Буклама ва қўш экранли қурилмалар учун Windows 10X чиқиш вақти маълум бўлди

Softpedia нашри журналистлари эса Microsoft компанияси Windows 10X’ни бир экранли қурилмалар учун чиқаришни устувор вазифа деб белгилагани тўғрисида эслатишмоқда.

Xbox Series X ҳамда Series S приставкаларининг расмий ва тўлиқ видеотавсифи!

Роликда рус тилидаги субтитрлар мавжудлиги боис, инглизчани яхши билмайдиган мухлисларимиз ҳам уни томоша қилиб тушунишлари мумкин.

Бу флагман смартфон сотувга чиқибоқ 200 долларга арзонлашди!

Шунингдек, компания ушбу гаджети учун 199 долларлик қўшимча кафолат таклиф этмоқда. Бунда нақ икки йил мобайнида смартфондаги барча механик ва тасодифий шикастларни у ўз ҳисобидан таъмирлаб беради.

Дунёдаги энг қимматбаҳо брендлар (Interbrand рейтинги, 2020 йил)

Interbrand рейтингига дунёнинг энг қимматбаҳо юзта бренди киритилади. Бу йил уларнинг умумий қиймати 2 трлн 336 млрд 491 млн долларга баҳоланган. Бу эса 2019 йилги кўрсаткичдан 9 фоизга кўпроқдир.

Windows 10 учун энг зўр 22 та антивирус: мутлақо бепуллари ҳам бор!

AV-Test мустақил тадқиқот компанияси Windows 10 платформаси учун энг самарадор антивирусларнинг янги рейтингини тақдим этди. Унга назар солсак, айрим бепул дастурлар ҳам пуллиларидан қолишмас экан.

Билл Гейтс: «Коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашади»

Бундан ташқари, Microsoft асосчиси вакцина яратилгунга қадар одамларда вирусга қарши курашишнинг ягона усул борлигини, у ҳам бўлса уларнинг хатти-ҳаракати эканлигини таъкидлади.

Энг масъулиятли компаниялар рейтингида Microsoft қаторасига учинчи йил етакчи!

Forbes томонидан тузилган энг масъулиятли 100 компания рейтингининг етакчи бешталигидан NVIDIA, Apple, Intel ва Alphabet ҳам жой олган.

Билл Гейтс бутун дунёда коронавирусдан қутулишнинг ягона йўлини айтди

Bill & Melinda Gates Foundation хайрия жамғармаси коронавирусга қарши курашга 650 миллион АҚШ доллари ажратган. Бу эса мустақил фондлар томонидан амалга оширилган энг йирик маблағ бўлди.

Билл Гейтс: «Мана шу йилгача коронавирус пандемиясининг тугашидан умид қилмай қўяверинг!»

У яна бир хавотирли ҳолатга урғу берди: пандемия даврида бошқа касалликларга қарши вакциналаш даражаси дунё бўйлаб 14% га пасайиб кетган. Бу эса охирги 20 йилда эришилган натижаларни йўққа чиқарган.

Samsung смартфонлари эгаларига Microsoft’дан хушхабар бор!

Windows 10 операцион тизими учун ишлаб чиқилган Your Phone дастури (ўзбекчада «Telefoningiz» деб номланган) компьютерни ҳамда Android-смартфонни ягона экотизимга бирлаштириш имконини беради.

Microsoft компанияси TikTok’дан қуруқ қолди

Microsoft компанияси таъкидлашича, ушбу битим имзоланганда ҳам TikTok фойдаланувчилари ютарди, ҳам миллий манфаатлар талаблари қондириларди.

Арзон ўйин консоли – Xbox Series S намойиш этилди (+видео)

Бу – Microsoft тарихидаги энг арзон ва энг ихчам ўйин приставкаси бўлиб, WalkingCat никли инсайдер аллақачон унинг Xbox Series X билан таққослаб кўрсатилган видеосини чиқарди.

Windows 95 тизими 25 ёшда: Microsoft дизайннинг чорак асрлик эволюциясини қисқа видеода кўрсатди

Бундан 25 йил аввал, 1995 йилнинг 24 августида Windows 95 операцион тизими расман тақдим этилган эди. Унинг чорак асрлик юбилейи муносабати билан Microsoft корпорацияси қисқа видеолавҳа тайёрлади.

Apple ҳам, Microsoft ҳам эмас: Трамп бошқа компания TikTok’ни харид қилишини маъқуллади

Гарчи АҚШ президенти TikTok’ни айнан у сотиб олишини истаётган бўлса-да, ByteDance интернет-компанияси ҳали мазкур бизнесини кимга сотиш борасида бир қарорга келгани йўқ.

PlayStation 5 сирини рақобатчи – Xbox раҳбари фош этди

Xbox Series X ҳамда PlayStation 5 консолларининг хусусиятларини Microsoft Xbox лойиҳаси раҳбари Фил Спенсер (Phil Spencer) эълон қилди. У рақиб приставкалари нега бунча катта бўлганини ҳам изоҳлаган.

Microsoft ниҳоят қўш экранли Surface Duo смартфонини намойиш этди

Бу – Microsoft корпорацияси 2016 йили Nokia мобил бизнесини сотиб олганидан буён чиқарган биринчи Android-смартфондир.

Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Дунё бўйлаб бу фалокат туфайли юзага келадиган кишилар ўлими кўпайиши ва иқтисоддаги муаммолар COVID-19 пандемиясидан кўра узоқроқ давом этади, дейди Microsoft муассиси.

TikTok талаш бўляпти – унга Apple ҳам талабгор!

Microsoft ушбу сервиснинг фақат АҚШдаги бизнесини сотиб олиш учун музокара бошлаган эди. Лекин Дональд Трамп ундан маълум улушни эмас, балки бутун дастурни сотиб олишга чақирди.

Трамп шарт қўйди: «TikTok'ни 45 кун ичида Америка компаниясига сотишлари керак!»

Президент ундан маълум улушни эмас, балки бутун дастурни сотиб олишга чақирди. Бундан ташқари, Трамп сотишдан тушган даромаднинг бир қисми АҚШ Молия вазирлигига бориши кераклигини таъкидлайди.

TikTok’ни сотиб олаётган Microsoft компанияси Трамп таҳдидидан сўнг музокараларни тўхтатиб қўйди

Microsoft корпорацияси ўзининг сайтида маълум қилишича, Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok сервисини харид қилиш борасидаги музокаралар қайта бошланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш