Android 10 Q сизни муҳим бир имкониятдан маҳрум этади!

Google ўз операцион тизимининг янги имкониятлари талқини ҳақида кўплаб маълумотлар берган, аммо унда фойдаланувчилар муҳим бир имкониятдан маҳрум этилаётганини айтмаган.

Google Pixel 3a ва 3a XL тақдим этилди: улар кутилганидан арзонроқ экан!

Булар – Pixel 3 ва 3 XL’нинг арзон вариантлари, аммо камералари ўша флагманлар даражасида. Google тақдимотда уларни ҳатто «энг арзонга олиш мумкин бўлган Pixel камералари» деб ҳам таърифлаган.

iOS тизимига 2015 йилдаёқ жорий этилган функция Android Q талқинига энди қўшиляпти! (+видео)

Android Q тизимининг дастурчиларга мўлжалланган ҳужжатларида қурилмани бошқаришга бағишланган «MotionEvent» бўлими мавжуд. Шу ерда «чуқур тегиниш» деган янги атама пайдо бўлган...

Android 10 Q талқинида «Рақамли фаровонлик» янада мўл-кўл бўлади. У қандай функция ўзи?

«Рақамли фаровонлик» функцияси ёрдамида энди фон режимида ишлаётган дастурларни тўхтатиш ва муҳими – уларнинг яна автоматик ишга тушиб кетишини тақиқлаш ҳам мумкин.

Android Q обойлари ва рингтонларини ҳозирданоқ ўрнатиб олишингиз мумкин!

Android Q бета-талқини ҳозирча фақат Google Pixel смартфонлари эгаларига тақдим этилган. Лекин унинг айрим янгиликларидан аллақачон сиз ҳам фойдалана оласиз.

Android Q илк бета-версияда тақдим этилди: видео ва суратларда янги имкониятлар билан батафсил танишамиз!

Google компанияси 14 мартга ўтар тунда Android 10’нинг илк расмий бета-талқинини тақдим этди. Уни ўрнатиб олган Google Pixel эгалари эса Android Q’нинг бир қатор янги имкониятларини ҳам кашф қилишди.

Қайси смартфонлар эгалари Android Q’ни биринчилар қаторида синаб кўришади?

Google компанияси ходими Илиан Малчев маълум қилишича, қурилмалари Android Q бета-версиясини қабул қилувчи смартфонсозлар сафи бу йил кенгроқ бўлади.

Android Q’нинг илк жамланмаси 7 мартдаёқ чиқяпти!

Arstechnica нашри муаллифларидан бири Android’нинг янги версияси тақдим этиладиган кунни маълум қилди. Унга кўра, ўнинчи Android икки кундан кейиноқ – 7 март куни эълон қилинади.

Facebook Messenger’да махфий тунги режим топилди, уни ёқишни ўрганиб олинг!

Facebook Messenger иловасининг iOS тизими учун ишлаб чиқилган вариантида Dark Mode режими яшириб қўйилган экан. Уни қандай топиш ва фаоллаштиришни ўрганиб олинг – бу жудаям осон!

Android 10 номини Google раҳбари тасодифан «сотиб» қўйди: буниси энди ширин эмас экан!

Android учун масъул бўлган Google катта вице-президенти Хироши Локхаймер (Hiroshi Lockheimer) эълон қилган навбатдаги твитда фойдаланувчилар бир нарсани пайқаб қолишди...

Android Q бизни оддий имкониятдан маҳрум этади ва унга кўникишга мажбурмиз (+видео)

XDA Developers ресурсига кўра, операцион тизимнинг Android Q версиясида фойдаланувчилар энг кўп ишлатадиган тугмачалардан бири олиб ташланяпти.

Android 10 Q смартфонингиз қувватини 50 фоизгача тежайди!

Wi-Fi тармоғига ҳам уланган Google Pixel 3 смартфонида, экран ёрқинлиги ўртача даражада созланган ҳолда тестлар ўтказилган. Тўқранг режим ҳайратланарли тарзда – 50 фоизгача тежамкорлик намоён этган.

Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

Бундай функция ҳозирда бошқа бирорта мобил операцион тизимда мавжуд эмас. Шундай экан, бу – iOS-девайслар эгалари ҳавас қиларли имконият!

Google раҳбари Android 10 Q тақдимот кунини расман эълон қилди

I/O 2019 конференцияси Калифорния штатидаги Маунтин-Вью шаҳрида жойлашган Шорлайн амфитеатрида бўлиб ўтади ва унда Android 10 Q операцион тизим талқини расман тақдим этилади.

Google Coral бенчмаркда: Android Q тизимли ва Snapdragon 855 чипли илк гаджет!

Бу ном остида айнан қандай гаджет яширингани ҳозирча номаълум – 6 ГБ тезкор хотирали, Snapdragon 855 чипли ва Android Q операцион тизимли ушбу девайс янги смартфон ҳам, хромбук ҳам бўлиши мумкин.

Расман намойиш этилмаган Android 10 Q тизимининг ишлашини «жонли» видеода кўрамиз!

XDA Developers ресурси аллақачон Android 10.0 Q бета-версияси ўрнатилган смартфонни синаб кўрган. Ундаги асосий ўзгаришларни «жонли» видеода кўришингиз мумкин.

Ҳали тақдим этилмаган Android Q тизимидаги янги имкониятлар билан танишамиз!

Android Q Developer Preview биринчи версияси баҳорнинг бошларида чиқади. Фойдаланувчилар учун ушбу тизимнинг тақдимоти эса дастурчиларга мўлжалланган Google I/O 2019 кўргазмасида намойиш этилади.

Xiaomi аллақачон арзонроқ смартфонида Android Q тизимини синаб кўрмоқда!

Модомики компания бу моделини Android Q талқинигача янгилаётган экан, шундай хулоса қилиш мумкин: мазкур апдейт «хитойча Apple»нинг унча қиммат бўлмаган бошқа смартфонларига ҳам тақдим этилади.

Android 10 тизимида смартфонингиз ажойиб хусусиятга эга бўлади!

Multi-resume функциясини кейинроқ Android 9 Pie талқинига ҳам қўшишлари айтилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш