PUBG Mobile, AliExpress ва яна уч юзта хитойча илова хавф остида!

TikTok’дан ташқари, ByteDance стартапининг Resso ҳамда Ulike сервислари ҳам хавф остида турибди. Шунингдек, Xiaomi компаниясининг 14 та иловаси тақиқланиши мумкин.

Фақат 22–27 июль кунлари Realme смартфонларини 27% арзон олиш мумкин

Realme гаджетлари харидида бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати амал қилади. Барча товарлар сертификатланган бўлиб, уларга расмий кафолат жорий этилган.

Атиги 130 долларга батареяси нақ 8000 мА/соатлик, «ўлдириб бўлмас» смартфон чиқди! (+видео)

Oukitel WP5 Pro смартфонининг корпуси АҚШнинг ҳарбий стандарти – MIL-STD-810G талабларига жавоб бера олади. Шунингдек, у IP69K даражасида ҳам ҳимояга эга.

Хитойда сотувга чиқаётган Redmi 9 модели айни шу смартфоннинг глобал версиясидан қандай фарқ қилади?

Агар чиндан ҳам шунақа бўлиб чиқса, Redmi 9 олмоқчи бўлганлар унга AliExpress орқали Хитойдан буюртма берганлари яхши.

Машҳур робот-кўппак сотувга чиқди, лекин бу пулга Tesla Model S олиш мумкин! (+видео)

Компания ушбу робот-кўппагини шу кунгача фақат ижарага бериб келаётган эди, шундаям айрим компанияларга. Энди эса Spot очиқ савдога қўйилди, лекин нархи одамни «қопадиган» даражада!

Узоқ кутилган Redmi 9 тақдим этилди – хусусият ва нархлари

Арзон бўлса-да, унда контактсиз тўловлар учун NFC чипи, шунингдек, пульт сифтида қўллаш учун инфрақизил порт бор. MIUI 11 график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Redmi 9’га аллақачон расман буюртма бериш мумкин, нархи энди «жойига тушди»!

Helio G80 процессорли Redmi 9 тезкор/ички хотираси ҳажмига кўра 3/32 ва 4/64 гигабайтлик вариантларда чиқарилади. MicroSD хотира картаси учун слот ҳам кўзда тутилган, нархи ҳам сизга маъқул келади.

Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия. Буларнинг фарқи нимада?

Xiaomi смартфонлари борасидаги кўпчиликни қизиқтирган саволга жавоб берамиз.

Redmi 9 тақдим этилмай туриб сотила бошлади: хусусиятлари, расмий суратлари ва нархи!

Компаниянинг ўзи уни аллақачон AliExpress онлайн бозоридаги ўз расмий дўконида сотувга чиқарди. Лекин унинг нархи аввал кутилганидек паст эмас, ҳатто ишониб бўлмас даражада юқори!

Аслидан фарқлаб бўлмайдиган AirPods Pro клонини атиги 16 долларга олинг!

iOS-қурилмаларга уланганида, махсус ойна қалқиб чиқади. Янаям қизиғи – сохта AirPods Pro сенсор бошқарувга ҳамда сувдан ҳимояга эга! Қувватлаш учун унда Lightning порти ҳам борлигини айтмайсизми!?.

Атиги 90 долларга NFC, квадрокамера ва 128 ГБ хотирали смартфон чиқди! (+видео)

Galaxy S20 флагманлари дизайнидаги Cubot P40 одатда арзон телефонларда учрамайдиган NFC чипига ва Android 10 операцион тизимига ҳам эга эканлиги бошқа смартфонсозларнинг ҳасадини келтириши аниқ.

Танловга марҳамат: бош соврини – 15 000 доллар ва Alibaba офисига ташриф!

«Alibaba GET Global Challenge 2020» – дунё бўйлаб ёшлар учун коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш ва одамларга кундалик ҳаётнинг барча соҳаларида ёрдам бериш учун Alibaba’дан халқаро танлов.

Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Amazon орқали у атиги 50 еврога қалбаки AirPods қулоқчинини буюртма қилган. Унинг ҳақиқийси анча қиммат – 180 евро атрофида туради, яъни қиз ўзи буюртма қилган товарнинг сохта эканини олдиндан билган. Лекин...

Мотоциклга айланувчи дрон-трансформер атиги 37 доллардан сотиляпти

Қурилманинг аккумулятори 3.7 вольт кучланишдаги 650 мА/соатлик ток сиғимига эга. Унинг тўла қуввати 8 дақиқа учишга ёки «мотоцикл» режимида 15 дақиқа юришга етади.

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тест саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вирусолог олимлар билан келишилган ҳолда тузилган, дейилади АКТ вазирлиги хабарида.

AliExpress асосчиси коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам беради

Мазкур фонд бунга қадар Хитой, Россия, Жанубий-Шарқий Осиё, Европа Иттифоқи ва Африка мамлакатларига коронавирусга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзган эди.

Google'дан навбатдаги хизмат ҳам бепул бўлиши мумкин!

Компания ўз иловаларидан бирини худди YouTube каби бепул, рекламалардан даромад келтирувчи платформага айлантириб, унинг қамров доирасини кенгайтирмоқчи.

Атиги 8 доллардан сотилаётган «видеокузатув камераси»нинг сири нимада?

G-Kellway компаниясининг фейк камерасини AliExpress’дан 8 долларга ҳам бормайдиган нархда харид қилиш имкони мавжуд. Харидор ўз истагига кўра унинг қора ёки кумушранг туслисини танлаши мумкин.

Алданиб қолманг: Redmi Note 9 Pro процессори Qualcomm’никидан бошқа бўлиши ҳам мумкин!

Агарда синалган Qualcomm компаниясининг ишончли процессорига эга Redmi Note 9 Pro олмоқчи бўлсангиз, хариддан аввал унинг айнан қайси чипсет базасида тайёрланганига эътибор беришингиз керак бўлади.

Олимлар коронавирус юққан смартфонни дезинфекциялаш йўлларини айтишди!

Коронавирус фақатгина ҳаво-томчи йўли орқали ёки вирус юқтирган киши билан контакт туфайлигина юқмас экан. Ҳатто смартфон ҳам унинг ташувчиси бўлиши мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш