Samsung тўрт хил Galaxy A смартфонига Android 10 базасидаги One UI 2.0 тарқатяпти

Ушбу апдейт файли анча салмоқли – салкам 3 гигабайт. У февраль ойи хавфсизлик патчларини, Android 10’нинг асосий ўзига хосликларини, ҳамда янги One UI 2.0 график қобиғини ўз ичига олган.

«Жонли» видео: iPhone’ларга энди Android ўрнатиш мумкин!

Project Sandcastle сайтидан аллақачон иккита моделдаги iPhone учун Android прошивкаларини кўчириб олиш мумкин. Уларни ўрнатиш жараёни оддий Android-смартфонга кастом прошивка ўрнатишдан фарқ қилмайди.

Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

Ушбу рўйхат жуда катта, чунки унга MIUI 11’гача расман янгиланадиган барча моделлардаги – глобал, хитойча ва ҳатто русча версиялардаги смартфонлар прошивкалари киритилган.

MIUI 11 прошивкасида Redmi 10X 4G ва яна учта янги Redmi смартфони «топилди»!

XDA Developers дастурчилар ҳамжамиятининг kacskrz никли аъзоси MIUI 11 график қобиғининг янги талқини кодларини «кавлаштириб» кўрди...

Xiaomi амаллади: оммабоп смартфонларга Android 10 прошивкаси кела бошлади!

Ҳар иккала смартфонга Android 10 босқичма-босқич тарқатила бошлаган ва Wi-Fi орқали ўрнатиш мумкин бўлади. Лекин шошилганлар учун XDA-Developers ресурсига прошивка файллари ҳам жойланган.

Xiaomi смартфонлари эгалари, коронавируснинг навбатдаги зарбасига тайёр туринг!

Компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси менежерларидан бири – Сумит Сонал аниқлик киритишича, коронавирус карантини сабабли аксарият Xiaomi ходимлари ўз иш жойларига қайта олмаяптилар.

Galaxy Z Flip ҳамда Galaxy S20’лар ҳақида қизиқ хабар: Samsung’дан буни ҳеч ким кутмаган эди! (+видео)

Samsung смартфонлари узоқ вақт Samsung Experience график қобиғи бошқаруви остида ишлаб келарди. Бундан бир йилча аввал компания унинг ўрнига янги – One UI қобиғини тақдим этган.

Қайси айфонлар iOS 14’гача, айпадлар iPadOS 14’гача янгиланади?

Ўзингизга ёки бирор яқинингизга iPhone ёхуд iPad танлаётганда, унинг ушбу рўйхатга кирган-кирмаганига ҳам эътибор қаратганингиз маъқул.

Android 10 базасидаги EMUI 10’гача янгиланмайдиган Huawei ва Honor смартфонлари рўйхати чиқди

Huawei вакилларининг изоҳлашича, бу смартфонлар процессорлари янги прошивкани «кўтара олмайди», демоқда компания. Бироқ ушбу сабаб бирмунча ғалати туюляпти, айниқса – Honor Play масаласида...

Xiaomi яна 5 хил смартфонини Android 10 базасидаги MIUI 11’гача янгилаяпти

Ҳозиргача жами 27 моделдаги смартфонларига MIUI 11 график қобиғи асосидаги барқарор прошивка тарқатган. Лекин ушбу апдейтларнинг ҳаммаси ҳам сўнгги – Android 10 оперцион тизимига асосланган эмас.

2019 йилнинг энг барқарор смартфонлари ва прошивкалари (Master Lu рейтинги)

Master Lu смартфонларнинг бир текис ва барқарор ишлаши, шунингдек, энг барқарор прошивка бўйича 2019 йил якунларини ҳам эълон қилди. Ҳар иккала рейтингда ҳам хитойлик компаниялар маҳсулотлари етакчи.

Юртимизда харидоргир иккита Xiaomi смартфонига Android 10 базасидаги барқарор MIUI 11 кела бошлади

MIUI V11.0.1.0.QFJEUXM версия рақамли апдейт ҳажми тахминан 2,2 гигабайтга тенг бўлиб, Android операцион тизимининг декабрдаги хавфсизлик патчларини ҳам ўз ичига олган.

Xiaomi смартфонлари MIUI янгиланиши билан муҳим функцияларидан маҳрум этиляпти!

MIUI график қобиғи ўзининг қулайлиги, қўшимча функцияларга бойлиги билан ажралиб туради. Лекин Xiaomi смартфонлар прошивкалари билан боғлиқ боғлиқ нохуш ўзгариш қилаётганини маълум қилди.

Яқин орада Android 10’гача янгиланаётган олтита Xiaomi смартфони билан танишинг

Android 10 устига қурилган MIUI 11 прошивкалари дастлаб Хитойдаги смартфонларга тарқатилади, кейин эса бир неча ҳафта мобайнида дунё бўйлаб глобал прошивкалар ҳам узатилади.

Xiaomi ва Redmi смартфонларида яна бир фойдали функция пайдо бўляпти

Weibo ижтимоий тармоғидаги MIUI расмий канали ўн биринчи авлод график қобиқнинг янги функциясини эълон қилди. Расман у «иш ва дам олишни бошқариш» деб аталади, аслида эса...

Xiaomi смартфонларига MIUI 11 янги муаммо олиб келмоқда

Бу ҳолат турли моделларда учраса-да, шикоятлар асосан Xiaomi Mi 9 ҳамда Mi 9T қурилмалари эгаларидан тушмоқда. Статистикага кўра, батарея қувватини асосан Android операцион тизимининг ўзи сарфламоқда.

Huawei биратўла 14 хил смартфонига EMUI 10 қобиқли Android 10 тарқатяпти: рўйхат ва ўзгаришлар

Ундаги энг муҳим функциялардан бири Distributed Virtual Bus технологиясидир. Унинг шарофати билан Android 10 бошқарувли гаджетлар ўзаро маълумот алмашиш учун кабелсиз, бевосита боғлана оладилар.

Энг оммабоп Redmi смартфони «ғиштга айланиб» қоляпти, Xiaomi эса жим!

AnTuTu’га кўра, бу модел ўрта нархли смартфонларнинг энг зўридир. Дунёнинг тренддаги телефонлар рейтингларида ҳам у юқори ўринлардан тушмаяпти. Бироқ унинг нуқсони борасида Xiaomi «мум тишлаган»...

Samsung иккита арзон смартфони ва иккита флагманига One UI 2.0 қобиқли Android 10 тарқатяпти

Galaxy A51 ва Galaxy A71 намойишидан сўнг, Samsung энг арзон – Galaxy M туркумидаги смартфонларининг ҳамда энг қиммат флагманларининг эгаларини ҳам хурсанд қилди.

Иккита арзон Redmi смартфонига барқарор MIUI 11 базасидаги глобал прошивка тарқатилмоқда

Гарчи эски моделлардаги Xiaomi смартфонлари учун Android 10 ҳали тақдим этилмаган бўлса-да, уларга MIUI прошивкасининг сўнгги талқини тарқатиляпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш