26 майда тақдим этилаётган Redmi 10X илк «жонли» суратларда!

5G тармоғидаги икккита SIM-картани қўлловчи, кечагина тақдим этилган Dimensity 820 процессори базасидаги биринчи смартфон – Redmi 10X 5G моделининг айрим хусусиятларини расмлар ошкор этган.

Янги ҳамёнбоп смартфон – Galaxy A11 сотувга чиқди, нархи билан танишамиз

Ўтган ҳафтада Samsung ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A11 смартфонини намойиш қилган. Бу – уч модулли бош камера ва экран тирқишидаги олд камерага эга модел бўлиб, ўшанда унинг нархини айтишмаган эди.

Атиги 90 долларга NFC, квадрокамера ва 128 ГБ хотирали смартфон чиқди! (+видео)

Galaxy S20 флагманлари дизайнидаги Cubot P40 одатда арзон телефонларда учрамайдиган NFC чипига ва Android 10 операцион тизимига ҳам эга эканлиги бошқа смартфонсозларнинг ҳасадини келтириши аниқ.

Huawei энг арзон 5G-смартфони намойишини расман эълон қилди!

Афсуски, ҳозирча Huawei Enjoy Z 5G ҳақида тафсилотлар эълон қилинмаган, лекин у 20 май куни тақдим этилаётган Honor X10 моделининг қайта номланган версияси бўлиши мумкин.

Redmi K30 ва K30 Pro арзонлашди, чунки Redmi X10, Redmi X10 5G ҳамда Redmi X10 Pro 5G тайёр!

Ҳали чиқмаган Redmi 9, Redmi Note 10 5G ва Redmi 10X ҳақида, ҳатто расмлари билан ёзгандик. Энди эса булардан ҳам бошқа, номлари «Redmi X» билан бошланувчи смартфонлар ҳақида маълумотлар пайдо бўлди!

Lenovo Legion – «барча кўзлари белида» жойлашган илк смартфон! (+расмий суратлар ва видео)

Гаджетнинг ҳатто селфи-камераси ҳам «қоқ белида» – уни корпуснинг ён қиррасидан чиқувчи механизмга ўрнатишган. Яъни, смартфон геймерлар қўлига ўта даражада мосланган – бунақасини ҳали кўрмагансиз!

Samsung смартфонлари, планшетлари ва телевизорларига чегирма, яна совғалари ҳам бор!

Акциялар доирасида айрим планшетлар, телевизор ва флагман смартфонларни қулай шартлар асосида олиш мумкин. Баъзи гаджетлар харидида телевизоргача бўлган совғалар қўйилган!

«Суперсамарадор» Redmi Note 10 5G аллақачон TENAA’да: «жонли» суратлари ва хусусиятлари

Redmi Note 10 5G энг сўнгги – Android 10 операцион тизими базасида тайёрланган MIUI 12 график қобиғига эга. Xiaomi ўтган йилги графигига амал қилса, бу смартфонини шу ёзда намойиш қилади.

Galaxy A21s тақдим этилди – Android 10 тизимли автономлик монстри!

Samsung уни қора, оқ, кўк ва қизил ранглардаги корпусларда, хотираси 3/32, 4/64 ва 6/64 гигабайтлик вариантларда таклиф этади. Барчасида 512 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта учун слот мавжуд.

Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Самарадорлик бўйича етакчи Android-процессор – Qualcomm Snapdragon 865 сунъий онг имкониятлари бўйича битта рейтингда атиги еттинчи ўриндан жой олган!

ТОП-6: энг кўп сотилган Android-смартфонлар (2020 йил 1-чорак)

Йилнинг илк чорагида жами 275 миллионта смартфон сотилган бўлиб, уларнинг 86 фоизи «яшил роботчали» экан. Android-смартфонлар орасида кучли флагманлардан кўра арзонларининг бозори чаққон.

Redmi янада арзон 5G-смартфон тайёрлади, хусусиятлари билан танишамиз!

Бу смартфон ҳали расман намойиш этилмаган MediaTek Dimensity 820 процессори базасига қурилади, бошқа хусусиятлари Redmi’нинг ҳозирги аксарият ҳамёнбоп моделлари даражасида.

Realme авжига чиқяпти: бирданига саккизта янги гаджет!

Расмий постердаа смартфон, портатив аккумулятор – повербанк ҳамда симсиз қулоқчин тасвирланган. Қолган бешта янги маҳсулотнинг айнан қайси турга мансуб экани ҳозирча номаълум.

Янги процессорли, ҳамёнбоп Galaxy A21s: расмлари, нархи ва хусусиятлари

Samsung ушбу моделида ўзининг янги – Exynos 850 процессорини қўллаган ва у 5G тармоғида ишлай олмайди. Смартфоннинг тезкор/доимий хотираси тегишлича 3/32 гигабайтлик ҳажмга эга.

Xiaomi раҳбари «ўз компаниясига хиёнат» билан қўлга тушди!

Weibo ижтимоий тармоғида пост чиқараётиб, Лей Цзунь битта эҳтиётсизликка йўл қўйган. Унда топ-менежер шунчаки ўзи харид қилган китоблар ҳақида ёзган, аммо гап бошқа ёқда...

«Флагманлар кушандаси қайтди!» – Poco F2 Pro кутилганидан арзон нархда тақдим этилди!

Унинг хусусиятларини энг нуфузли флагманлардан бўлмиш Galaxy S20+ ҳамда OnePlus 8 Pro билан таққослаб кўрсатишди. Кўриниб турибдики, ҳатто нархини ҳисобга олмаганда ҳам Poco F2 Pro рақибларидан устун.

Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти

Одатда бундай хусусият арзон эмас, балки ўрта нарх тоифасидаги смартфонларда ва флагманларда қўлланар эди. Лекин Samsung арзончи бозорларида шу йўл билан харидорларни жалб этмоқчи, шекилли.

Тақдим этилмаган Redmi 9 модели Xiaomi сайтига, Redmi 10X иккаласи яна Geekbench’га ҳам чиқди!

Redmi 9 ҳали намойиш этилмай туриб, «Хитойча Apple» арзончи бренднинг ўнинчи авлод смартфонларини ҳам тайёрлаб улгурган. Redmi 10X 4G моделини ҳам аллақачон Geekbench’да текшириб кўришибди!

Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Harmony OS тизимидан ташқари, асосий ўзига хослиги – олд камера учун экранда кемтик ёки тирқиш йўқ. Фақат дисплейнинг юқори қисми ўртасида битта квадрат, иккита доирача шакли сал-пал кўзга ташланади.

ТОП-10: Хитой флагманлари барча Galaxy S20’ларни суриб чиқарди! (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

Ўтган ой глобал рейтингида дастлабки тўртта, жами олтита ўринни забт этган янги Samsung флагманлари бу гал зўрға тўртинчи ва бешинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринларнигина эгаллашган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш