3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)

Бирининг қуввати буткул тугаганида, иккинчисида ҳали 10% заряд қолган – шунинг ўзиёқ бир соат браузер ёки Instagram титкилашга, ё бўлмаса бир соатга яқин GPS модулини ишлатишга етади.

Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларини 3 мартгача 40% чегирма билан олиш мумкин!

Шунингдек, Xiaomi Mi Band 4 NFC ақлли билагузуги ва Xiaomi Mi AirDots Pro симсиз қулоқчини учун 40 фоиз, Xiaomi Mi Band 5 ҳамда Mi True Wireless Earbuds 2 учун эса 30% чегирмалар белгиланган.

Toyota Японияда келажак шаҳрини қура бошлади

Шаҳарда уч турдаги йўл бўлади: пиёдалар, электр самокатлар ва автомобиллар учун мўлжалланган. Транспорт воситаларининг асосий қисмини Toyota ишлаб чиқарган e-Palette электромобиллари ташкил этади.

Қуролли босқинчилик тўғрисидаги чақирувга полиция робот-ит билан келди (видео)

Digidog роботи 5,5 км/соат тезликда югуриши, зинадан кўтарилиши ва мутлақо қоронғи жойда ҳам йўналишни топа олиши мумкин. Бундай «ит»ни сотиб олиш учун битта Tesla Model S пулини тўлаш керак бўлади.

Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати

Samsung аллақачон ўн иккинчи авлод «яшил роботчали» тизим асосида One UI 4.0 график қобиғини тайёрлашга киришган. Интернетда эса унгача янгиланувчи телефон ва планшетларнинг рўйхати пайдо бўлди.

Синовчилар учун Android 12 чиқди – ўзгаришлар ва ўрнатиладиган смартфонлар рўйхатлари

Android 12 операцион тизимининг якуний – барқарор релиши кузда бўлиб ўтади. Google унгача яна иккита девелопер прошивкасини ҳамда оддий фойдаланувчилар учун тўртта бета-версиясини чиқармоқчи.

Бош вазир ваъда берди: интернет тезлиги камида 10 Мбит/сонияга етказилади! (+видео)

Унинг сўзларига кўра, барча боғчалар, тиббиёт муассасалари ҳамда 8 мингдан зиёд мактабларда оптик толали алоқа линиялари тортилган ва юқори тезликдаги Интернетга уланиш учун барча шарт-шароитлар бор.

Ўзбекистондаги боғчаларда дастурлашни ўргатадиган роботлар пайдо бўлади

Болаларга робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатувчи Albert ва Genibot ақлли роботларини топшириш маросимида Жанубий Кореялик ҳамкорлар 275 та робот ва 350 та ўқув қўлланмасини совға қилдилар.

Қизлар ўсмирни пичоқлаб, қотилликни Facebook ва Instagram’да жонли эфирга узатиб мақтанишди

Видеоларнинг бирида қизлардан бири ўспириннинг нақ юрагига пичоқ санчганини мақтанаётгани эшитилади. Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида маҳаллий шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Дунёни лол қолдирган ҳозирги замон кашфиётлари

АКТ инновациялари деярли ҳар куни биз кутган ва кутмаган янгиликларни тақдим қилмоқда. Хўш, ҳозирги IT-инновациялар ҳам бир кун келиб эскирганда, соҳа бизни яна нимаси билан ҳайратлантиради?

Wi-Fi паролини улашиш энди янада осонлашмоқда!

Ушбу паролни Android 10 ва 11 тизимли смартфонларда QR-код ёрдамида улашиш мумкин, лекин бу усулнинг ўзига яраша ноқулайликлари ҳам бор. Янги усулда эса ҳаммаси анча содда...

ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Автопилот бирданига машинани тўхтатиб, олдинда одам борлигини кўрсатган. Лекин яқин орада бирорта тирик жон йўқ эди-да! Экрандаги шарпа тағин бир неча марта пайдо бўлиб, кейин ортига бурилиб кетган.

Boston Dynamics’дан Янги йил видеоси: роботларнинг бунақа рақсини ҳали кўрмагансиз!

Atlas русумли иккита одамсимон робот, битта Spot робот-кўппаги ва битта Handle русумли, икки ғилдиракли робот The Contours гуруҳининг 1962 йили чиққан «Do You Love Me» қўшиғига рақс тушишган.

«Raqamli Avlod-2021» онлайн оромгоҳининг қишки мавсумига марҳамат!

Беш кун ичида профессионал менторлар томонидан турли йўналишлар бўйича онлайн дарслар ўтказилади.

Янги йил олдидан Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари арзонлашди, совғалари ҳам бор!

23 декабрь кунининг сўнгигача давом этувчи «Янги йилга уй безаймиз» акциясида робот-чангютгич, смарт-браслет, ўйинбоп монитор кабиларга ҳам чегирмалар, айрим моделлар харидорларига совғалар ҳам бор.

Эрон: «бомба отаси»ни сунъий йўлдошдан фойдаланиб Исроил ўлдирган

Эрон бунда Исроилни ва «Эрон халқ мужоҳидлар ташкилоти»ни айблаб, қотилликка жавоб қайтаришга ваъда берди. Баъзи расмийлар эса АҚШ ва Саудия Арабистонининг алоқаларига ҳам ишора қилмоқда.

Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Қаранг-чи, бу рўйхатда сиз ишлатаётган ёки олмоқчи бўлиб юрган модели ҳам бормикан?

Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

Samsung нафақат қимматбаҳо флагманларини, балки ўрта нархли ва айрим арзон смартфонларини ҳам ўн биринчи авлод операцион тизим билан таъминламоқчи.

Ушбу смартфонлар 2021 йилдан сайтларга кира олмай қолади!

Мазкур муаммонинг иккита ечими бор ва улардан энг соддаси – смартфонни янгисига, замонавийроғига алмаштиришдир. Буни чўнтаги кўтармайдиганлар учун иккинчи чора ҳам мавжуд...

GM илк бор катта шаҳар кўчаларида ҳайдовчисиз электромобилларни синовдан ўтказади

«Йил охиригача шаҳар кўчаларига ҳайдовчисиз автомобилларимизни жўнатамиз – бензинсиз ва ичида ҳайдовчи бўлмаган автомобилларни», деди компания бош директори.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш