80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкаси келади!

Уларнинг айримларига ушбу апдейт Android 11 операцион тизими билан бирга келади, баъзиларининг прошивкаси «ўзаги» эса олдинги версиядаги Android’да қолади.

Xiaomi смартфонларига MIUI 12.5 келади: нималари бор?

MIUI 12.5 апдейтини Xiaomi Mi 11 флагманлари билан биргаликда расман намойиш этишлари мумкин. Шу билан бирга, ушбу смартфонлар оралиқ график қобиқдаги илк барқарор прошивкага эга бўлади.

6000 мАс батареяли, 129 долларлик Xiaomi смартфони ярим соатда 70 мингта сотилди!

Ахир, 6000 мА/соатлик аккумуляторининг қуввати беш кунга етувчи, Full HD+ экранли, асосий датчиги 48 МПлик учталик камерага етувчи смартфонни 129 долларга бошқа ҳеч ким таклиф эта олмайди-да!

MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

MIUI 13 бета-тести кейинги йил ёзида бошланади, дейишаётган эди. Бироқ расмий Mi Community модератори бета-синовлар бу гал анча эрта, эҳтимол, апрелдаги тақдимотидан кейиноқ бошланишини айтган.

Қуввати 5 кунга етувчи ностандарт смартфон – Poco M3 намойиш қилинди

Xiaomi таъкидлашича, енгилроқ юклама билан ишлатганда унинг автономлиги 5 кунгача боради! Ўртача фойдаланганда Poco M3 аккумуляторининг қуввати 3 кунга, аямасдан ишлатганда ҳам бир ярим кунга етади.

24 ноябрда чиқаётган ҳамёнбоп Xiaomi смартфони – Poco M3 хусусиятлари ва видеоси!

Xiaomi ушбу смартфонида бармоқ изи датчигини корпуснинг ён қиррасига ўрнатмоқда. Унинг аккумулятори эса 6000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўляпти.

Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Realme компаниясини айнан Xiaomi компаниясининг арзончи Redmi бренди билан рақобатлашиш учун Oppo ташкил этган эди. Унинг шашти баланд ва «Хитойча Apple»га муносиб рақиб бўлаётир. Аммо...

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларини 22 ноябргача арзонроқ олса бўлади!

Шунингдек, айрим маҳсулотлар харидида турли аксессуарлар ҳам қўшиб берилмоқда. Баъзи аксессуарларни эса расмий сайтдан бошқа бирор гаджетни харид қилганда чегирма билан олиш имкони мавжуд.

Xiaomi яна 16 хил смартфонида Android 11 прошивкасини синаб кўрмоқда

Янги рўйхатда энди «тасдиқланган моделлар» устуни йўқ – ундаги барча смартфонлар «Android 11 ички текшируви кетаётган қурилмалар» устунига кўчирилган.

Кутилмаганда: MIUI 13 анонси шу ҳафтадаёқ бўлиб ўтиши мумкин!

Xiaomi дастурчиларига кўра, MIUI 13 талқинида анимацияни яхшилашга эътибор қаратилади. Унда супер-обойлар такомиллаштирилади ва фойдаланувчиларнинг ўзлари супер-обойлар яратишларига имкон берилади.

Xiaomi смартфонлари, телевизорлари ва бошқа гаджетларига 10 ноябргача чегирма ва совғалар бор

Нафақат булар, балки Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотлар – ақлли тарози, скутер, роутер ва ҳоказолар учун ҳам чегирмалар белгиланган.

1 ноябргача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонларини арзонроқ ва совғаси билан олиш мумкин!

Баъзи смартфонлар харидида эса турли аксессуарлар: рюкзаклар, 20000 мА/соатгача бўлган повербанклар, симсиз қулоқчин ва ақлли билагузуклар ҳадя тарзида қўшиб берилади.

Аллақачон еттита русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига Android 11 тарқатилмоқда!

Операцион тизим эгаси – Google компаниясини айтмаса, ҳозирда уни ўз смартфонларига тақдим этиш бўйича айнан «Хитойча Apple» биринчи ўринда кетмоқда.

Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Xiaomi компанияси халқаро бозордаги MIUI 12 глобал прошивкаси тарқатилган моделларнинг 14 октябрь ҳолатига кўра янгиланган рўйхатини тақдим этди.

Учинчи тўлқинда барқарор MIUI 12 прошивкасига янгиланаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

Android Central нашри MIUI 12 асосидаги прошивкалар тарқатилиш вақтини тизимлаштириб эълон қилди. Бошқа манба эса айрим Redmi ва Poco смартфонларининг янгилана бошлаш кунигача маълум қилган.

Poco бренди энг арзон смартфонини намойиш этди!

Xiaomi уни қулоқчин тирқиши, Bluetooth 5.0, Wi-Fi 802.11 b/g/n, GPS + GLONASS интерфейслари, FM-радио билан таъминлаган. Смартфон Android 10 тизими базасидаги MIUI 12 график қобиғи билан чиққан.

Бизни алдашибди: MIUI 13’га янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг катта рўйхати

Аввалроқ тарқалган, MIUI 13 график қобиғининг интерфейсидан олинган скриншотлар ва видео сохта бўлиб чиқди. Лекин унга янгиланувчи моделлар рўйхати ўшандагидан анча кенгроқ экан – нақ 46 хил смартфон!

MIUI 13 интерфейсининг илк видеоси ҳамда унга янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва POCO смартфонлари рўйхати чиқди!

Қизиғи – 30 та смартфонни ўз ичига олган рўйхатда Redmi 4 ва Redmi Note 4 сингари эски моделлар ҳам бор, лекин негадир Redmi 9 туркуми вакиллари йўқ!

Xiaomi ва Redmi смартфонларини 20 сентябргача чегирма билан олиш мумкин!

Энг қизиғи – фойдаланувчилар айрим товарларнинг чегирмаларига таъсир кўрсата оладилар. Яъни, муайян моделдаги қурилма қанчалик кўп лайк тўпласа, унинг якуний чегирмаси ҳам шунчалик катта бўлади.

Poco M2 ҳам тақдим этилди – бренднинг энг арзон смартфони!

Иккита SIM-карта ва хотира картаси учун алоҳида-алоҳида слотларга эга бўлган бу смартфон қора, кўк ва қизил корпусларда таклиф этилади. Тезкор/ички хотира конфигурацияси ва шунга кўра нархи икки хил.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш