Epic Games афсонавий ўйинлар туркумини App Store’дан буткул олиб ташлади

App Store’да ҳозирда Infinity Blade ўйинларини изласангиз, натижа бермайди. Аммо бу ўйинни аввал ўрнатган ва ўчириб ташлаган бўлсангиз, харидлар тарихи орқали уни топиб, қайтадан ўрнатишингиз мумкин.

Microsoft ўзининг Surface Go планшети рекламасида Apple iPad’ни масхара қилди! (+видео)

Қизиғи шундаки, у шунчаки Apple планшетига шама қилиб ҳам қўймасдан, iPad номини аниқ айтган. Тўғри, авваллари Huawei ва Samsung ҳам купертинолик рақиб устидан кулишган, аммо бу даражада эмас...

Хитой ва АҚШнинг савдо жанги сабабли iPhone’лар бошқа мамлакатда тайёрланиши мумкин

Агарда АҚШ ва Хитой ўртасидаги совуқчилик савдо масалаларига шундай соя солаверса, Apple маҳсулотлари ҳам қимматлашда давом этиши мумкин.

Навбатдаги iPhone ва iPad’лар муҳим технологияни Galaxy S10’дан ўзлаштиради

Купертинолик корпорациянинг кейинги авлод смартфонлари ҳали 2019 йилнинг кузида тақдим этилади. Аммо ҳозирданоқ уларнинг айрим хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.

Apple аллақачон арзонлаштирилган iPad 2018’ларни сота бошлади!

Қайта тикланган iPad Pro 2018 барча модификацияларда ва барча рангларда расман сотувга қўйилган. Заводда таъмирланган ушбу айпадлар янгиларига нисбатан 14–15 фоизга арзонлаштирилган.

АҚШ ва Хитой савдо жанги туфайли iPhone қанчага қимматлашига Дональд Трамп ойдинлик киритди

Хитой товарларига 10 фоиздан 25 фоизгача ҳажмдаги божлар 2019 йилнинг 1 январидан амалга киритилиши режалаштирилган. Трамп фикрича, буни америкалик истеъмолчилар «жуда енгил» қабул қила олишади.

iPhone ва iPad’ларда жилдлар (папкалар) номини кўринмайдиган қиламиз

Худди шу усул билан барча жилдларга кўринмас ном қўйиб чиқсангиз, айфонингизнинг иш столи минималистик услубда – номсиз, фақат жилдлар белгичаларидан иборат бўлиб қолади.

iPhone ва iPad қувватини тежашнинг осонгина йўли топилди!

Агарда сиз ҳам айфон ёки айпадингизни iOS 12 талқинигача янгилаган ва унинг қуввати тез камайиб қолаётганини сезган бўлсангиз, у ҳолда шу усулдан фойдаланиб, муаммони осонгина ҳал этишингиз мумкин.

iPhone, iPad ёки iPod’га янги – iOS 12 ўзи келмаса, прошивкани юклаб олиб янгилаш учун тайёр ҳаволалар бор!

iOS 12 дунё бўйлаб аста-секин тарқатиляпти, лекин кутишни истамаган фойдаланувчилар учун ҳар бир моделга мос прошивкани тўғридан-тўғри юклаб олиш ҳаволаларини тақдим этмоқдамиз.

Бу ҳаволани очманг – у барча Apple гаджетларини «қотириб» қўяди!

Бу заифлик iOS, watchOS ва macOS тизимларининг барида мавжуд: шу ҳавола орқали ўтишга уриниш жараёнида ушбу тизимлар оғирлашиб, қотиб қолади ва оқибатда iPhone, iPad, Apple Watch ёки Mac ўчиб қолади.

iPad дўконнинг ўзидаёқ ёниб кетиб, уч кишини жароҳатлади!

«Тез ёрдам» машинаси уларни ўпкаларини текширтириш учун касалхонага олиб кетди. Ушбу воқеа туфайли дўконни бир неча соатга ёпиб қўйишга тўғри келди.

iPhone ва iPad хотирасини кенгайтиришнинг соддагина йўли топилди!

iOS-девайс хотирасини кенгайтиришнинг ғалати, аммо жуда осон усулини топишди – бунда деярли ҳеч бир жиддий иш қилмайсиз. Керак бўладигани эса одатий кабель ҳамда iTunes ўрнатилган компьютер, холос.

«Кемтик»ли экранга ва Face ID тизимига эга «iPad X» чиқишини iOS 12 «сотиб қўйди»!

Видеоролик ва скриншотларга кўра, iOS 12 операцион тизимида iPad’лар учун қўшилган махфий Face ID коди ҳам мавжуд. Унда яна фойдаланувчи интерфейси ҳамда тегишли созламалар менюси ҳам яширинган.

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Депутат iPad’ни намойишкорона тепкилади ва бошқаларни ҳам шундай қилишга ундади!

Депутат бу жараённи видеога тушириб, «Сен-чи, ўз Айфонингни тепкиладингми? Ёки Айпадингни?» ёзуви билан Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунтига жойлаган.

Тошкентда iPad нархлари (2018 йил 6 апрель)

Тошкентдаги электрон қурилмалар дўконларида Apple планшетларининг ҳар хил моделларини учратишингиз мумкин. Келинг, уларнинг шу кунларда сўмда ифодаланган нархларига бир назар соламиз.

iPad планшетларининг Тошкентдаги нархлари (2018 йил 20 март)

Тошкентдаги электрон қурилмалар дўконларида Apple планшетларининг ҳар хил моделларини учратишингиз мумкин. Келинг, уларнинг шу кунларда сўмда ифодаланган нархларига бир назар соламиз.

iPhone’даги ҳозироқ ўчириб қўйиш керак бўлган тўртта созлама

Айрим бошланғич созламалар девайс қувватига, тизим ресурсларига ва... интернет-трафигингизга салбий таъсир этади. Шундай экан, уларни ўчириб қўйиш нафақат безарар, балки ҳатто фойдали ҳам!

iPhone ва iPad’да боланинг нобоп сайтларга киришини чеклаймиз

Фарзандингиз билиб-билмай «катталарга мўлжалланган» сайтларга кириб кетишининг олдини олиш учун iPhone ёки iPad созламаларида айрим ўзгаришларни амалга ошириш етарли.

Apple 9,7 дюймли арзон iPad ишлаб чиқаради

2017 йилнинг сўнггига келиб, купертинолик корпорация ҳар чоракда 10 миллион дона планшет сотмоқда. Apple планшет бозоридаги ўрнини йўқотмаслик учун қиммат бўлмаган планшет ишлаб чиқаришга қарор қилган.

«Малика»да iPad’лар ва Samsung планшетларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 25 ноябрь)

Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуаси дўконларида Apple ҳамда Samsung планшетларининг ҳар хил моделларини учратишингиз мумкин. Келинг, уларнинг сўмда ифодаланган нархларига бир назар соламиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш