4200 долларлик 5G-смартфон савдога чиқди, VIP-хизматлари билан!

«Осмон ости салтанати»да унга етарлича харидор чиқиши тайин; ахир, компаниянинг аввалги – 2300 долларлик смартфонини 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишганди!

Йилнинг энг зўр селфифони сотувга чиқди: чегирма ва муддатли тўлов

Ҳар иккала смартфон Kirin 990 чипи, 4000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланган. Дисплейга ўйилган олд камера 32 ва 8 МПлик, бош камера эса 40, 8 ва 8 МПлик датчикларни ўз ичига олган.

Рекордчи 5G-смартфонларнинг ҳам намойиш куни аниқ (+видео)

Reno 3 смартфони MediaTek компанияси яқинда тақдим этган Dimensity 1000 процессорига асосланган. Янада илғор – Reno 3 Pro версияси бўлса Qualcomm Snapdragon 765G чипсети базасига қурилган.

Орзиқиб кутилган Redmi K30 намойиш қилинди: 5G-версияси атиги 285 доллардан!

Redmi K30 смартфони Qualcomm компаниясининг 7 нанометрлик Snapdragon 765G процессори базасига қурилган. Унинг экрани диагоналига 6,67 дюймлик, томонлари ўзаро 20:9 нисбатда.

DxOMark’нинг янги рейтингида Huawei ҳали тақдим этмаган 5G-смартфон рекорд ўрнатди!

Яқиндагина DxOMark энг зўр селфифонлар рейтингини тақдим этган эди. Huawei Nova 6 5G эса ундаги лидерлар – Galaxy Note 10+ 5G, Huawei Mate 30 Pro ҳамда Google Pixel 4 флагманларини ҳам доғда қолдирди!

Redmi K30 – иккита жиҳатдан дунёда биринчи смартфон! (+«жонли» сурат)

10 декабрдаги маросимда мазкур 5G-флагмандан ташқари, Redmi брендининг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

Redmi K30 ҳақидаги янги хабар ҳафсалани пир қилди!

Redmi K30 таақдимот тадбирида яна бренднинг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

«Ундан нимам кам!?» – Xiaomi ҳам 140 долларлик 5G-смартфонлар ваъда қиляпти

Куни кеча Honor раҳбари мазкур бренд остида 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрланишини айтган эди. Ҳамёнбоп смартфонлари билан машҳур бўлган Xiaomi ҳам бунга жим қараб тура олмади.

Атиги 140 долларга 5G-смартфон оласизми?

Honor имкон қадар кўпроқ фойдаланувчиларни 5G тармоғига жалб этмоқчи. Бу мақсадда у 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрлайди. Шулардан биринчиси бозорга келаси йилдаёқ чиқарилади.

10 декабрда Xiaomi нафақат Redmi K30, балки Pocophone F2 ва Mi Mix 4’ни ҳам тақдим этиши мумкин!

Redmi K30 икки хил – 5G-модемли ва усиз вариантларда 10 декабрда тақдим этилиши маълум. Xiaomi ушбу матбуот анжуманига бағишлаб тайёрлаган расмий реклама постерида эса бошқа гаджетлар номлари ҳам бор!

Samsung’нинг буюк ёлғони: декабрда чиқаётган Galaxy S10 Lite – умуман янги смартфон эмас экан!

FCC маълумотлар базасида пайдо бўлганига қараганда, Galaxy S10 Lite моделини уни декабрдаёқ намойиш этиб, сотувга ҳам чиқаришади. Лекин таниқли инсайдер унинг умуман янги смартфон эмаслигини айтмоқда.

Honor V30 Pro флагмани тақдимотдан аввал AnTuTu’да ҳайратга солди!

Тўғри, Honor V30 Pro тўплаган 476 480 баллни рекорд деб бўлмайди, лекин бу барибир зўр натижа. Мазкур девайс самарадорлигига кўра Huawei Mate 30 Pro флагманига тенг/

Samsung W20 5G – компаниянинг иккинчи букламафони намойиш этилди

Иккинчи букламафон Snapdragon X50 модемли Snapdragon 855 Plus процессори базасида ишлайди. Шунингдек, ташқи элементларида ҳам фарқлар бор – улар Galaxy Fold’га нисбатан такомиллаштирилган.

Xiaomi раҳбари Redmi K30 тақдимоти ҳақидаги баҳсларга нуқта қўйди

MIDC 2019 конференциясида иштирок этаётган Лей Цзунь компаниянинг Redmi K30 смартфони ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди. Шунингдек, у Xiaomi кейинги йил камида ўнта 5G-смартфон чиқаришини ҳам тасдиқлади.

Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

Ушбу махсус 5G-айфон ҳатто оддий iPhone 11’дан арзонроққа сотиляпти! Қизиқ-а: барибир 5G-модеми йўқ бўлган смартфон қанақасига бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши мумкин!?

Ниҳоят, Huawei ҳам 5G-букламафонини сота бошлади, лекин кутилганидан ҳам қиммат!

Mate X 5G’нинг ушбу версияси Kirin 980 чипсетига таянади, у Huawei’нинг ўз ишланмаси бўлмиш 5G-модем – Balong 5000 чипи билан тўлдирилган.

«Бозорни портлатувчи» 5G-смартфон ва унинг процессори тақдимот куни айтилди

MediaTek MT6885 процессорли биринчи флагман Redmi K30 бўлиши маълум. Шундан келиб чиқсак, 26 ноябрь куни Xiaomi ҳамда MediaTek компаниялари қўшма анонс ўтказишлари эҳтимоли юқори.

Барча моделлардаги Galaxy S11’ларнинг экран ўлчамлари ва яна иккита зўр жиҳати маълум бўлди

Таниқли инсайдер Эван Блэсс ўзининг Twitter аккаунти орқали Galaxy S11 смартфонлари ҳақида навбатдаги маълумотни эълон қилди. Одатда унинг прогнозлари ҳамиша тўғри чиқади, гарчи норасмий бўлса-да.

Huawei Mate 30 5G флагманлари савдога чиқиб, 1 дақиқадаёқ 1 миллиардлик сотилди!

Huawei Mate 30 туркумини Хитойнинг ўзида харидорлар жуда яхши қарши олишган. Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro моделлари савдога чиққанидан сўнг бир ҳафтага етмасдан, улар бир миллион донадан ошиқ сотилган.

Samsung йўл берди: Exynos 980 процессорли илк 5G-смартфонни хитойликлар чиқаришяпти! (+видео)

Махфий тадбирдан олинган «жонли» суратлар ушбу 5G-смартфон хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот беради. Уларга кўра, гаджетнинг бош камераси уч модулли, олд камераси эса корпус ичидан чиқадиган бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш