Google ходимлари камида 2021 йилнинг июлигача ишга бормайдиган бўлишди!

Facebook ҳамда Twitter ҳам ўз ходимларига масофадан ишлашга рухсат беришган ва бу режимнинг қачонгача чўзилишига ҳозирча аниқлик киритишмаган.

Android 11’нинг «ширин» номи маълум бўлди

Google компанияси Android 10’дан бошлаб, операцион тизимларни ширинликлар номи билан аташдан воз кечган. Лекин ходимлар уларни компания ичида ширинликлар номлари билан атаб келишаётган экан.

Google ҳамда Apple монополиясига Huawei қаттиқ зарба берди!

Telegram асосчиси куни кечагина Apple ҳамда Google компанияларига жиддий айблов қўйган эди. Huawei эса бу икки гигантнинг мобил иловалар бозоридаги монополиясига чек қўйишнинг ўзига хос йўлини топди.

iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»сини Google тақдимотдан аввал дўконига чиқариб қўйди

Смартфон экранида 12 май санаси акс эттирилганига қараганда, Google дастлаб уни ўша куни намойиш этишни режалаштирган. Аммо коронавирус пандемияси ёки бошқа сабабларга кўра тақдимот кейинга сурилган.

Telegram асосчиси Apple ва Google’ни жиддий айблаб, уларнинг гегемонлигини тўхтатиш йўлини кўрсатди

«Корпорацияларга 3% рақамли солиқ солишга уринишдан олдин давлатлар биринчи навбатда Apple ва Google компанияларига 30% «рақамли солиқ»ни тўлашни тўхтатишлари керак», – умуман олганда, мантиқли талаб!

Барча смартфонларга Android 11 чиқиш санасини Google тасодифан «сотиб» қўйди

Тақдимот санаси фош бўлиб қолганидан сўнг, YouTube видеохостингидан Hey Google Smart Home тадбирининг трансляциясини томоша қилиш имкони ҳам чеклаб қўйилган.

Смартфонингизга AnTuTu бенчмаркини ўрнатишингизга Google нега қарши чиқяпти?

AnTuTu иловаси март ойида Google Play’дан олиб ташланганида, буни англашилмовчилик, деб баҳолашганди. Бироқ вазият янада чигаллашди – негадир Google ушбу бенчмаркка қаршиликни оширди.

Ушбу иловалар смартфонингизда бўлса, тезда ўчириб қутулинг!

Улар орасида фото ёки видео таҳрирчиси, обойлар тўйлами, қадам ҳисоблагич ёки ўйин кабилар ҳам бор. Аслида эса буларнинг барчаси жосуслик ишларини бажариб келаётган экан.

Google Chrome фойдали функция билан бойиди (+видео)

Ушбу функция Windows ҳамда Android учун тақдим этилган Chrome браузерининг 80 ва ундан кейинги версияларида ишлайди. Ундан баҳраманд бўлиш учун браузерингизнинг янгиланганлигини текшириб кўринг.

Meet видеоконференциялар сервисини Google энди мобил Gmail иловасига ҳам қўшди

Видеоконференция бошлаш учун унда New meeting тугмачасини босиш керак. Кейин эса чат ҳаволаси яратилади ва уни коди билан бирга иштирокчиларга почта орқали жўнатиш, ёки Google Calendarга қўшиш мумкин.

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: Android 11 Beta’ни ушбу смартфонларга ўрнатиш хавфли!

Янгиланганидан сўнг юзага келган муаммоларнинг ечимини топа олмасдан, фойдаланувчилар ўз смартфонларининг прошивкаларини Android 10’га қайтаришяпти.

Android 11 учун Google нималарни iOS’дан олган?

Android 11 операцион тизимининг биринчи бета-талқинини кузатиб, ундаги айрим функциялар асосий рақобатчи – iOS тизимидан ўзлаштирилганини пайқаш мумкин. Қуйида шулардан асосийларини келтириб ўтамиз...

Apple ва Microsoft – нархи $1,5 трлн.га етган илк компаниялар!

Бошқа техногигантларнинг ҳам бозор баҳоси ортиб бормоқда. Ҳозирда Amazon компаниясининг капиталлашуви $1,3 трлн.га, Google’га эгалик қиладиган Alphabet ширкати капиталлашуви $1 трлн.га етди.

Android 11’нинг илк бета-талқини саккизта смартфонга расман тақдим этилди!

Булар – Android 11 Beta 1 операцион тизим талқинигача расман янгиланадиган гаджетлардир. Тез орада дастурчилар унинг асосида бошқа смартфонлар учун ҳам норасмий прошивкалар тайёрлашса керак.

Google ва YouTube ишида узилишлар бўлмоқда

Бугун Google ва YouTube фойдаланувчилари муаммоларга дуч келишмоқда. Downdetector сайти маълумотларига кўра, жиддий узилишлар Тошкент вақти билан соат 09:08 да бошланган.

Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Рўйхатга 8 та Google, 22 та Samsung, 10 та Nokia, 8 та OnePlus, 18 та Xiaomi, Redmi ва POCO, 18 та Huawei ва Honor, 26 та Oppo ва Realme, 9 та Vivo 9, 2 та Sony, 6 та LG, 2 та ASUS смартфони кирган.

Google хитойликлар учун қасос олди!

Хитойнинг ҳукумат газетаси – Global Times ёзишича, мазкур мамлакат оқилона бўлмаган усулларда ҳамла қиляпти; бу эса расмий Пекин томонидан тегишли чоралар кўрилишига олиб келиши мумкин.

Android 11 тақдимоти кечиктирилганди, аммо Google тасодифан Pixel смартфонларига янги операцион тизимни жўнатиб қўйди

Android 11 Beta тизими тасодифан баъзи Pixel смартфонларига жўнатиб юборилди.

Android 11 онлайн тақдимотини кутяпсизми? Хомтама бўлмай қўяверинг!

«Биз сизларга Android 11 ҳақида кўпроқ сўзлаб беришдан мамнун бўлардик, лекин ҳозир байрамлар вақти эмас... Яқин орада биз Android 11 тўғрисидаги янги тафсилотлар билан қайтамиз», – дейилади баёнотда.

YouTube’даги янги қулайликдан энди сиз ҳам фойдалана оласиз! (+видео)

Google бу ҳақда YouTube сервисининг расмий Twitter-аккаунти орқали хабар берди. Шу билан бирга, янгиланган навигация тизимини намойиш этувчи видеолавҳани ҳам улашди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш