Xiaomi кейинги йил яна нақ 10 моделда 5G-смартфон чиқаради!

Xiaomi’нинг бу йилги 5G-смартфонлари учта моделдан иборат бўлса, кейинги йил уларнинг сони уч каррадан ошиққа кўпаяди. Буни корпорация раҳбари World Internet Conference тадбирида маълум қилган.

Samsung ҳар икки томонига букиладиган иккинчи букламафонини ноябрдаёқ кўрсатади!

Ҳали бундан бир ой олдин, China Telecom оператори кўргазмасида жанубий кореялик техногигантнинг навбатдаги букилувчи смартфонининг номи кўрсатилган плакатни пайқашган эди.

Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 19 октябрь)

Етакчи смартфонсознинг атиги 705 000 сўмлик Gusto 2 телефонидан тортиб Galaxy S10, S10+ ҳамда Galaxy Note 10 флагманларигача – барчасини Terashop.uz’дан онлайн усулда олишингиз мумкин.

Snapdragon 865 процессорли илк смартфон расман тақдим этилди, лекин уни ким чиқарди?

Флагман 6,01 дюймлик AMOLED-экран, 12 ГБлик тезкор ва нақ 1 терабайтлик доимий хотирага эга. 64 МПлик камераси эса интерполяция технологиясини қўллаган ҳолда 100 мегапикселлик суратлар ола билади.

РАСМАН: Қайишқоқ дисплейли «раскладушка» – Motorola RAZR намойиш куни аниқ!

Тақдимот тадбири Лос-Анжелес шаҳрида, «An original unlike any other» («Бошқалардан фарқли оригинал») шиори остида ташкил этилади.

«Шаршара экран»ли Xiaomi Mi Mix 4 биринчи «жонли» суратда!

«Шаршара экран»да кемтик ёки тирқиш йўқ – балки Mi Mix 4 селфи-камераси корпуснинг юқори қиррасидан чиқадиган бўлар. Ёки Xiaomi уни экран остига яшира олгандир – буни ҳали вақт кўрсатади.

108 МП камерали Galaxy A91 флагмани эртароқ чиқади, бу туркумда яна тўққизта смартфон бор!

Европа Иттифоқининг Интеллектуал мулк бюроси бу компания учун тўққизта янги савдо белгисини рўйхатдан ўтказди. Булар – ўрта нархли Galaxy A туркумида 2020 йили тақдим этиладиган смартфонлардир.

Snapdragon 865 чипли илк смартфон – Mi Note 10’ни ёқиқ ҳолида «жонли» кўрамиз!

Xiaomi Mi Note 10 ҳали ҳали расман намойиш этилмаган Snapdragon 865 процессори базасига қурилиши, мазкур чипсетнинг модел рақами SM8250, кодли номи эса Kona эканлиги ҳам маълум.

ВИДЕО: Huawei Mate X жамланмасида қандай ёқимли сюрпризлар бор?

Mate X расмий тақдимот пайтида Kirin 980 процессори базасига қурилган бўлса, ҳозир уни бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайдиган Kirin 990 5G чипсетига алмаштиришган.

Энг кучли процессорли, лекин атиги 280 долларлик флагманни қарши оламиз!

Vivo iQOO Neo’нинг ушбу иккинчи авлоди AnTuTu бенчмаркида ҳам текшириб кўрилган ва салкам 480 минг очко олган. Мазкур сервис унинг бошқа техник хусусиятларини ҳам ошкор этган.

Сканернинг кераги йўқ – унинг вазифасини энди исталган Android-смартфон бажара олади!

Бунинг учун сиз ўз смартфонингизга алоҳида дастурлар ўрнатишингиз ҳам шарт эмас. Android тизимли барча смартфонларга бошиданоқ ўрнатилган бир илованинг ўзи матнларни сканерлашга ҳам қодир.

Google Pixel 4 ҳамда Pixel 4 XL: Бетакрор функциялар ва янги дизайн, лекин нархи... (+видео)

Google Soli чипи Pixel 4’ларни ҳаводаги ишоралар орқали бошқариш имконини беради! Улар IP68 ҳимояси, NFC чипи, Titan M хавфсизлик модули ва Pixel Stand технологиясига эга.

Redmi 8’нинг йирик камчилиги борасида Xiaomi ўзини оқлашга баҳона топди!

Лекин компания процессорни максимал даражада оптимизация қилган, Redmi 8 моделида 2 ГБ оперативкали модификацияни олиб ташлаган ва тизимга графикани тезлаштирувчи Mi Turbo 2.0 режимини жорий этган.

«Xiaomi, четроқ тур!» – 367 долларлик Realme X2 Pro флагмани тақдим этилди!

Realme X2 Pro ўз техник хусусиятларига кўра Mi 9T Pro флагманига рақобатчи бўла олади, аммо Xiaomi’нинг бу моделидан янгиланиш частотаси 90 герцлик экрани билан устун келади.

15 хил Xiaomi смартфонлари энди янгиланмайди, 20 хилдагиси учун MIUI ишлаб чиқиш тўхтатилди!

Компания синовчи-дастурчилар учун MIUI 9.10.14 тест жамланмаси йўриқномасини эълон қилди. Унда расман айтилишича, нақ 15 русумдаги Xiaomi ҳамда Redmi қурилмаларига энди тизим янгиланишлари келмайди.

Redmi K30 ҳамёнбоп флагмани – Xiaomi’нинг қўш камераси экранга ўйилган илк 5G-смартфони!

Galaxy S10+ смартфони селфи-камераси каби, Redmi K30 дисплейидаги олд камера тирқиши ҳам юқори ўнг бурчакда очилган. Бу билан арзончи бренд унинг Samsung флагманига рақобатчи бўлишига ишора қилаётир.

iPhone 11 Pro ҳамда Google Pixel 4 «чатишма»си – атиги 140 доллар! (+«жонли» расм)

ZTE Blade 20 модели 2,0 ГГц частотали 8 ядроли процессорга, 2/64 ГБ хотирага эга. 4870 мА/соатлик аккумулятори USB-C порти орқали 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади.

1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Агарда смартфон харид қилиш ниятингиз бўлса, буни то 1 ноябргача амалга оширишингизни, сўнг тезда уни IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказишингизни тавсия этамиз.

Redmi Note 8 ҳамда Note 8 Pro ҳам етиб келди – Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари! (2019 йил 12 октябрь)

Онлайн дўконимизда барча Xiaomi смартфонларига тегишли муддатли расмий кафолат берилади ва Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятлар марказларига етказиб бериш бепул!

Барқарор MIUI 11 прошивкаси яна тўртта Xiaomi смартфонига етиб келди

Прошивка ҳажми 700 МБ атрофида бўлиб, у смартфонларга янгиланган интерфейс, ранглар ва товушлар; Mi Work ҳамда Mi Go иловалар тўпламлари, Always On Display функцияси каби янгиликлар олиб келади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш