Энг мураккаб ўйин: «Илонча» ва «Тетрис» чатишмасида кучингизни синаб кўринг!

Сиз клавиатурада тугмачаларни босиш орқали параллел равишда «Тетрис»даги блокларни бир қаторга теришингиз ва «Илонча»нинг тўсиқларга (ёки ўз танасига) урилиб кетмаслигини таъминлашингиз керак.

The Game Awards 2019 – энг зўр ўйинлар мукофотига қайсилар номзод?

Жефф Кили бошчилигидаги жамоа The Game Awards 2019 – жорий йилнинг энг яхши ўйинлари номзодларини эълон қилди. Унда 2019 йилдаги турли номинациялар бўйича энг зўр видеоўйинлар аниқланади.

Apple декабрдаги тақдимотига таклиф этяпти: унда нималарни кўрамиз?

Apple аввал бунақа тадбир ўтказмас, йилнинг энг яхши илова ва ўйинларини эълон қилиб қўяверар эди. Бу гал тўлақонли тақдирлаш маросими ва унда қандайдир янги маҳсулот намойишини ҳам ўтказмоқчи.

Қўл-оёқсиз геймер Fortnite’даги ғалабалари билан Гиннесс рекордлар китобига кирди! (+видео)

Гиннесс китобига номи киритилган навбатдаги геймер – Роки Стоутенбург сизу биздан фарқ қилади. Унинг бўйиндан пастки қисми фалажланиб қолган, аммо шундаям Fortnite’да рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди!

«Терминатор»даги роботнинг бош суяги қўшилган Xbox One X чиқди, уни сиз ҳам текинга олишингиз мумкин!

Уни ютиб олиш учун 15 ноябргача постни лайклаш, ретвит қилиш ва изоҳлаш керак. Изоҳларда #DarkFateXGears5Sweepstakes ҳэштегини қўллаган ҳолда, одамлар ёки машиналар учун овоз беришингизни ёзасиз.

Бу мобил ўйин атиги уч ойда салкам ярим миллиард доллар даромад келтирди!

Sensor Tower тадқиқоти хулосаларига кўра, 2019 йилнинг учинчи чорагида мобил ўйинлардан тушган умумий даромад 16,3 миллиард долларни ташкил этган. Чакки эмас-а?

ВИДЕО: Ҳали кейинги йил чиқадиган PlayStation 5’ни батафсил томоша қилинг!

PlayStation 5 консолининг расмий тақдимоти келаси йилнинг февралида бўлиб ўтиши кутилмоқда, аммо Sony бу маҳсулотини савдога 2020 йилнинг охирларидагина чиқармоқчи.

Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

PlayStation Blog версиясига кўра, ўтган йили Call of Duty энг яхши тармоқ ўйини, деб топилган эди. Унинг яқиндагина чиққан бепул мобил версияси аллақачон рекордга эришди.

Sony’нинг сахийлиги тутди: PS4 ўйинлари энди барча смартфонларда!

PS4 Remote Play иловаси фақат Sony смартфон ва планшетларида, шунингдек, iPhone’ларда ишлар эди. Энди дастур Android 5.0 ва ундан юқори талқинлардаги барча смартфонларга чиқариляпти.

Машҳур пулли ўйинни икки хил консолда ўйнаш вақтинча бепул бўляпти! (+видео)

NetherRealm студияси аудиторияни кенгайтириш мақсадида Mortal Kombat 11 файтингига бепул эшик очиб бермоқда. Келаси ҳафта сўнгида, аниқроғи 11–14 октябрь кунлари уни текинга ўйнаш мумкин бўлади.

Қўлга олинган хакер университетнинг... қоровули бўлиб чиқди!

Бузиб кирилган аккаунтлар сони аниқмас, аммо 2018 йил июндан 2019 йил январгача унинг банк ҳисобига уч марта, жами 1,7 минг рубль миқдорида пул тушган, сўнг хакер уларни банк картасига ўтказиб олган.

Кўплаб Xiaomi смартфонлари эгаларини бир имкониятдан маҳрум этишди

Фаол муҳокамалардан сўнг аниқланишича, мазкур ҳолат Xiaomi компаниясининг айрим смартфонларида, шу жумладан, Redmi Note 7 ҳамда Redmi Note 5 моделларида кузатилаётган экан.

Nintendo’нинг янги ўйини App Store ва Google Play’да жаҳон рекордини янгилади!

Mario Kart Tour иловалар каталогларига жойлаштирилгач, бир суткадаёқ уни 20 миллион мартадан ошиқ юклаб олишган! Бу билан у 24 соатдаёқ ўз яратувчиларига бир миллион доллар даромад келтирган.

Энг муваффақиятли ўйиннинг учинчи мавсуми 1 октябрда чиқади! (+2та видео)

Учинчи мавсумда янги қўшилган энг эътиборга лойиқ элементлар – Крипто исмли хакер-жангчи ҳамда Талос сайёрасидаги «Дунёнинг чеккаси» харитасидир.

ДИҚҚАТ: iPhone’ингизни янгиламай туринг, агарда...

iOS 13 операцион тизим талқинига киритилган янги ишора – тўртта бармоқ билан тегинганда таҳрирлаш менюси чиқиб қолиши бошқа ўйин ва иловаларда ҳам халақит бераётир.

The Guardian рейтинги: XXI асрнинг энг зўр элликта ўйини

Машҳур The Guardian нашри чоп этган ушбу рейтингни ўйинлар индустриясининг таниқли вакиллари Кейт Стюарт ҳамда Кеза Макдональд тузган.

Машҳур пулли ўйининг iPhone ва Android-смартфонларга БЕПУЛ чиқиш санаси аниқ бўлди (+видео)

Ўтган йили PlayStation Blog версиясига кўра энг яхши тармоқ ўйини, деб Call of Duty топилган эди. Activision компанияси унинг мобил версияси бепул чиқариши ҳақида баҳордаёқ хабар бергандик, ниҳоят...

Футбол фанатлари учун махсус: FIFA 20 бепул версиясини ҳозироқ юклаб олинг! (+расмий трейлер)

FIFA 20 демо-версиясида янги – Volta ўйин режими мавжуд. УЕФА Чемпионлар лигасида эса «Челси», «Боруссия», «Ливерпуль», ПСЖ, «Реал Мадрид» ва «Тоттенхэм» жамоалари учун ўйнаш таклиф этилади.

Redmi Note 8 ҳамда Note 8 Pro тақдим этилди – кулгили нархлардаги янги хитлар! (+видео)

Энг қизиғи, Redmi Note 8 смартфонини Xiaomi олдинги – Redmi Note 7 моделидан ҳам арзон баҳолаган! Redmi Note 8 Pro эса ҳақиқий ўйинбоп смартфондир.

Black Shark 2 Pro тақдим этилди – AnTuTu’нинг янги қироли! (+видео)

Махсус совитиш тизими ёрдамида SD855+ узоқ вақт максимал частотада ишлай олади. 12 ГБ оперативкали бу геймерофон AnTuTu имтиҳонида 500 000 баллдан ошиқ натижа кўрсатган – буниси энди рекорд!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш