тугмачалар бўлиб, улардан ўйинда фойдаланилади.

Ниҳоят, Samsung қайишқоқ дисплейли буклама смартфон тақдимотига таклиф этяпти! (+видео)

Samsung Developer Conference конференцияси таклифномасида компания ўзининг энг кутилаётган маҳсулоти – қайишқоқ экранли букланувчи Galaxy X смартфонига ҳам ишора қилган.

Xiaomi Mi Mix 3 чиндан ҳам Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли бўлади!

Электроника маҳсулотлари дўкони «меню»сида кўрсатилган ҳафта «таом»и – Mi Mix 3’нинг энг қизиқарли «масаллиғи» – Qualcomm компаниясининг энг зўр, янги авлод Snapdragon 855 процессоридир.

Nokia 9 тақдимоти олдидан компаниянинг флагмани бутун дунёда арзонлашмоқда

Европада ушбу флагман дастлаб 630-650 евро нархида сотувга чиққан бўлса, айни дамда уни 530 еврога олиш мумкин. Буюк Британияда унинг нархи 450 фунт стерлинггача, Ҳиндистонда эса 500 долларгача тушди.

Samsung Flash – ностандарт дизайнли ноутбук намойиш этилди (+видео)

Ноутбук қопқоғи юлдузчалар билан қопланган, иш панели қопламаси эса мато юзасига ўхшаш. Клавиатурасидаги тугмачалари доирасимон шакли билан ёзув машинкасини эслатади.

Бу смартфон 21-қаватдан тушиб кетгач ҳам ишлайверди!

Воқеадан хабар топган ишлаб чиқарувчи Маи Жениуга бепул таъмирлаш хизматини таклиф қилган, аммо бунча шов-шувдан кейин у бу смартфон ўрнига яп-янгисини берса керак.

MDC Nova Pro: металл корпусли арзон 4G-смартфон сотувга чиқди!

Android 8.1 Oreo тизимли MDC Nova Pro тўрт ядроли процессор, 2/16 ГБ хотира (+128 ГБгача microSD-карта қўйиш мумкин), бармоқ изи сканери ва юз сканерига эга бўлиб, 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Navee – энг қулай сичқонча тақдим этилди, фақат нархи...

Navee’нинг бундай шакли қўл билагига тушадиган босимни камайтиради. Уни чапақайларга мослаштириш, яна қиялик даражасини ҳам созлаш имкони ҳам мавжуд.

iPhone SE 2 буткул армонга айланди, энди iPhone SE олишга улгуриб қолинг!

Модомики iPhone SE 2 чиқмаслиги аниқ экан, энди қойилмақом дизайнга, ихчам, мустаҳкам ва қулай корпусга эга айфон харид қилмоқчи бўлганлар тугаб кетмасидан аввал iPhone SE олишга улгуришлари лозим.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш