Sony расман PlayStation 5 чиқиш вақти, нархи ва эксклюзив ўйинларини эълон қилди!

PlayStation 5 билан бир қаторда, бир нечта «консол эксклюзивлари», яъни дастлаб фақат янги қурилманинг харидорлари учун мавжуд бўлган ўйинлар чиқарилади.

Epic Games’нинг сахийлиги тутди: 17 сентябргача бир нечта ўйинни бепул ва умрбод олиб қўйинг!

Тегишли даврда олиб қўйилган ўйин геймернинг кутубхонасида буткул қолади ва уни исталган пайт бепул ўйнаш мумкин бўлади.

PUBG Mobile чеклангач, бошқа мобил ўйинларнинг омади чопди

PUBG Mobile ижодкорлари Tencent компаниясидан ноширлик ҳуқуқини олиб қўйишган ва уни яна Google Play ҳамда App Store каталогларига қайтариш учун Ҳиндистон ҳукуматидан розилик олишга уриниб кўришмоқчи.

Арзон ўйин консоли – Xbox Series S намойиш этилди (+видео)

Бу – Microsoft тарихидаги энг арзон ва энг ихчам ўйин приставкаси бўлиб, WalkingCat никли инсайдер аллақачон унинг Xbox Series X билан таққослаб кўрсатилган видеосини чиқарди.

ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Ҳар эҳтимолга қарши, сиз ҳам кичик ёшдаги ва ўсмир фарзандларингиз, қариндошларингиз бу каби ўйинларга муккасидан кетишининг олдини олганингиз маъқул.

10 сентябргача ушбу стратегия ўйинини бепул олиб улгуринг (+видео)

Бу – қадам-бақадам стратегия турига мансуб ўйин бўлиб, геймер унда улкан жанговар машиналар отрядини бошқариши ва улар воситасида Ерни гигант махлуқлардан ҳимоя қилиши керак бўлади.

The Division ўйинини 8 сентябргача олиб қўйинг ва бир умр бепул ўйнанг!

Бу ўйин сюжети қизиқ: эпидемия оқибатида ҳамма ёқ ағдар-тўнтар бўлиб кетган, кўчаларда жиноятчилар билганини қилиб юрибди. Сиз эса махсус агент ролида ўйнаб, уларга қарши жанг олиб борасиз.

Иккита жанговар ўйинни бир умр бепул ўйнаш учун 3 сентябргача олиб қўйишга улгуринг!

Ўйинларнинг текин тарқатилиш вақти 3 сентябрь куни, кечки соат 20:00 да тугайди. Лекин шунгача уларни компьютерингизга юклаб олишга улгурсангиз, кейин истаган пайтингиз ўйнайверишингиз мумкин.

Шварценеггернинг ёшлиги ижросидаги Predator: Hunting Grounds жанговар ўйинини 30 августгача бепул ўйнанг!

Ҳозирги қиёфасидаги «Темир Арни» образи бу ўйинга май ойиданоқ қўшилган эди. Янги қўшилган Датч эса Шварценеггернинг айни кучга тўлган ёшлик давридан олинган.

PlayStation 5 ҳамда аксессуарларининг барча бозорларга чиқиш саналари ва нархлари эълон қилинди

Приставка учун энг қиммат аксессуар Pulse 3D симсиз гарнитураси бўлиб, Европада унинг нархи АҚШдагидан ҳам баландроқ. Лекин тикка подставкани Европадаги геймерлар арзонроқ олишлари мумкин бўлади.

«Чириган олма»: Apple’га қарши Fortnite турнирида совринлар ютиб олинг! (+видео)

Epic Games энг кўп «олма еган» геймерларга жами 1200 та ўйин қурилмалари совға қилади. Улар орасида Alienware, Samsung, OnePlus, Sony, Microsoft ва Nintendo кабиларнинг консол ва смартфонлари бор.

Бу иккита жанговар ўйинни 27 августгача олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

Epic Games Store онлайн дўкони геймерлар учун навбатдаги ҳадясини тақдим этди. Энди ундан иккита оммабоп ўйинни текинга ва бутунлай олиб қўйиш мумкин.

Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Рўйхатда энг оммабоп бўлган 22 та ўйиннинг трафик сарфлаш кўрсаткичлари келтирилган. Улар орасида энг очофати эса соатига 300 мегабайтгача трафикни «ғажиб ташлар» экан!

PlayStation 5 сирини рақобатчи – Xbox раҳбари фош этди

Xbox Series X ҳамда PlayStation 5 консолларининг хусусиятларини Microsoft Xbox лойиҳаси раҳбари Фил Спенсер (Phil Spencer) эълон қилди. У рақиб приставкалари нега бунча катта бўлганини ҳам изоҳлаган.

Android учун ҳам Civilization VI стратегия ўйини чиқди, тағин бошида бепул! (+видео)

Steam дўконида бултур энг кўп сотилган ўйинлар рейтингида иккинчи ўринни Civilization VI эгаллаган. Қадам-бақадам стратегия йўналишидаги мазкур ўйин «яшил роботчали» тизимга ҳам энди етиб келди.

Кечагина тақдим этилган Total War Saga: TROY ўйинини бутунлай бепул олиб қўйишга улгуринг! (+видео)

Ўйинни бугун – 14 август куни, Тошкент вақти билан кечки соат 18.00 гача олиб қўйишга улгурсангиз, кейин исталган пайтда бепул ўйнайверасиз!

Афсонавий Quake 2 ўйинини бепул юклаб олишга улгуринг!

Bethesda яқинда ўтказиладиган QuakeCon конференциясига бағишлаб хайрия тўплади ва фанатлар жами 30 минг доллардан ошиқ маблағ тақдим этишди. Шунинг эвазига у энди Quake 2 ўйинини бепул улашяпти.

Оммабоп жанговар ўйинни 19 августгача нақ тўртта платформадан исталган бирида бепул ўйнанг!

Саргузаштни Greymoor янгиланишидаги «Скайримнинг қора қалби»дан бошлашни маслаҳат беришмоқда. Уни нақ тўртта платформадан бирида – PlayStation 4, Xbox One, Steam ёки компьютерда ўйнашингиз мумкин.

Epic Games иккита ўйинни 13 августгача бепул ва бутунлай улашяпти!

Бири бошқотирма, иккинчиси комедия жанридаги бу ўйинларни 13 августгача олиб қўйишга улгурсангиз, кейин истаган пайтингиз бепул ўйнайверсиз.

Nubia Red Magic 5S ҳам чиқди: Snapdragon 865+ ва 144 Гц дисплейли, 540 долларлик геймерофон! (+видео)

Red Magic 5S аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, смартфон 55 ваттлик қувватда тезкор зарядлана олади, натижада унинг батареяси атиги 39 дақиқада тўлиб улгуради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш