Ярим нархли камбағалбоп букламафон – Galaxy Fold Lite сурати чиқди

Оригинал Galaxy Fold’дан унинг фарқи – бош камераси учта эмас, балки икки модулли; ташқи дисплейи ҳам ихчам тасмача шаклида. Snapdragon 865 процессори ўрнатилса-да, у 5G тармоғида ишлай олмайди.

Galaxy M01 хусусиятлари ва нархи эълон қилинди: Redmi 8A ва Realme C3 кушандаси!

5,71 дюймлик, HD+ форматидаги TFT-экранга эга Galaxy M01 «электрон юраги» – Snapdragon 439 процессори, тезкор/ички хотираси эса тегишлича 3/32 гигабайтлик бўлади.

«Перископ» камерали Galaxy Note 20+ янги суратлар ва видеода

Note 20+ корпуси Galaxy Note 10+ моделидан каттароқ, аммо Galaxy S20 Ultra суперфлагманидан ихчамроқ! Дизайни эса бир вақтнинг ўзида Galaxy Note 10 ва Galaxy S20 туркумлари вакилларига ўхшаб кетади.

Samsung смартфонларига номаълум «касаллик» тушди – янгиланишларни ўчириб қўйинг!

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, смартфонда автоматик янгиланишларни ўчириб ҳамда ҳар эҳтимолга қарши маълумотларнинг захира нусхасини яратиб қўйишни маслаҳат беришмоқда.

Samsung’нинг навбатдаги арзон смартфонлари – Galaxy M51 ҳамда M31s ҳақида хушхабарлар бор!

Смартфонларнинг иккаласи ҳам Android 10 операцион тизими базасидаги One UI 2.0 график қобиғи билан чиқарилади. Galaxy M51 моделининг дактилоскопи дисрлейга интеграция қилиниши ҳам мумкин.

Samsung «ўлдириб бўлмас» Galaxy S20 тақдим этди, лекин уни ҳеч ким сотиб ололмайди! (+видео)

Galaxy S20 Tactical Edition махсус ғилоф ва дастурий таъминот, икки босқичли шифрлаш ва «жосус» режимига эга. У қадоқданоқ ҳарбий тактик радиоалоқага ва миссияларни бошқариш тизимларига улана олади.

Apple – АҚШ ғурури, лекин рейтингда кучли учликни бошқа компания смартфонлари банд этди!

American Customer Satisfaction Index ташкилоти фойдаланувчиларнинг ўз смартфонларидан қониққанлик даражасини аниқловчи йиллик тадқиқот натижасини эълон қилди. Унда кутилмаган кўрсаткичлар акс этган.

AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Ушбу рейтингда Qualcomm, Samsung, Huawei HiSilicon ҳамда MediaTek каби чипсозларнинг айни пайтдаги смартфонларда қўлланаётган процессорлари қатнашган.

Samsung ҳамёнбоп смартфонларининг камерасини яхшиламоқчи

Шу пайтгача Samsung смартфон нархини ошириб юбормаслик учун бундай қилмасдан келаётганди. Энди эса ё OIS қисмлари арзонлашган, ёки компания ҳар бир смартфондан оладиган фойдаси камроқ бўлишига рози.

Янги ҳамёнбоп смартфон – Galaxy A11 сотувга чиқди, нархи билан танишамиз

Ўтган ҳафтада Samsung ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A11 смартфонини намойиш қилган. Бу – уч модулли бош камера ва экран тирқишидаги олд камерага эга модел бўлиб, ўшанда унинг нархини айтишмаган эди.

Samsung смартфонлари, планшетлари ва телевизорларига чегирма, яна совғалари ҳам бор!

Акциялар доирасида айрим планшетлар, телевизор ва флагман смартфонларни қулай шартлар асосида олиш мумкин. Баъзи гаджетлар харидида телевизоргача бўлган совғалар қўйилган!

Galaxy A21s тақдим этилди – Android 10 тизимли автономлик монстри!

Samsung уни қора, оқ, кўк ва қизил ранглардаги корпусларда, хотираси 3/32, 4/64 ва 6/64 гигабайтлик вариантларда таклиф этади. Барчасида 512 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта учун слот мавжуд.

Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Самарадорлик бўйича етакчи Android-процессор – Qualcomm Snapdragon 865 сунъий онг имкониятлари бўйича битта рейтингда атиги еттинчи ўриндан жой олган!

ТОП-6: энг кўп сотилган Android-смартфонлар (2020 йил 1-чорак)

Йилнинг илк чорагида жами 275 миллионта смартфон сотилган бўлиб, уларнинг 86 фоизи «яшил роботчали» экан. Android-смартфонлар орасида кучли флагманлардан кўра арзонларининг бозори чаққон.

Янги процессорли, ҳамёнбоп Galaxy A21s: расмлари, нархи ва хусусиятлари

Samsung ушбу моделида ўзининг янги – Exynos 850 процессорини қўллаган ва у 5G тармоғида ишлай олмайди. Смартфоннинг тезкор/доимий хотираси тегишлича 3/32 гигабайтлик ҳажмга эга.

«Qualcomm, нарироқ сурил!» – Samsung ҳам арзон 5G-смартфонлар учун процессор тайёрлаяпти

Exynos 880 5G натижалари Snapdragon 765G кўрсаткичларига жуда яқин; демак, янги чипсет айнан шу процессор рақибидир. Унинг базасидаги смартфонлар Qualcomm чипли моделлардан арзон бўлиши кутилмоқда.

Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти

Одатда бундай хусусият арзон эмас, балки ўрта нарх тоифасидаги смартфонларда ва флагманларда қўлланар эди. Лекин Samsung арзончи бозорларида шу йўл билан харидорларни жалб этмоқчи, шекилли.

ТОП-10: Хитой флагманлари барча Galaxy S20’ларни суриб чиқарди! (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

Ўтган ой глобал рейтингида дастлабки тўртта, жами олтита ўринни забт этган янги Samsung флагманлари бу гал зўрға тўртинчи ва бешинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринларнигина эгаллашган.

Энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

Нуфузли чипсоз – Qualcomm процессорларига асосланган смартфонлар бу рўйхатда ҳам кучли учликка кира олмаган, аммо қолган барча ўринлар айнан унинг чипсетлари базасидаги қурилмаларга тегишли.

1200 долларлик Samsung флагмани бу рейтингда зўрға 10-ўринни олди!

Нархи 1400 долларлик бўлишига ва компания камерасини мақтаганига қарамасдан, камерофонлар рейтингида у атиги 122 балл олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш