Яна бир оммабоп Redmi смартфонига барқарор глобал MIUI 11 кела бошлади

Xiaomi дастурчилари янги прошивка билан бу смартфонга октябрдаги хавфсизлик патчларини ҳамда MIUI 11 график қобиғининг асосий ўзига хосликларини қўшишган.

MIUI 11 учинчи тўлқинда эски моделлардаги Xiaomi ва Redmi смартфонларга тарқатилади

Xiaomi янги график қобиқ базасидаги прошивкаларнинг учинчи тўлқинини тарқатишга тайёр. Бунда нисбатан эски, 2016–2018 йиллар орасида тақдим этилган 13 русумдаги смартфонлар янгиланади.

Xiaomi тўртта смартфонига барқарор MIUI 11 тарқатмоқда, шундан иккитаси глобал прошивкалар!

«Хитойча Apple» нисбатан эски моделларни ташлаб қўймасдан, улар учун ҳам янги график қобиқ базасида прошивкалар ишлаб чиқишни тўхтатмаяпти.

Энг арзон янги Redmi’ларга барқарор глобал MIUI 11 муддатидан аввал келяпти!

Режага кўра, ушбу ҳамёнбоп қурилмалар 13 ноябрдан MIUI 11 график қобиғи асосидаги глобал барқарор прошивкага янгилана бошлаши керак эди.

Яна нақ 15 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 11 тарқатила бошлади

Xiaomi кейинги бир ойда бир қатор мобил қурилмалари учун MIUI 11 асосидаги прошивкаларни тарқатилиб келаётир. Иккинчи тўлқинда эса нақ 15 русумдаги смартфон ушбу прошивкагача янгилана бошлади.

Xiaomi’нинг яна учта смартфони барқарор MIUI 11’гача янгиланмоқда

«Хитойча Apple» кейинги икки кун ичида яна учта флагмани учун MIUI 11 график қобиғини тақдим этди. Булардан бирида прошивка Android 10, иккитасида эса Android 9 операцион тизим талқинигача янгиланган.

Xiaomi яна иккита смартфонига барқарор глобал MIUI 11 прошивкасини тарқатмоқда

Ушбу иккала ҳолатда ҳам MIUI 11 график қобиғи Android 9 Pie операцион тизим талқини базасига қурилган. Ҳажми 1.9 гигабайт келувчи мазкур апдейт октябрь хавфсизлик патчларини ҳам ўз ичига олган.

Яна тўртта оммабоп Xiaomi смартфонига глобал барқарор MIUI 11 кела бошлади!

Хитойдан ташқарида янги талқиндаги глобал прошивкагача янгиланаётган моделлар сони яна тўрттага кўпайди.

15 хил Xiaomi смартфонлари энди янгиланмайди, 20 хилдагиси учун MIUI ишлаб чиқиш тўхтатилди!

Компания синовчи-дастурчилар учун MIUI 9.10.14 тест жамланмаси йўриқномасини эълон қилди. Унда расман айтилишича, нақ 15 русумдаги Xiaomi ҳамда Redmi қурилмаларига энди тизим янгиланишлари келмайди.

Барқарор MIUI 11 прошивкаси яна тўртта Xiaomi смартфонига етиб келди

Прошивка ҳажми 700 МБ атрофида бўлиб, у смартфонларга янгиланган интерфейс, ранглар ва товушлар; Mi Work ҳамда Mi Go иловалар тўпламлари, Always On Display функцияси каби янгиликлар олиб келади.

Xiaomi смартфонларидан олтитасига барқарор MIUI 11 прошивкаси тарқатилмоқда, орасида арзон моделлар ҳам бор!

Компания MIUI 11 график қобиқ талқинига асосланган прошивкаларни турли смартфонларига тезкорлик билан тарқатмоқда. Улар орасида Ўзбекистонда оммабоп бўлган ҳамёнбоп моделлар ҳам борлиги қувонарлидир.

РАСМАН: Huawei ва Honor смартфонлари ҳамда планшетларининг Android 10’гача янгиланиш жадвали

Компаниянинг расмий маълумотига кўра, шу муддатларда нақ 33 моделдаги Huawei ҳамда Honor брендли смартфонлар ва планшетлар Android 10 тизими асосидаги EMUI 10 прошивкасигача янгиланади.

Энди энг арзон смартфонларга ҳам Android 10 ўрнатса бўлади!

Оперативкаси 1,5 ГБдан кам бўлган смартфонларга аталган Android 10 (Go edition) талқинида иловалар 10 фоизга тезроқ ишга тушади. Шунингдек, тизимнинг умумий тезлиги ва ишончлилиги ҳам оширилган.

РАСМАН: MIUI 11 барқарор прошивкаси қайси Xiaomi смартфонларига қачон етиб келади?

Компания кечаги тақдимот тадбирида маълум қилишича, нақ 46 моделдаги Xiaomi смартфонлари учун ушбу дастурий таъминот асосида прошивка тайёрланмоқда.

MIUI 11’даги янги функция Xiaomi смартфонлари эгаларининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин!

Xiaomi’нинг маҳсулотлар бўйича директори ҳамда MIUI график қобиғининг бош менежери мазкур функциянинг пайдо бўлишини Weibo тармоғи орқали расман тасдиқлаган.

Ҳалиям iOS 13 келмаётган бўлса, айфонни «мажбуран» янгилаймиз

Айрим айфон эгалари мазкур апдейт ҳануз етиб келмаётганини айтишмоқда. Баъзиларда эса iPhone ҳали янгиланишни текшириш жараёнидаёқ қотиб қолмоқда. Бу муаммоларни ҳал этиш йўлларини кўриб чиқамиз...

Ўзбекча клавиатурали iOS 13 чиқди: ундаги ўзгаришлар ва янгиланувчи iPhone’лар рўйхатлари

iOS 13’нинг асосий ўзига хосликлари – «тунги режим»; клавиатурадаги свайп ва ўзбекча ҳарфлар; яна компания самарадорликни яхшилаган, иловаларни қайта ишлаган ва ўз авторизация тизимини жорий этган.

Android 10’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати билан танишинг!

AndroidPure нашри эълон қилган маълумотда Android 10 талқинигача янгиланувчи барча Samsung планшетлари ва смартфонлари рўйхати келтирилган.

Шошқалоқлар учун махсус: Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 10 чиқди!

Android 10 базасидаги LineageOS норасмий прошивкаларини юклаб олиш мумкин бўлган янги смартфонлар орасида Xiaomi’нинг анча эски моделлари билан бирга «ёнғоқчақар» Redmi Note 7 ҳам бор!

Исталган смартфонда Android автоматик янгиланишини ўчириб қўйишнинг энг осон иккита йўли

Автоматик янгиланишларни тақиқлаб қўйиш усули қурилманинг моделига қараб сал фарқланиши мумкин, лекин шу иккита усулни ўрганиб олиб, улар асосида ўз смартфонингизда ўчириб қўйиш йўлини топа оласиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш