Xiaomi шу ойдаёқ Galaxy Note 10 «кушанда»сини ва яна бир камерофонини тақдим этади!

Компания 24 октябрда 108 мегапикселлик камерага эга Xiaomi Mi CC9 Pro смартфонини намойиш қилиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Энди маълум бўлишича, ўшанда кутилмаган фаблетни ҳам кўрамиз!

DxOMark’нинг янгича рейтинги: овози энг зўр смартфонлар!

Тестларда смартфонлар бир ҳафта мобайнида синаб кўрилган; уларнинг динамик ва қулоқчин орқали овоз узатиши текширилган. Шунингдек, камера ва диктофон орқали ёзиб олинган овозлар сифати ҳам ўрганилган.

Nokia 8.2 – қадрдон бренднинг илк 5G-смартфони: нархи ва хусусиятлари билан танишинг!

Android 10 тизимли ва 8/256 ГБ хотирали Nokia 8.2 смартфони буткул ромсиз экран, тўртталик бош камера, корпус ичидан чиқувчи 32 МПлик олд камерага эга.

Realme X2 Pro чиндан ҳам Geekbench тестида Redmi Note 8 Pro’ни «ер тишлатди»!

Realme X2 Pro энг юқори версияда 12 гигабайтлик, LPDDR4X турига мнсуб тезкор хотирага ҳамда 256 гигабайтлик UFS 3.0 туридаги ички хотирага эга. Бенчмаркда айни шу илғор флагман текширилган.

Энг қудратли смартфонлар ўнталиги (AnTuTu, 2019 йил, сентябрь)

AnTuTu бенчмарки Android-смартфонларнинг самарадорлик тестига кўра кучли ўнлигини эълон қилди. Унда жорий йилнинг сентябрида мана шу сервисда синаб кўрилган моделларнинг энг қудратлилари акс этган.

Xiaomi смартфонларидан олтитасига барқарор MIUI 11 прошивкаси тарқатилмоқда, орасида арзон моделлар ҳам бор!

Компания MIUI 11 график қобиқ талқинига асосланган прошивкаларни турли смартфонларига тезкорлик билан тарқатмоқда. Улар орасида Ўзбекистонда оммабоп бўлган ҳамёнбоп моделлар ҳам борлиги қувонарлидир.

«Автономлик бўйича чемпион» – Redmi 8 тақдим этилди: видеоси, нархи ва жиҳатлари

Redmi 8 диагоналига 6,22 дюймлик, HD+ форматли экранига Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган. Дисплейнинг ўрта қисмидаги кемтикда 8 мегапикселлик селфи-камера мавжуд.

Android асосчиси Essential Phone 2’ни намойиш этди – бутунлай ўзгача смартфон! (+«жонли» видео)

Компаниянинг таъкидлашича, бу – мобил қурилмалар ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юборувчи мутлақо янги турдаги телефондир. У смартфондан кўра кўпроқ телевизорни бошқарув пультига ўхшаб кетади.

«Жонли» видео ва расмлар: Redmi 8’ни тақдимотдан аввал қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

SalimBaba Technical номли YouTube-канали эса аллақачон унинг қадоғини очиб, смартфонни ёқиб, ишлатиб ҳам кўрсатди. Лавҳадаги Redmi 8 кўк корпусли, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотирали версиясидир.

Яқин орада 5G-смартфонлар бозорининг нақ ярмини шу компания эгаллайди!

Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, 5G-смартфонлар бозори кейинги йил роса қизийди. Уларнинг ишонч билан таъкидлашларича, айнан Хитойда бундай девайслар савдоси рекорд даражага чиқади.

Xiaomi ва Redmi флагманларининг «кушандаси» 15 октябрда рингга тушади!

Компания Realme X2 Pro’ни самурайга қиёслаган. Чиндан ҳам, у энг тезкор ва кучли Android-процессор – Snapdragon 855 Plus базасига қурилган ва кўп жиҳатдан Xiaomi смартфонларининг «кушандаси» бўлади.

Учта моделдаги Redmi смартфони расман арзонлашди!

Xiaomi янги смартфонлар тақдимоти арафасида эскиларининг нархини пасайтиришига кўникиб ҳам қолдик. 9 октябрда у ўзининг Redmi 8 русумли арзон телефонини намойиш қиляпти, шунинг учунми...

Sony’нинг сахийлиги тутди: PS4 ўйинлари энди барча смартфонларда!

PS4 Remote Play иловаси фақат Sony смартфон ва планшетларида, шунингдек, iPhone’ларда ишлар эди. Энди дастур Android 5.0 ва ундан юқори талқинлардаги барча смартфонларга чиқариляпти.

Расман савдога чиқмаган бу флагманни аллақачон сотишяпти, лекин... нақ 140 000 доллардан!

Шу пайтгача ҳеч ким унга буюртма бермаганини тушунса бўлади. Ахир, ўзининг анчагина қиммат бўлган расмий нархидан ҳам бир неча ўн бараварга смартфон сотиб олишга кимнинг кўзи учиб турибди, дейсиз!?

2330 долларлик смартфоннинг илк партияси халқи қашшоқ юртда бир кундаёқ сотилиб кетди!

Унинг биринчи партиясида 1600 та, яъни – Жанубий Кореядаги биринчи партия ҳажмидан кўпроқ смартфон савдога қўйилган эди.

Ҳали тақдим этилмаган Redmi 8 кутилганидан ҳам арзон нархда сотувга чиқди!

Ҳали расмий намойишига бир ҳафтача вақт бўлса-да, Redmi 8 моделини AliExpress онлайн савдо майдончасида сота бошлашди. Тағин, савдога хитойча эмас, балки глобал версиядаги смартфон қўйилган!

Samsung кутилмаганда Galaxy S10 флагманларини 300 долларгача арзонлаштирди!

Samsung айнан катта ҳажмли ички хотирага эга илғор версияларни, лекин яхшигина арзонлаштирган. Туркумнинг кенжаси – Galaxy S10e нархи эса, афсуски, ҳозирча туширилмаган.

Етиб келдик: Xiaomi каби, энди Samsung ҳам смартфонларини рекламага тўлдириб ташлайди

Компаниянинг «ақлли» телевизорларидаги Samsung Ads дастури яқин орада кенгайтирилади. Энди фойдаланувчилар Galaxy смартфон ва планшетларида ҳам «қизиқишларига мос реклама» кўрадиган бўлишади.

Қўш камерали арзон смартфон: Redmi 8 тақдимот кунини Xiaomi расман эълон қилди!

Redmi 8 қора ва қизил пластик корпусининг орқа панелида дактилоскоп ва 12+2 МПлик камера жойлашган. Смартфонни яна 2.0 ГГц.лик процессор ҳамда HD+ форматли, 6.21 дюймлик экран билан ҳам жиҳозлашади.

Redmi K20 Pro Premium ҳам «дамини олаверсин»: SD855+ чипли энг арзон флагман рекордларга бой! (+видео)

Энг кучли процессор, 64 МПлик датчикли ва 20 карралик зумли тўрт модулли камера, тезкор қувватлаш, дисплейдаги дактилоскоп, яна энг арзон нархда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш